Cкутер ва самокатда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда. Юк машиналари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатлангани учун жарима жорий этилмоқда. ЙПХ ходимларидан қоидабузарга жойнинг ўзида жарима қўллаш ваколати олиб қўйилмоқда. Сенат шулар кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Олтита кинопремьера, Iosis Fest 2024, Cinema Love 2024 кинофестивали, гастрономик фестиваль, ўндан ортиқ кўргазма, спектакллар, болалар учун ижодий маҳорат дарслари, болалар машғулотлари, чегирмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сенат томонидан психологик ёрдам кўрсатиш талабларини бузганлик учун жавобгарлик белгиловчи ва ушбу соҳага нисбатан бошқа бир қатор талаблар киритувчи қонун маъқулланди.
Сергели туманида BYD йўлдан ўтаётган 2015 йилда туғилган қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари бошланган.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда шанба куни қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28…+31 даража атрофида бўлади.
Рақобат қўмитаси Сурхондарёда «Тоза ҳудуд» чиқинди ташиш хизмати тарифларни декларация қилмай, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун аҳолидан 3,2 млрд сўм ортиқча тўлов олганини аниқлади. Ташкилотга молиявий жарима қўлланди ва пулни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш топширилди.
Элликқалъа туманидаги мактабда 1-синф ўқувчиси онаси томонидан куч ишлатиб мажбуран синфдан олиб кетилди. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо оқибатида юзага келган.
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга туширилди. У орқали маҳаллалар кесимида Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасига ўтказилган маблағлар ва уларнинг сарфланишини кузатиш мумкин.
Зоминдаги Даштобод станцияси бошлиғи МЧЖ вакилидан 10 минг доллар талаб қилиб, шундан 4 мингини олганда ушланди. У 100 та юк вагонини божхона кўригидан навбатсиз ўтказиб бериш ва темирйўл жаримасини қўлламасликка ишонтирган. Станция бошлиғи аввал ўғриликда айбланиб, судланган.
Яккабоғ туманида яшовчи 59 ёшли эркак маст ҳолда рашк сабаб хотинига бензиб сепиб, уни ёқиб юборди. Аёл оғир даражадаги куйиш жароҳатини олди, унинг ҳаёти сақлаб қолинди. Суд эркакни 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Бойсундаги М-25 газ конида қайта юз берган авария оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар фуқаро юзасидан ҳамдардлик билдирди. У вафот этганларнинг оилалари президент назоратида эканини қайд этди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги М-25 конида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди. «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан сўнг сайт жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида Бойсунда бўлиб қайтди. Видеорепортаж.
Ўзбекистонда жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда цирк ва шапитоларда сақланувчи ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади.
Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилди.
Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги ўйинлари якунига кўра, Португалия, Марокаш, Эрон ва Франция ҳам плей-офф йўлланмаси масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлди. Тожик футзалчилари мундиалдаги иккинчи ўйинда ҳам аламли мағлубиятга учради.
Президентга 2030 йилгача чанг бўронларига қарши курашиш дастури, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари тақдим этилди. МЖТКга қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик, дарахт кесиш ва қуритиш учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги моддани киритиш таклиф этилмоқда.
БМТнинг Ғазо бўйича резолюциясини ёқлаган Ўзбекистон, Германия билан миграция келишуви тафсилотлари, солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича янгича тизим, Бойсун конида ҳалок бўлганлар оилаларининг пудратчи қарамоғига олиниши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ливанда пейжерларнинг бир вақтда портлатилиши Исроил разведкаси томонидан амалга оширилган «мураккаб ва узоқ» операция эди, деб ёзди NYT. «Ҳизбуллоҳ» раҳбари телефондан фойдаланмасликка чақирганидан сўнг Исроил гуруҳ асосий мижозига айланган пейжер ишлаб чиқариш компаниясини яратган.
Президент қишлоқ хўжалигидаги режаларга оид тақдимотда уруғ импортида рақобат муҳитини яратиш, пахта етиштириш агротехникасини ривожлантириш кераклигини айтди. «Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТнинг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш», — таъкидлади у.
26−29 сентябрь кунлари Тошкентда Destination: Tashkent кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурда тарихий фильмлар ва Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиш этилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг