Ўзбекистонлик спортчи Лилия Шакированинг UFC аралаш яккакураш бўйича энг йирик мусобақасидаги дебюти муваффақиятсиз якунланди. У муддатидан олдин америкалик Лорен Мёрфига ютқазди.
Шавкат Мирзиёев орқада қолаётган корхоналар фаолиятини танқид қилди ва яратилган имкониятлардан фойдаланмаётган тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарлари ишдан бўшатилиши ва судга тортилиши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, «Коррупция билан олдинги тизим кўпларга маъқул. Бўлмайди бошқа». Президент, шунингдек, давлат корхоналари билан Ўзбекистон ўз мақсадларига эриша олмайди, деб ҳисоблайди.
Zira.uz куз мавсуми учун илиқ, тўйимли ва тайёрлаш осон бўлган еттита салат рецептини танлади. Улар асосий таомга ажойиб қўшимча ёки гарнир бўлиши мумкин.
Ўқитувчиларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 бараваригача оширилади. Синф раҳбарлиги учун тўловлар эса 1,5 бараварга оширилади. Шунингдек, методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.
Давлат божхона қўмитасининг хабар беришича, банк сирлари тўғрисидаги қонунга қўшимча киритишдан мақсад ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига нисбатан божхона назоратининг соддалаштирилган шаклларини қўллаш ва яширин иқтисодиёт улушини камайтиришдир.
Тошкент шаҳрида синов тариқасида ЙТҲ рўй бериши эҳтимоли юқори бўлган йўл қисми ҳақида огоҳлантириш учун янги йўл белгилари ўрнатилади. Белги остида икки автомобилнинг тўқнашуви ёки автомобиль ва пиёда иштирокида ЙТҲ акс этган расмли изоҳ берилган белги ҳам ўрнатилади.
Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда жами 65,2 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди. Қурилиш ишларининг 95,8 фоизи нодавлат мулкчилигидаги корхона ва ташкилотларга тўғри келади.
Давлат божхона қўмитаси импорт ва экспорт билан шуғулланувчи компанияларнинг банк маълумотларига эга бўлиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун банк сири тўғрисидаги қонунга қўшимча киритишни таклиф қилмоқда.
416 та IT Park резидентидан 52 та IT-компания шартномада назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганлари учун доимий резидент мақоми ва солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Тўлиқ рўйхат билан сайт саҳифасида танишса бўлади.
АОКА UzAuto Motors компаниясининг Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд жараёнини ёритаётган ОАВга босим ўтказгани ҳақидаги маълумотини ўрганиб чиқиб, айблов исботини топмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ҳам коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари мавжудлиги маълум қилинди.
Журналист Алишер Рўзиохунов ички ишлар ходими томонидан унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида хабар берди. Тошкент шаҳар ИИББ воқеада иштирок этган барча ходимларнинг ҳамда журналистнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилди.
Январь-сентабрь ойларида Ўзбекистонда 217 мингдан ортиқ енгил ҳамда 2936 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Умумий ҳажмда энг кўп Cobalt ва Nexia автомобиллари ишлаб чиқарилди.
Кузда Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Учрашув Туркманистонда ўтказилиши мумкин.
Дам олиш кунлари мамлакатдан совуқ ҳаво чекинади. Якшанба куни бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади.
2021 йилдан бошлаб офатлар оқибатида йўқолган ҳужжатларни тиклашда тўлов ундирилмайди. Улар давлат ҳисобидан тиклаб берилади.
Урганчда 40 минг долларга 3 гектар ер, Яккасаройда 74 минг долларга турли русумдаги машиналар, Жалақудуқда 354 кишига 49 млн сўмга ун сотмоқчи бўлган фирибгарларга жиноят ишлари қўзғатилди. Яна бир фирибгарлик университетга киритиб қўйиш билан боғлиқ.
Хивадаги Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси фондида сақланаётган 100 та ноёб экспонатнинг 3D кўринишлари яратилди. Улар республика музейларининг ягона порталига жойлаштирилади.
Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг