Архив

ДХХ 4 та вилоятда ерни ноқонуний сотишга уринганларни қўлга олди
24 сентябрь 2024, 11:39

ДХХ 4 та вилоятда ерни ноқонуний сотишга уринганларни қўлга олди

ДХХ ўтказган рейдда 4 та вилоят: Наманган, Хоразм, Навоий ва Сурхондарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди, тергов кетмоқда.

Тошкентда Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Tahoe’да 110 тезликда ҳаракатланди
24 сентябрь 2024, 11:34

Тошкентда Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Tahoe’да 110 тезликда ҳаракатланди

Тошкент шаҳрида Париж Олимпиадаси чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев президент совға қилган Tahoe автомобилида 110 км/соат тезликда ҳаракатланди. У буни Instagram саҳифасига жойлаштирди. Шаҳарда тезлик чеклови 60 км/соатни ташкил этади.

Ўзбекистонда Камбағал оилалар реестри шакллантирилади
24 сентябрь 2024, 10:56

Ўзбекистонда Камбағал оилалар реестри шакллантирилади

Ўзбекистонда 1 декабрдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади. Бу «маҳалла еттилиги» томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш орқали амалга оширилади.

Жиззахда 14 нафар аёлни ташиётган Damas тўхтатилди
24 сентябрь 2024, 10:50

Жиззахда 14 нафар аёлни ташиётган Damas тўхтатилди

Жиззах вилоятида Damas 14 нафар йўловчи ташиб кетаётгани аниқланди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилишини маълум қилинди.

Самарқандда Tracker «пешеход»дан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди
24 сентябрь 2024, 00:04

Самарқандда Tracker «пешеход»дан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб кетди

Самарқанд шаҳрида Tracker-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.

Исроил «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарба берди, Ливан юзлаб қурбонлар борлигини айтмоқда
23 сентябрь 2024, 23:15

Исроил «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарба берди, Ливан юзлаб қурбонлар борлигини айтмоқда

Исроил армияси Ливан жанубида «Ҳизбуллоҳ» билан алоқаси борлиги айтилаётган юзлаб нишонларга ҳаво ҳужумлари уюштирди. Ливан расмийларига кўра, бунинг оқибатида 250 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳатланди.

23 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 сентябрь 2024, 22:37

23 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қурилишда коррупциянинг олдини олиш чоралари, аҳоли саломатлиги бўйича ҳаракатлар режаси, қоидабузар ҳайдовчилар билан манзилли ишлаётган «маҳалла еттилиги», уй сотиб олишда кафил бўладиган банклар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ўзбек шахмати тарихида ёрқин саҳифа очдингиз». Президент шахмат Олимпиадаси иштирокчиларига тарбик йўллади
23 сентябрь 2024, 22:25

«Ўзбек шахмати тарихида ёрқин саҳифа очдингиз». Президент шахмат Олимпиадаси иштирокчиларига тарбик йўллади

Венгрияда ўтказилган шахмат Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар учинчи ўринни қўлга киритгани муносабати билан президент уларга табрик йўллади. У ўзбек шахмати тарихида янги саҳифа очилганини таъкидлади ва ушбу ютуқ «улкан ислоҳотларнинг амалий натижаси» эканини айтди.

«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди
23 сентябрь 2024, 21:32

«Кино ва бирдамлик». Пойтахтда Тошкент халқаро кинофестивали тарихига оид кўргазма очилди

«Илҳом» театрида Тошкент халқаро кинофестивалига (1968−1988) бағишланган Destination: Tashkent кўргазмаси очилди. Кўргазма ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис, актёр Раж Капур ва бошқа таниқли шахсларни учратиш мумкин бўлган архив материаллари, кинохроника ва фотосуратларни ўз ичига олади.

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди
23 сентябрь 2024, 20:40

Трамп ноябрь сайловларида ютқазса, кейингиларида қатнашмаслигини айтди

АҚШда Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ноябрь ойидаги сайловларда ютқазса, 2028 йилгисида қатнашмаслигини айтди.

Президент ҳокимларга йил якунигача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни топширди
23 сентябрь 2024, 20:16

Президент ҳокимларга йил якунигача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев аксарият вилоятларда туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини тайёрлаш ишлари ортда қолаётганини танқид қилди ва вилоят ҳокимларига йил охиригача камида 10 тадан ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишни буюрди.

Уй-жой сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади — президент
23 сентябрь 2024, 19:34

Уй-жой сотиб олишда эскроу тизими жорий этилади — президент

Президент уй-жой сотиб олишнинг янги механизми — эскроу ҳисоби жорий этилишини маълум қилди. Банклар уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда уни эгасига етказиб беришни кафолатлаб, қурувчи ва харидор ўртасида кафил бўлиб хизмат қилади. Янги тизим бир йил ичида синовдан ўтказилади.

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди
23 сентябрь 2024, 19:08

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди

Йил бошидан буён қурилиши рўйхатдан ўтказилмай бошланган объектлар сони 2200 тага етди, шу боис пала-партиш қурилиш кўпайди, деди президент. Қурилиш инспекциясининг бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби пайдо бўлади, қурилаётган объектлар олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади.

«APEX INSURANCE» АЖ футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 нинг расмий ҳамкори бўлди
23 сентябрь 2024, 19:00

«APEX INSURANCE» АЖ футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 нинг расмий ҳамкори бўлди

APEX INSURANCE Андижон, Бухоро ва Тошкентда ўтаётган FIFA Uzbekistan 2024 футзал бўйича ўнинчи жаҳон чемпионати билан расмий ҳамкорликни эълон қилади.

«Эртанги кунга умид бор-у, ишонч йўқ». Бойсунликлар — газ конидаги иккинчи авариядан кейинги вазият ҳақида
23 сентябрь 2024, 18:51 1

«Эртанги кунга умид бор-у, ишонч йўқ». Бойсунликлар — газ конидаги иккинчи авариядан кейинги вазият ҳақида

Бойсундаги М-25 газ конида 17 сентябрда такрорий авария оқибатлари 1 сентябрдаги биринчи фалокатдан оғирроқ бўлди — қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. Омон қолган аҳолига ҳам осон бўлмаяпти. «Газета.uz» вазият юзасидан ишончли ахборот, ёрдам ва компенсация кутаётган бойсунликлар билан суҳбатлашди.

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди
23 сентябрь 2024, 18:35

«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди

Тошкентда февраль ойида ҳибсга олинган «Тошшаҳартрансхизмат» собиқ раҳбари Анвар Жўраев устидан суд жараёни бошланди. Унда 21 киши (жумладан, икки автобус саройи ва «Тошавтотаъмирхизмат» раҳбарлари) судланмоқда. Уларнинг аксарияти ҳали айблов хулосаси олмагани сабаб суд иши бир ҳафтага кечиктирилди.

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади
23 сентябрь 2024, 18:05

Ўзбекистонда 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Конструкторлик бюроси ташкил қилинади

Ўзбекистонда 2025 йилгача 16 қаватдан юқори бинолар қуриш бўйича Тошкент архитектура-қурилиш университети қошида алоҳида Конструкторлик бюроси ташкил қилинади. Президент қурилишдаги ўзгаришлардан орқада қолмаслик учун Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини мунтазам янгилаб бориш кераклиги таъкидланди.

«Президент қарори нотўғри талқин қилинган». Сирдарёда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатмагани учун электрдан узилди
23 сентябрь 2024, 17:14

«Президент қарори нотўғри талқин қилинган». Сирдарёда тадбиркорлар қуёш панели ўрнатмагани учун электрдан узилди

Сирдарёда электрдан узилган тадбиркорлар ҳокимият биноси олдига йиғилди ва ҲЭТК томонидан асоссиз равишда, қуёш панели ўрнатмагани учун тармоқдан узиб қўйилганини қайд этди. Сирдарё ҲЭТК ҳолатга муносабат билдириб, масъуллар президент қарорини нотўғри талқин қилганини маълум қилди.

Chery бренди бир нечта халқаро автомобиль мукофотларига сазовор бўлди
23 сентябрь 2024, 17:00

Chery бренди бир нечта халқаро автомобиль мукофотларига сазовор бўлди

Chery кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлди, ушбу мукофотлар Chery компаниясининг юқори рақобатбардошлигини таъкидлайди ва бренднинг глобал бозордаги таъсири ва кучини кўрсатади.

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди
23 сентябрь 2024, 16:36

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг