Қобил Хамдамов Oлмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг можароли хатти-ҳаракатлари ортидан ишдан олинди.
Меҳнат вазирлиги 2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармони лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасига «Совға сиёсати» деб номланган алоҳида боб киритилади. Қолаверса, Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ҳам ишлаб чиқилади.
Энергетика вазирлиги ҳузурида энергияни тежаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилмоқда. У кўп қаватли уйлар ва биноларнинг иссиқлик муҳофазасини яхшилаш бўйича лойиҳаларни молиялаштиради.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан пойтахтда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланади.
Нидерландияда коронавирус билан қайта касаллангандан кейин дунёдаги биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. Дастлабки даволанишдан икки ой ўтиб такроран COVID-19 аниқланган 89 ёшли аёл вафот этди.
Беларусь ички ишлар органлари ходимлари, агар керак бўлса, кўчалардаги намойишларда махсус воситалар ва ҳарбий қуроллардан фойдаланишади, чунки Минскдаги норозилик ҳаракатлари радикаллашмоқда, дея хабар берди мамлакат ИИВ.
9 октябрь куни Сирдарё туманида қарздорликни ундириш учун келган газ идораси ходими пичоқланиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан маълумот берди.
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.
Бу йил физика бўйича «Нобель» мукофотига олимлар қора туйнуклар устида олиб борган тадқиқотлари учун сазовор бўлишди. Aстрофизик Пўлат Таджимуратов физиклар қандай етук ишларни амалга оширганини ва нима учун бу муҳимлиги тўғрисида.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Зангиотадаги COVID-19 марказида электр таъминоти узилиб, кўплаб беморларнинг вафот этгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Касалхонада учта дизель генератори мавжудлиги таъкидланди.
«Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президент пулли кўнгилочар сайтлардаги кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар муаллифларига даромад тўлаш масаласини ўрганишни топширди.
Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда 652 кишини мажбурий равишда пахта теримига жалб қилиш ҳолатларини аниқлади. 18 мансабдор шахс 200 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Қонунбузарликлар энг кўп Қашқадарё ва Наманган вилоятида аниқланди.
Google компаниясининг машҳур Chrome браузери сотилиши мумкин. Бундан ташқари, компания реклама бизнесининг бир қисмидан ҳам айрилиши мумкин.
Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари агар Беларусда вазият яхшиланмаса Лукашенкога қарши санкциялар эълон қилишга келишиб олишди. Келишув бўйича ЕИ Беларусь мамлакати билан ҳамкорликни тўхтатади ва норозилик ҳаракатларига қўшимча ёрдам кўрсатади.
Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилди. Президент топшириғига биноан барча вилоятларда ҳоким маслаҳатчиларига хизмат машиналари ажратилиши кутилмоқда.
Шимолий Корея раҳбарининг халқдан кечирим сўрагани, Украина президенти урушни тугата олмаса, ўз лавозимини тарк этишга тайёрлиги, Хитойда бутун шаҳар аҳолиси COVID-19 га текширилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Яқинда Италиянинг «Женоа» футбол жамоаси сафига қўшилган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов Sport24 мухбирига берган интервьюсида Европада тўп суриш унинг болалик орзуси эканлиги, унда яна қандай вариантлар бўлганлиги ва нега 61-рақамни танлагани ҳақида сўзлаб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг