Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз сайловолди дастурида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлганларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, мамлакатни хавфсиз ва экологик барқарор ҳудудга айлантириш, иқтисодиётда давлатнинг фаол иштирокини сақлаб қолиш кабиларни ваъда қилмоқда.
«Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастуридан лотин алифбосига ўтишни якунлаш, археологик объектларда ижара тизимини бекор қилиш, ажримлар божини ошириш, бошқа давлат фуқаролигини олганлардан фуқароликни бекор қилиш, реновация ва халқ табобати қонунларини қабул қилиш каби масалалар ўрин олди.
Тартибсиз урбанизацияга барҳам бериш, АЭС қуриш ва ундан хавфсиз фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, бюджет харажатларини қисқартириш, сўз ва ОАВ эркинлигини кафолатлаш, ташқи сиёсатни фақат халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб олиб бориш — ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридан нималар ўрин олган?
Бўстонлиқ туманидаги Катта Чимён тоғида адашиб қолган 4 киши қутқарилди. Улар сайр қилиш мақсадида бориб, йўлини йўқотиб қўйган.
Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик ва иссиқ сув учун тарифларнинг ошишини газ ва электр энергияси нархи кўтарилгани билан изоҳлади. Компания маълумотларига кўра, бугунги кунда аҳоли базавий тариф миқдорининг 16 фоизини, оширилганидан кейин эса 18 фоизини қоплай бошлайди.
Ўзбекистон футзалчилари мундиалдаги юришни эрта тўхтатди, аммо қўшниларда аҳвол ёмон эмас. Қозоғистон шанба куни Янги Зеландияни мағлуб этиб, плей-оффга чиқди. Афғонистон эса, Украинага ютқазганига қарамай, ҳамон имкониятга эга. Кун голларга бой бўлди, хусусан, икки футзалчи бештадан гол урди.
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчасини эксплуатация қилиш учун бошқарув компаниясини жалб қилиш кўзда тутилган. У спорт мажмуаларини сақлаш, оммавий тадбирларни ташкил этиш, ижара хизматларини кўрсатиш ва бошқалар билан шуғулланади.
Президентнинг тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икрам Муслимов ва Олимжон Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатидаги юришини мухлислар кутганидан эрта якунлади. Жамоа мундиалнинг гуруҳ босқичи 3-турида Коста-Рикага 3:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Дастлабки икки турда ўзбекистонликлар атиги 1 очко тўплаган эди.
Халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Улар БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача жаримага тортилиши ёки 15 суткага қамалиши мумкин.
Сенат болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Қонун билан, шунингдек, маиший зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув аризасини суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида эмас, суд муҳокамасида бериш тартиби жорий қилинмоқда.
Будапештда ўтаётган мусобақанинг 9-турида эркак шахматчиларимиз Ҳиндистон билан, қизлар жамоаси эса Сербия билан дуранг ўйнади. Тур якунлари бўйича йигитлар жамоаси 3-ўрин, қизлар эса 27-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон футзал бўйича ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг сўнгги турида Коста-Рикага қарши драматик учрашувда имкониятни бой берди. Жамоа гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, турнирдаги иштирокини якунлади.
Сенатда тасдиқланган бир қатор қонунлар, 5 та давлат элчисидан ишонч ёрлиқларини олган президент, таълимни қўллаб-қувватлашга қўшимча маблағ ажратган USAID, навбатдаги олимпиадага тайёрланиш бўйича режалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси Тошкент шаҳри, 10 та вилоят ва Қорақалпоғистонда ўтказилган умумий суммаси 12 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади.
Президент спорт соҳасидаги ишлар ва режалар билан танишди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасида енгил атлетика ва сув спорти каби йўналишларда натижаларни яхшилаш, Олимпия шаҳарчасида хоккей мажмуаси қуриш, маҳаллаларда селекция ишларини кенгайтириш кўзда тутилган.
USAID Ривожланиш мақсадлари бўйича грант шартномаси доирасида Ўзбекистонга яна 6,1 млн доллар ажратди. Умумий сумма 47 млн доллардан ошди. Маблағлар бошланғич синф ўқувчиларининг кўникмаларини ошириш, 8−11-синфларда ёшларга тадбиркорлик ва иқтисодий кўникмаларни ўргатиш учун сарфланади.
Қирғизистон парламенти аъзолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ишини акс эттирувчи сурат ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жарима ёки 7 суткагача қамоқ кўринишидаги жазо чораларини таклиф қилмоқда.
Сенаторлар алдов орқали пул ишлашга уринаётган «сохта тренерлар ва лекторлар»га қарши курашиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс маърифий фаолияти учун жаримага тортилади.
Lenovo компанияси ICTWEEK саммитда турли соҳалар учун гибрид сунъий интеллект (СИ) бўйича ўз қарашларини тақдим этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг