Архив

Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар этиб тайинланди
19 ноябрь 2020, 12:48

Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди
19 ноябрь 2020, 12:34

ЖССТ бачадон бўйни саратонига қарши курашиш стратегиясини тақдим этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича суд қарори устидан апелляция берди
19 ноябрь 2020, 12:01

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича суд қарори устидан апелляция берди

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан апелляция шикоятини киритди. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди қўмита махсус комиссиясининг 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган эди.

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди
19 ноябрь 2020, 11:30

Қирғизистонга 200 ўринлик шифохона контейнерлари юборилди

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди
19 ноябрь 2020, 11:19

9 ой ичида 647 нафар мансабдор шахс коррупция учун жавобгарликка тортилди

Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.

9 ой ичида 2,4 миллон дона автомобил шинаси импорт қилинди
19 ноябрь 2020, 11:11

9 ой ичида 2,4 миллон дона автомобил шинаси импорт қилинди

Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион дона шина импорт қилган. Энг кўп шиналар Хитой, Чехия ва Корея Республикаси мамлакатларидан импорт қилинган.

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобуслар қатнови 19 ноябрга бекор қилинди
19 ноябрь 2020, 10:55

Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобуслар қатнови 19 ноябрга бекор қилинди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари 19-ноябрь санаси учун бекор қилинди.

АҚШда 2019−2020 йиллар мобайнида 546 ўзбекистонлик талабалар таҳсил олган
19 ноябрь 2020, 10:39

АҚШда 2019−2020 йиллар мобайнида 546 ўзбекистонлик талабалар таҳсил олган

2019−2020 ўқув йилида АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 546 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга камроқ.

Илон Маск миллиардерлар рейтингида Цукербергни ортда қолдирди
19 ноябрь 2020, 10:20

Илон Маск миллиардерлар рейтингида Цукербергни ортда қолдирди

Илон Маск Forbes ва Bloоmberg миллиардерлар рейтингида Марк Цукербергни ортда қолдирди. Tesla бош директорининг бойлиги йил охирига қадар компаниянинг акциялари S&P 500 индексига кириши ҳақидаги янгилик остида ўсиб бормоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
18 ноябрь 2020, 23:26

Жаҳон янгиликлари дайжести

Берлиндаги карантинга қарши намойишлар, Эроннинг ядровий келишувга қарамасдан уранни янги ускуналарда бойитиши, БМТ бош котибининг ривожланган давлатлардан маблағ сўрагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Uzauto Motors кейинги йил ҳам 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин — депутат
18 ноябрь 2020, 22:37

Uzauto Motors кейинги йил ҳам 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин — депутат

Uzauto Motors компанияси 9 ой мобайнида давлат бюджетига 582,6 млрд сўм йиғимни тўламаган. Мазкур ҳолат бўйича депутат Расул Кушнербаев муносабат билдириб, камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкинлигини маълум қилди. «Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз», — деди у.

Карантиндаги тўй
18 ноябрь 2020, 19:30

Карантиндаги тўй

Коронавирус пандемияси одамларнинг одатларига, моддий аҳволига ва ҳатто тўй анъаналарига таъсир кўрсатди. «Газета.uz» уч нафар жуфтлик билан суҳбатлашди ва нима учун улар кичик тўй ўтказишга қарор қилишгани, қандай қийинчиликларга дуч келишгани ва карантин даврида оилавий ҳаётни қандай бошлаганликлари ҳақида суҳбатлашди.

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қулликда бўлганлигини рад этди
18 ноябрь 2020, 17:37

Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонда қулликда бўлганлигини рад этди

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра бир йил давомида меҳнат қуллигида бўлган Ўзбекистон фуқароси иш берувчига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини, иш шароитлари ва иш ҳақидан қониққанини айтди. У Ўзбекистонга қайтиш ниятида эмас. Қўзғатилган жиноят иши ёпилган.

«Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак» — Комил Алламжонов волонтёрлар ҳақида
18 ноябрь 2020, 17:13

«Ўрганиш эмас, раҳмат дейиш керак» — Комил Алламжонов волонтёрлар ҳақида

«Пандемия даврида ётган айрим қарияларга оёғини тоғорага сув солиб, совун билан ювиш эмас, балки сумкада ташилган егуликлар керак эди», — дея Комил Алламжонов Тошкент ҳокимининг волонтёрлик ҳақидаги сўзларига фикр билдирди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жавоби акс этган тўлиқ видеони тақдим этиб, ҳоким «ёлғиз қолган, камбағалларга ёрдам беришга бўлган самимийлик ва фирибгарликлар ўртасидаги нозик чизиқни» кўрсатишга уринаётганини таъкидлади.

Мансабдор шахслар қандай автомобиль сотиб олиши аниқ белгилаб берилади
18 ноябрь 2020, 17:05

Мансабдор шахслар қандай автомобиль сотиб олиши аниқ белгилаб берилади

Ижтимоий тармоқларда вазирлик ва ҳокимиятлар томонидан қимматбаҳо автомобилларни харид қилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур масала юзасидан қуйи палата депутатлари молия вазирига савол билан мурожаат қилишди. «Давлат идоралари раҳбар, ходимлари нима автомобиль олишини аниқ кўрсатиб қўйиш бўйича ҳукуматдан топшириқ олдик», — деди Тимур Ишметов.

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди
18 ноябрь 2020, 16:40

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди

The Economist нашрига кўра, Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар бешлигига кирди. Тошкентдан ҳам арзонроқ деб биттагина Дамашқ шаҳри топилди. Энг қиммат шаҳар эса Цюрих шаҳри бўлди.

«Москва премьераси» халқаро кинофестивалида ўзбек фильми гран-при ғолиби бўлди
18 ноябрь 2020, 16:35 1

«Москва премьераси» халқаро кинофестивалида ўзбек фильми гран-при ғолиби бўлди

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев суратга олган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Москва премьераси» халқаро кинофестивалида гран-при совринини қўлга киритди.

Хасан Кабирджанов Мажбурий ижро бюроси директори этиб тайинланди
18 ноябрь 2020, 14:50

Хасан Кабирджанов Мажбурий ижро бюроси директори этиб тайинланди

Шу кунга қадар директор в.б. бўлиб келаётган Хасан Кабирджанов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

БМТда Гигиена ва санитария жамғармаси ташкил этилди
18 ноябрь 2020, 14:47

БМТда Гигиена ва санитария жамғармаси ташкил этилди

БМТ тизимида Гигиена ва санитария жамғармаси ташкил этилди. Сўнгги беш йил ичида одамларни сув, ҳожатхоналар ва гигиена воситаларини таъминлаш учун жамғармага 2 млрд доллар миқдорида маблағ ажратилиши кутилмоқда.

«Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз» — мактабгача таълим вазири ўринбосари
18 ноябрь 2020, 13:30

«Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз» — мактабгача таълим вазири ўринбосари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар саволига жавоб бериб бўлгач, микрофонини ўчиришни эсдан чиқарган мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуд Юлдашев: «Обқочишга мажбурмиз энди, нима қиламиз», — деди. Вазирлик расмий муносабат билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг