Бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов ҳукуматнинг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди. У импортни қисқартириш ва экспортни кенгайтириш масалалари асосий эътиборда бўлиши билдирди.
Президент пойтахт ва вилоятлардан сайланган 84 нафар сенаторга қўшимча равишда 13 нафар сенаторни тайинлади. Уларнинг икки нафари — амалдаги ҳукумат аъзолари. Энг ёши — 25 ёшли Алишер Саъдуллаев.
Фарғона вилояти Боғдод туманида қалин туман тушиши оқибатида кўриш даражаси пасайганлиги сабабли битта «Камаз» ва 4 та «Нексия» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бир киши вафот этди.
Абдулла Арипов 2020 йилда давлатга қарашли Humo Air авиакомпанияси ташкил этилишини эълон қилди, унинг тарифлари амалдагидан анча арзон бўлади.
Тошкент прокуратураси дизайнер Нариман Григорян ўлимида гумонланаётган шахс қамоққа олинганини хабар қилди.
1 мартдан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулларини банкка инкассатор орқали етказиб берилгани учун хизмат ҳақи шартнома асосида буюртмачи томонидан тўланади.
Кобул ҳокими ўринбосари Муҳаммад Фозил Шарифий Афғонистон пойтахти маъмурияти Тошкентнинг биродарлашган шаҳарлари сафига қўшилиш ниятида эканлигини маълум қилди.
Шанба куни ёғингарчиликларсиз ўтиши, якшанбада эса айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди. Томонлар Ўзбекистон ва Жаҳон банки ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Саратов вилоятида микроавтобус иштирокидаги автоҳалокатда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди, уч киши касалхонага ётқизилди.
ИИВ ЙҲХББ Ўзбекистонда ЙТҲларнинг ҳудудлар кесимидаги тўлиқ статистикаси ва авариялар сабабларини эълон қила бошлади. Йилнинг дастлабки 10 кунида 107 та авария натижасида 35 киши ҳалок бўлди, 100 киши жароҳат олди.
Навоий шаҳридаги 4 қаватли савдо марказида юз берган ёнғин натижасида 6 та кийим дўкони тўлиқ ёнди, яна 14 та дўкон жиддий зарар кўрди.
2010 йилдан бери Федерал Солиқ хизматини бошқариб келаётган Михаил Мишустин Россия ҳукуматига раҳбар бўлди. Унинг номзоди Давлат Думаси депутатларининг 85,1 фоизи томонидан маъқулланди.
ССП палатага мажбурий аъзолик доирасини кенгайтиришга қаратилган тузатишлар фақатгина йирик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли эканини маълум қилди.
Ёшлар пресс-клубининг навбатдаги сессиясида Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги асосий вазифалар ҳақида маълумот берди.
Абдулазиз Камилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-маърифий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда.
Тошкентнинг Чилонзор туманида Бунёдкор кўпригида Nexia Lifan билан тўқнашди, седаннинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилди.
Талимаржон иссиқлик электр станциясидаги техник носозликлар бартараф этилмоқда, ҳудудларда электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Жиззахда газ қуйиш шаҳобчасида содир бўлган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг