Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромов коронавирусга чалинди. Вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маъруфова эса COVID-19 билан касалланиб, даволанган ва ҳозирда ишга чиққан.
Александр Лукашенко Беларусь президенти сифатида ўз лавозимига киришди. Инаугурация маросими аввалдан эълон қилинмасдан бошланди ва эфирларда узатилмади.
Ўзбекистонда коронавирус бўйича расмий статистика маълумотлари юзасидан саволлар бор. Daryo.uz нашрининг беморлар 2−3 кун ичида «тузалиб кетаётгани» тўғрисидаги мақоласидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудлар бўйича батафсил статистикани эълон қилишни тўхтатди. Олдинроқ вафот этган коронавирус беморларининг жинси, ёши, исм-шарифининг бош ҳарфлари ва яшаш (даволаниш) жойлари бўйича маълумотларни очиқлаш ҳам тўхтатилган эди.
Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов 73 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Навоий вилоятида Lacetti ҳайдовчисининг қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Nexia автомобили билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна уч киши тан жароҳатлари олган ва касалхонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳижоб кийган аёллар ИИББ томонидан ушланганлиги айтилган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББнинг изоҳлашича, ушбу фикрлар ҳақиқатдан йироқ ва рўмол ўраган аёлларга ҳеч қандай озор берилмаган. Айтилишича, ушбу фуқаролар жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлган ва инспекторлар томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилган.
2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.
2021 йил 1 январдан Ўзбекистонда шахсни идентификациялашнинг ягона механизмини жорий этиш бошланиб, 2030 йилгача паспортлар ID-карталарга алмаштирилади.
UZIMEI оператори IMEI-кодларини рўйхатга олиш тартиблари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Эндиликда абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.
Мадридда қисман карантин чоралари жорий қилинмоқда. Буюк Британияда карантин олти ойгача давом этиши эҳтимоллиги айтилмоқда. Россияда янги карантин чоралари қўлланилмаслиги маълум бўлди. Коронавирус пандемиясига оид дунё янгиликлари.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги «савдо уруши» нинг натижалари, БМТ бош котибининг қуролли тўқнашувларни тўхтатишга чақиргани, Airbusдан янги самолётлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент йил якуни бўйича ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши зарурлигини айтди. Бу янгиланишлар одамларнинг ҳаёти, бюрократия ва коррупциянинг камайгани ва давлат хизматларини кўрсатиш тезлашганида сезилиши лозимлиги таъкидланди.
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи дизель ёнилғиси нархларини пасайтириш бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, дизелнинг бир тоннаси заводнинг ўзида 5,6 млн сўмгача, «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларида эса 5,5 млн сўмгача этиб белгиланди.
БААнинг Air Arabia компаниясига «Абу-Даби — Тошкент — Абу-Даби» йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов мамлакатда юридик шахсларнинг жиноий жавобгарлиги институтини жорий этиш бўйича режалар ҳақида маълум қилди. Вазир АҚШ ва Нидерландия ҳукуматларига катта миқдорда жарималар тўлаган Ўзбекистондаги мобил операторлар билан боғлиқ коррупцион можароларни мисол қилиб келтирди.
Жаҳон ЯИМ ҳажми 2021 йил ўрталарига бориб пандемиягача даврдаги даражага қайтиши кутилмоқда. Deutsche Bank бу борадаги прогнозларини эълон қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 юқтириш ҳолатлари бўйича ҳафталик рекорд ўрнатилганини эълон қилди — бир ҳафтада 2 млн киши инфекция юқтирган. Касалланганларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкага тўғри келади.
Ўзбекистонга электромобиллар импорти бир неча баравар ўсди. Мамлакатга 8 ой давомида 73 та электромобиль олиб келинган. Бу ўтган йилнинг январь-август ойларига нисбатан 53 тага кўп.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов 51 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг