Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳаси ўтказилади. Оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳлар тузилади. Бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.
18−20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8−13 даражагача ва шимолда 10−15 даражагача совуқ бўлади. Кундуз кунлари ҳарорат 0−5 даражагача пасайиши кутилмоқда.
Долларнинг расмий курси яна бир бор 12 сўмга кўтарилди ва жами 10 390 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам бироз қимматлади, евро эса арзонлади.
Наманган вилоятида Алишер Усмонов кўмагида Халқаро бизнес маркази қурилади. Мазкур марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларидан ташкил топади. Қурилиш ишларини баҳорда бошлаш режалаштирилган.
Молдованинг собиқ бош вазири, «Ҳаракат ва бирдамлик» мухолиф партияси раҳбари Майя Санду Молдова президенти сайловларининг иккинчи босқичидан сўнг умумий натижаларга кўра етакчилик қилмоқда. Сайловлар 15 ноябрь куни бўлиб ўтди ва унда сайловчилар қатнашуви 52,76 фоизни ташкил қилди.
Илон Маскнинг SpaceX компанияси тўрт астронавтни ХКСга етказиб беради. Бу Crew Dragon нинг иккинчи парвози ва биринчи доимий миссияси ҳисобланади.
Халқ таълими вазири ҳудудларда таълимни яхшилаш учун энг яхши тандем — фидойи халқ таълими бошқармаси раҳбари ва уни доим қўллаб-қувватловчи ҳоким эканини маълум қилди. «Ҳоким томонидан эътибор берилмаса ёки халқ таълими раҳбари муаммоларни тўғри тушунтира олмаса, ижобий ўзгариш жуда қийин бўлиши мумкин», — деди Шерзод Шерматов.
Ўзбекистон Қирғизистонга яна бир гуманитар ёрдам жўнатди. Жўнатилган ёрдам таркибига бир марталик қўлқоплар, ниқоблар, ҳимоя комбинезонлари, COVID-19 тестлари, ремдисевир ва бошқалар киритилган.
«Жаноби Рўзиев шарманда қилган экан, энди билинаяпти ҳаммаси. Қашқадарё зўр, гази бор, деб юраверган эканмиз. Вилоят республика газининг 63 фоизини беради. Аммо одамларда газ йўқ, сув йўқ. Қани адолат?», — деди Шавкат Мирзиёев вилоятнинг собиқ ҳокими Зафар Рўзиев ҳақида.
Инглиз тилини ўргатиш бўйича малака ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида бўлган инглиз тили ўқитувчилари English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN: STT) дастурига 30 ноябрь куни соат 17:00 гача ариза тўлдиришлари мумкин. Бугунги кунга келиб, дастур учун 1500 дан ортиқ ўқитувчи ариза топширган.
2023 йилдан раҳбар кадрлар ўзбек тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Шунингдек, мансабдорлардан ўзбек адабий тили меъёрлари ва давлат тилида иш юритиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларида малака оширишлари талаб этилади.
Антикоррупция агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент ва Наманган вилоятларида қурилаётган уйларга қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни танлашда қоидабузилиш ҳолатларини аниқлади. «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг пудратчи ташкилотлар билан тузган қўшимча келишувлари бекор қилинди.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг овози акс этган яна бир аудио тарқалди. Унда ҳоким тадбиркорларни «шакал» деб атади.
Тошкент ҳокимлиги 500 млн долларга евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда, деди ҳоким Жахонгир Ортиқхўжаев. Шу билан бирга, бюджет қонунчилигига кўра, Ўзбекистон шаҳарлари ва вилоятларига ички ва ташқи бозорлар орқали кредитлар жалб қилиш тақиқланган. Тошкентга фақат ички облигацияларни чиқариш бўйича эксклюзив ҳуқуқ берилган.
Ўзбекистонда январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 11,1 фоизни ташкил этиб, йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 2,1 фоизга камайди. Тадқиқотларга кўра, мамлакатда меҳнат ресурслари сони 19,1 млн кишини, республикадан ташқарига ишга кетганлар сони 1,9 млн кишини ташкил этган. Ўзбекистонда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1,6 млн кишидан ошган.
16 ноябрь куни анъанавий таълим шаклига барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди ва ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан анъанавий таълимга жалб этилади. Шунингдек, талабаларнинг имкониятлари агар мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди.
16 ноябрдан қайта тикланадиган анъанавий шаклдаги ўқув жараёнида, аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияда бўлиб ўтадиган дарсларга 15 нафар талаба қатнашади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди. Садир Жапаров «Қирғизистон учун қийин даврда» кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Президент қарорига асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб 40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.
Ўзбекистон «Nation Brands 2020» рейтингида 61-ўринни эгаллади. Бу натижа ўтган йилгидан 9 поғона юқорироқдир. Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонда (44-ўрин), МДҲ давлатлар орасида эса Россияда (14-ўрин).
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг