Архив

Uzbekistan Airways Boeing-767 йўловчи самолётларини юк ташувчига айлантирмоқда
21 апрель 2020, 11:44

Uzbekistan Airways Boeing-767 йўловчи самолётларини юк ташувчига айлантирмоқда

«Uzbekistan Airways» юк ташишга талаб ўсиб, йўловчи ташиш тўхтатилгани сабабли бир нечта самолётини қайта жиҳозлаб, уларни юк ташувчига айлантиришни режалаштирмоқда.

Жиззахда машина уриб юборган тўрт ёшли қизча вафот этди
21 апрель 2020, 11:34

Жиззахда машина уриб юборган тўрт ёшли қизча вафот этди

Жиззах вилоятида ВАЗ-21063 ҳайдовчиси уриб юборган тўрт ёшли қизча шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

ЖБ вице-президенти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
21 апрель 2020, 10:41

ЖБ вице-президенти «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1657 нафарга етди
21 апрель 2020, 10:06

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1657 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 30 нафарга ортиб, жами 1657 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус беморлари сони 1627 кишига етди
21 апрель 2020, 00:02

Коронавирус беморлари сони 1627 кишига етди

20 апрель куни Ўзбекистон бўйлаб янги 62 та коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқлланиб, жами 1627 кишига етди.

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади
20 апрель 2020, 23:54

Америка нефтининг нархи нол доллардан пастлади

Тарихда биринчи марта, нефтни сотиш учун харидорга пул тўлаш керак. WTI маркали қайта ишланмаган нефтнинг май ойида етказиб бериш нархи 0 доллардан пастлади (-7 АҚШ доллари атрофида). Нефтга бўлган талабнинг пасайиши сабабли дунё бўйлаб 160 млн баррель нефть танкерларда туриб қолган.

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев
20 апрель 2020, 22:47

«Қурилиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият» — Шавкат Мирзиёев

Карантин вақтида қурилиш материаллари бозорида ишлаб чиқариш ҳажми 30−40 фоизга камайган. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компаниясига йил охиригача маҳсулот ишлаб чиқаришни 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Президент қурилиш соҳасининг янги иш ўринларини яратиш учун катта имконият ва захира эканлигини таъкидлаган.

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»
20 апрель 2020, 22:38

Президент: «Ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш вақт-соати келди»

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган ҳудудларда карантин чекловларини босқичма-босқич бекор қилиш бўйича топшириқ берди.

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди
20 апрель 2020, 22:31

Президент «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйишни таклиф этди

«Албатта, рағбатлантириш учун пул тарқатиш осон йўл. Лекин эртага бунинг оқибатда нималарга олиб келишини ҳали бирон бир иқтисодчи башорат қила олмаяпти», — дея таъкидлаган президент. У «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиб, тадбиркорлар ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ёрдам бериши таклифини илгари сурди.

АҚШда давлат қарзи рекорд даражага етиши мумкин
20 апрель 2020, 20:37

АҚШда давлат қарзи рекорд даражага етиши мумкин

2020 йил АҚШда давлат қарзи ва корпорациялар қарзи рекорд даражагача ўсиши мумкин. Федерал бюджет дефицити 4 трлн долларгача етиши кутилмоқда — бундай ҳолат 1945 йилдан бери кузатилмаган.

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши 24 апрелга тўғри келади
20 апрель 2020, 20:32

Ўзбекистонда Рамазон ойи бошланиши 24 апрелга тўғри келади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2020 йил Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келишини маълум қилди.

ЕИ коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратади
20 апрель 2020, 19:45

ЕИ коронавирусга қарши курашда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратади

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель коронавирусга қарши курашишда Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар берди.

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 1600 кишидан ошди
20 апрель 2020, 18:33

Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 1600 кишидан ошди

20 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1604 нафарни ташкил қилмоқда.

Коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 261 нафарга етди
20 апрель 2020, 17:18

Коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 261 нафарга етди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган 21 нафар бемор буткул соғайди. Беморлардан 5 нафари эркак, 16 нафари аёллардир. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 261 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши кутилмоқда
20 апрель 2020, 16:56

Янги ҳафтада ҳаво ҳароратининг иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30 даражалик чегарадан ошади. Фақатгина Қорақалпоғистонда пайшанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши, жума куни эса ҳавонинг салқин бўлиши кутилмоқда.

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди
20 апрель 2020, 16:30

Халқаро авиапочта жўнатмаларини юбориш қисман тикланди

«Ўзбекистон почтаси» 20 апрелдан 38 та давлатга халқаро авиапочта жўнатмаларини юборишни қисман тиклади. Бунгача почталар фақат ер усти транспорти орқали жўнатилаётган эди.

Яна 2 нафар коронавирус бемори тузалди
20 апрель 2020, 16:28

Яна 2 нафар коронавирус бемори тузалди

Тошкентда 2 нафар коронавирус бемори тузалди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 240 нафар бемор тўлиқ шифо топди.

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмоқда — Мамаризо Нурмуродов
20 апрель 2020, 15:58

Ўзбекистонга пул ўтказмаларида ўсиш кузатилмоқда — Мамаризо Нурмуродов

Март ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми икки баробарга камайган эди. Марказий банк раиси ҳозирда ўсиш кузатилаётганини маълум қилди. Шунингдек, хорижий валютани сотиш ва сотиб олишда чекловлар ўрнатилмагани, тижорат банкларида етарлича валюта захиралари мавжудлигини қайд этди.

Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди
20 апрель 2020, 15:29

Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда биринчи хусусий тадбиркорлик университети — TEAM University ташкил этилди. Бир гуруҳ тадбиркорлар ва мутахассислар иштирокида очилган ОТМда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Марказий банк раиси: Нақд хорижий валюта тақчиллиги йўқ, бўлмайди ҳам
20 апрель 2020, 14:48

Марказий банк раиси: Нақд хорижий валюта тақчиллиги йўқ, бўлмайди ҳам

Ўзбекистонда нақд хорижий валюта тақчиллиги бўлмайди, дея маълум қилди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов. Яқинда муддатидан олдин Нью-Йорк Федерал захира банкидан 200 млн доллар олиб келинди. Май ойида яна 400 млн доллар олиб келиниши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг