Aртур Конан Дойл асарининг машҳур терговчиси Шерлок Холмс яшаган уй ҳозирда Нурсултон Назарбоевнинг оиласига тегишли экани маълум бўлди. Бундан ташқари, Лондоннинг Бейкер кўчасидан 215−237 уйлар ҳам собиқ президент оиласига қарашли.
Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла билан учрашди. Суҳбатда асосий эътибор Афғонистонни Марказий Осиёдаги интеграция жараёнларига жалб қилиш ҳамда мустаҳкам тинчлик ўрнатишга қаратилди.
Марказий сайлов комиссияси бир вақтнинг ўзида бир нечта жойга номзод кўрсатилганида, сайловолди тарғиботи ҳамда учрашувлар ўтказишда муаммолар юзага келганини маълум қилди. Шунга кўра, Конституциянинг 117-моддасига тегишлича ўзгартириш киритишни таклиф этмоқда.
Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги техникуми ташкил этилади. Техникумда кундузги, кечки ва сиртқи таълим босқичларида олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари билан интеграциялашган дастурлар асосида кадрлар тайёрланади.
Мактабларда дарсдан олдин мадҳия куйлаш, танаффусда ватан мавзусидаги шеър ва қўшиқлар эшиттириш сўралди. Ушбу мазмундаги хат Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги мактаблар раҳбарларига юборилган.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жорий йилда «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди. «Бу йил шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз», — дея таъкидлади.
Президент раислигида Қорақалпоғистонни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор бўлиб ўтди. Унда 856 км автомобиль йўлларини таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини 70 фоизга етказиш ҳамда 9 мингдан ортиқ арзон уйлар бунёд этиш таъкидланди. «Умуман олганда, Қорақалпоғистонда ишларни янгича ташкил этиш ва назорат тизими ўрнатилади», — деди президент.
Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Мамлакат шаҳарларида силкинишларнинг кучи 2 баллни ташкил этди.
Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Тоғли Қорабоғ бўйича келишувга эришилганини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, келгусида вазият янада барқарорлашишига умид билдирди. Президент ташкилотга аъзо мамлакатларни муҳтож аҳоли қатламига ёрдам кўрсатиш, инқирозга қарши кураш борасида умумий дастур ишлаб чиқишда ҳамкорликка чақирди.
Ҳукумат қарори билан лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги юритилиши белгиланмоқда. Тендер савдолари айнан мазкур рейтинг натижаларига кўра ўтказилади ва савдоларда юқори ўринда турувчи ташкилотлар устунликка эга бўлади.
Шерзод Шерматов 10 мингдан ортиқ қадам босиб, раҳбар сифатида шахсий намуна кўрсатиш осон эмаслигини айтди. У тахминан 2 соатларда 9 километрни бемалол юриб борса бўлишини таъкидлаган.
Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
Беларусда биринчи атом электр станцияси ишга туширилганидан 3 кун ўтиб авария туфайли вақтинча тўхтатилди. Расмий хабарларга кўра, радиация тарқалиши кузатилмаган.
Москвада коронавирус ҳолатлари кўпайгани сабабли янги чекловлар жорий этилди. Университетлар ва коллеж талабалари масофавий таълимга ўтказилади. Кафе, ресторан ва тунги клубларнинг ишлаш вақти чегараланади.
Сирдарё вилоятида турмуш қуришганига бир ой ҳам бўлмаган ёш келин-куёв қўлбола печдан ис гази сизиб чиқиши оқибатида заҳарланиб вафот етди.
Тажриба сифатида мактаблар хусусий бошқарувга ўтказилади. Уларда таълим бепул қолиши ва мактаб бошқарувчиси ўқув муассасасини таъмирлаш ишларини амалга ошириши керак бўлади. Давлат бюджетидан таълим муассасаларини таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар камайтирилмайди.
АҚШда сўнгги 24 соат давомида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 10 миллиондан ошиб кетди. Мамлакатда асосий инфекция тарқалиш ўчоқлари Техас, Калифорния ва Флорида штатлари бўлиб турибди.
Коронавирусга чалинган беморларнинг аксарияти вирус тасдиқланганидан сўнг биринчи навбатда компьютер томографиясидан ўтишга ҳаракат қилишади. КТдан ўтиш қанчалик муҳим? Ундаги натижалар қанчалик ҳақиқатга яқин? «Газета.uz» шу ва бошқа муҳим саволларга ойдинлик киритилган «Медуза» мақоласини таржима қилди.
Президент туз, шакар ва ёғ миқдори юқори бўлган маҳсулотларни белгилаш таклифини маъқуллади. Белгилаш икки босқичда амалга оширилади — биринчисида ихтиёрий, иккинчисида мажбурий бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг