Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов «Адолат» социал-демократик партияси сиёсий Кенгаши раиси этиб сайланди.
Самарқанддаги иккита кўчага турли йилларда Самарқанд вилояти ҳокими бўлган Азамхон Баҳромов ва Ўктам Барноев номларини бериш таклиф қилинди.
«Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари бўлиб ишлаган Олимжон Мирзаев маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент вилоятига ноқонуний олиб кирилаётган 150 млн сўмлик 1000 дона «Тропикамид» дори воситалари тўхтатиб қолинди.
Марказий банк келгуси уч йил давомида Ўзбекистоннинг макроиқтисодий ривожланишининг асосий, оптимистик ва хавфли сценарийларини тақдим этди. Оптимистик сценарий бўйича ривожланиш олтин нархининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Март ойидан бери Ўзбекистон президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси сифатида ишлаб келаётган Баҳодир Тошматов президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди.
Транспорт вазирлиги Тошкентда жамоат транспорти йўловчилари учун ҳар куни 16,8 млн сўмга бир марталик қўлқоп сотиб олинаётганини маълум қилди. Аввалроқ ОАВда бу рақам 28 млн сўм экани айтилганди.
Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
ОТМларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалари ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт бўлиб амалга оширишлари мумкин.
Қашқадарё вилоятидаги Uzbekistan GTL заводи қурилиш майдончаларининг бирида юз берган норозиликда иштирок этган ишчилар пандемия даврида 40−45 кун объектдан чиқмай ишлаганликлари, ойлик маошларининг ўз вақтида тўланмаганлиги ва овқат сифати пастлигидан шикоят қилишди. Ҳозирда уларнинг ойликлари берилиб, овқат сифати ҳам яхшиланган.
Бугунги оғир шароитда юзага келаётган мураккаб вазиятни Ўзбекистон қандай енгаётгани, инфекция тарқалишининг олдини олишда ишончли статистика, соғлиқни сақлаш бирламчи бўғинининг тезкорлиги ва фуқаролар масъуллигининг аҳамияти ҳақида cенатор, тиббиёт фанлари номзоди Дилором Тошмуҳамедованинг мақоласида.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг Тошкентдаги бозорлардан бирида гўшт нархининг пасайиши ҳақидаги жонли эфир репортажида мол гўштига кўп суяк қўшиб сотилаётганини айтиб, норозилигини билдирди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз, инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11−12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Машъал Тожибоев Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди
Таъмирталаб йўллар сабаб юзага келган ЙТҲларда 191 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Сенат. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича дастур ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.
Сирдарё вилоятининг саккизта ҳудудида «Тоза ҳудуд» корхонаси олиб чиқиб кетилмаган маиший чиқиндилар учун аҳолидан 1,2 сўм асоссиз даромад олгани аниқланиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Таълим инспекцияси 2019/2020 ўқув йилида умумтаълим муассасалари рейтингини эълон қилди. Рейтинг натижалари бўйича энг юқори ўринларни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятлари мактаблари эгаллади.
Президент фармони билан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Ижобий кредит тарихига эга экспортчиларга кредит бўйича қарздорлиги бўлса ҳам компенсация ва кафилликлар тақдим этилади. Бунинг учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига $100 млн ажратилади.
Октябрь охири ва ноябрь бошида Россиядан деярли 8,5 мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинади. Бу учун Волжский — Тошкент йўналишига яна тўртта поезд қўшилиб, жами қатновлар сони тўққизтага етди. Ҳар бир поезд таркибида 938 нафар йўловчига мўлжалланган 20 та вагон мавжуд.
Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторингини автоматлаштириш лойиҳасининг биринчи босқичи якунига етди. Яна икки босқич амалга оширилгач, ҳар соатда ҳаво сифатини назорат қилиш мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг