ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси Гулнора Каримованинг COVID-19`га чалинмаганини маълум қилди. Унинг ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги гаплар ҳам асоссиз экани айтилмоқда. Шунингдек, Сенат раиси Танзила Нарбаева Гулнора Каримовага оид гап-сўзлар юзасидан ўз муносабатини билдириб, «Ҳозир гендер тенглиги ҳақида гапиряпмиз, аёлми, эркакми, жиноят қилса тенг жавоб бериши керак», — деди.
«Кўп вақт талаб қилувчи ва қиммат иш бўлгани» сабабли Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди.
Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни чақирилади. Ялпи мажлисда геном бўйича давлат рўйхатига олиш, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.
Италия COVID-19 билан касалланганлар беморлар сони 1 миллиондан ошган ўнинчи мамлакат бўлди. Шунингдек, бу кўрсаткичга Мексика (986 минг) ва Перу (925 минг) мамлакатлари яқин турибди.
«Ўзбекистонда аёллар ва эркакларга тенг имкониятлар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш керак, деб неча йиллардан бери айтсак ҳам, бизнинг гапимизга ҳеч ким қулоқ солмаган. Ўша пайтлар шунақа давр эди» — Танзила Нарбаева Вазирлар Маҳкамасида ишлаган вақтида гендер тенглиги масаласига қандай ёндашув бўлганини сўзлаб берди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги рақамли ситуацион марказини қуриш учун 100 млрд сўм сарфланади. Лойиҳанинг бош пудратчиси сифатида Power Construction Planet танланди. Ҳукумат лойиҳани танловсиз амалга оширишга рухсат берди.
Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.
Пандемия сабабли юзага келган инқироз кўпроқ қашшоқлар, кўп болали оилалар ва меҳнат муҳожирларининг оилаларига зарар етказди. Кичик бизнес соҳасида эса инқироз сайёҳлик ва умумий овқатланиш корхоналарига катта зарба берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафарини Шаҳрисабздаги Oqsaroy Vortex МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишишдан бошлади.
Қирғизистонда юзага келган зилзила Фарғона водийсида ҳам сезилди. Андижонда ер ости силкинишлари кучи 3 баллни ташкил этди.
Президент қарори билан Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этилди.
Молия вазирлиги Сурхондарё давлат солиқ бошқармаси Equinox хизмат автомашинасини сотиб олиш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани ҳақида хабар берди. Вазирлик Nexia-3 сотиб олишга рухсат берган, аммо ДСБ Equinox автомобилини молия органига русхат сўраб хат ёзиш ва жавоб хатини олишдан аввал сотиб олган.
Июлда фаолияти тўхтатилган «Хоразм шакар» заводи Бразилиядан келтирилаётган хом-ашёдан шакар ишлаб чиқаришни бошлади.
Мобил телефонга олинган йўллардаги қоидабузарликлар эндиликда видеорегистраторлар билан тенглаштирилади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорлари халқ депутатлари кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг раҳбарлари энди ҳокимларнинг маслаҳатчилари ҳисобланади.
Туризм бўйича ўтказилган семинарда Азиз Абдуҳакимов кўчалардаги пиёда ва велойўлаклар қониқарсиз аҳволда эканини айтди. «Ёшларимиз, бошқа катта ёшли аҳолимиз ҳам жисмоний машғулот билан шуғуллангиси келади. Лекин жой йўқ», — дея таъкидлади бош вазир ўринбосари.
Президент пандемия шароитида Қашқадарёдаги вазиятни ўрганиш мақсадида вилоятга жўнаб кетди.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, минтақавий ҳамкорлик ва қирғиз халқига иқтисодий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилишди.
Йил бошидан буён АОКА оммавий ахборот воситаларига 90 та огоҳлантириш юборди. Давлат телеканалларига 20 га яқин хат келиб тушган бўлса, Zo’r TV ва Sevimli каналлари мос равишда 7 ва 5 та огоҳлантириш олган. Газета ва журналлар 29 марта, интернет нашрлари 22 марта огоҳлантирилди.
2021 йил 1 сентябрга қадар туғилганликни қайд этиш, яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга қўйиш, бир марталик мукофот пулини ажратиш, поликлиникага жойлаштириш ва боғчага навбатга қўйиш тўлиқ автоматлаштирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг