Архив

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди
23 сентябрь 2024, 16:30

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди

Салкам 3 йил фаолият юритган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди. Унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди
23 сентябрь 2024, 16:17

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times
23 сентябрь 2024, 15:40

Украинанинг «ғалаба режаси» тўртта банддан иборат — Times

Украинанинг Россия билан урушдаги «ғалаба режаси» 4 банддан иборат бўлиб, НАТО мудофаа пактига ўхшаш хавфсизлик кафолатлари, ҳарбий ва молиявий ёрдам сўровларини ўз ичига олади.

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди
23 сентябрь 2024, 15:26

«Ўзсувтаъминот» Тошкент вилоятида ўқувчилар сувдан заҳарланганини рад этди

«Ўзсувтаъминот» АЖ Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчининг заҳарланишига сув истеъмоли сабаб бўлганини рад этди. Сувдан олинган намуналарда унинг белгиланган талабларга жавоб бериши аниқланган. Қўшимча текширув олиб борилмоқда.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
23 сентябрь 2024, 15:09

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 183 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

Тошкент вилояти Чирчиқ дарёсида ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 183 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилгани маълум бўлди.

Йўл ҳаракати қоидаларини қайта-қайта бузган ҳайдовчилар билан «маҳалла еттилиги» ишламоқда — ЙҲХХ бошлиғи
23 сентябрь 2024, 15:02

Йўл ҳаракати қоидаларини қайта-қайта бузган ҳайдовчилар билан «маҳалла еттилиги» ишламоқда — ЙҲХХ бошлиғи

ЙҲХХ «маҳалла еттилиги» билан биргаликда йўл ҳаракати қоидаларини беш ва ундан ортиқ марта қўпол равишда бузган ҳайдовчилар билан манзилли ишламоқда. Бу ҳақда Сенатда ЙҲХХ раҳбари Шерзод Ибрагимов гапирди.

Tashkent Medical Park: Простатит белгиларини эътиборсиз қолдирмаслик керак
23 сентябрь 2024, 15:00

Tashkent Medical Park: Простатит белгиларини эътиборсиз қолдирмаслик керак

Tashkent Medical Park клиникаси простатит ва бошқа урологик касалликларни диагностика қилиш ва даволаш бўйича тўлиқ хизматлар спектрини таклиф этади.

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди
23 сентябрь 2024, 13:03

«Машинам мурда ташувчи эмас». Ҳайдовчи 19 ёшли қизни уриб юбориб, уни шифохонага етказишдан бош тортди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойида Gentra катта тезликда 19 ёшли қизни уриб кетди. Марҳуманинг отаси ва гувоҳларга кўра, ҳайдовчи унинг машинаси «мурда ташувчи эмаслигини» айтиб, қизни шифохонага элтишдан бош тортган. Қизнинг яқинларидан бири бундай ЙТҲларда автомобилларни мусодара қилишни таклиф этди.

Ўзбекистонлик қурувчилар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда
23 сентябрь 2024, 12:45

Ўзбекистонлик қурувчилар Хорватияга ишга таклиф қилинмоқда

Хорватия қурилиш соҳасида ишловчи ўзбекистонликларни ишга таклиф қилинмоқда. Ойлик маош 1000 евродан бошланади. Номзодлар 18−50 ёш оралиғида ва камида 1 йиллик иш тажрибасига бўлиши лозим.

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди
23 сентябрь 2024, 12:18

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди

Тошкентда 2024−2028 йилларда аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг мақсади мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга янада самарали жавоб беришга тайёрлигини оширишдан иборат.

Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчилар сувдан заҳарлангани айтилмоқда
23 сентябрь 2024, 12:13

Тошкент вилоятидаги мактабда ўқувчилар сувдан заҳарлангани айтилмоқда

Олмалиқ шаҳридаги ихтисослашган мактабда 12 нафар ўқувчи фильтрланмаган сув истеъмоли оқибатида заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг 7 нафарига уйида даволанишга жавоб берилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Катта миқдорда тамаки партиясини чой сифатида Ўзбекистон орқали олиб ўтишга чек қўйилди
23 сентябрь 2024, 12:02

Катта миқдорда тамаки партиясини чой сифатида Ўзбекистон орқали олиб ўтишга чек қўйилди

Бухорода божхоначилар 705,5 минг қути қора чой сифатида кўрсатилган сигареталарни Ўзбекистон орқали транзит қилишга уринишнинг олдини олди. Тамаки маҳсулотларининг тахминий қиймати 17 млрд сўмни (1,3 млн доллар) ташкил этади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво салқинлашади
23 сентябрь 2024, 11:51

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво салқинлашади

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Иккинчи ярмида эса Каспий денгиз ҳудудларидан бироз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Бухорода ҳоким ёрдамчисининг машинаси уриб юборган ўқувчи вафот этди. Мансабдор тезликни оширган бўлиши мумкин
23 сентябрь 2024, 11:12

Бухорода ҳоким ёрдамчисининг машинаси уриб юборган ўқувчи вафот этди. Мансабдор тезликни оширган бўлиши мумкин

Ромитан туманида ҳоким ёрдамчиси содир этган ЙТҲда 3-синф ўқувчиси вафот этди. Ҳайдовчининг катта тезликда ҳаракатлангани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентдаги КҲАЙнинг Турин политехника университетига яқин қисми бир кунга ёпилди
23 сентябрь 2024, 09:57

Тошкентдаги КҲАЙнинг Турин политехника университетига яқин қисми бир кунга ёпилди

Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Олмазор туманидаги бир қисми 23 сентябрь куни 07:00 дан 24 сентябрь куни 07:00 гача автомобиллар ҳаракати учун ёпилди.

Тошкент вилоятида Spark каналга тушиб кетди
23 сентябрь 2024, 09:47

Тошкент вилоятида Spark каналга тушиб кетди

Чирчиқ шаҳрида Spark ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида каналга тушиб кетди. Машина ФВБ ходимлари томонидан чиқариб олинди. Воқеа оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бронза, Шамсиддин Воҳидов олтин медални қўлга киритди
23 сентябрь 2024, 08:50

Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бронза, Шамсиддин Воҳидов олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида 189 та давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Шахматчи Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди. Аёллар жамоаси 12-ўринни эгаллади, Нодира Нодиржонова эса ўз доскасида иккинчи энг яхши натижани қайд этди.

Футзал ЖЧ: Плей-оффнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди
22 сентябрь 2024, 23:55

Футзал ЖЧ: Плей-оффнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди

Тожикистон гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Панамага йирик — 3:8 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. Аммо бу ғалаба Панамага барибир плей-офф йўлланмасини бермади. Нимчорак финалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди. Улар орасида мусобақа дебютанти Афғонистон ҳам бор.

Сенатда коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди
22 сентябрь 2024, 16:13

Сенатда коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди

2023 йилда коррупция жиноятларидан энг катта зарар Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди. Бу ҳақда Сенатда тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада маълум қилинди.

«Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари». «Адолат» СДПнинг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари». «Адолат» СДПнинг сайловолди дастури

«Адолат» СДП ўз сайловолди дастурига ҳокимларга ишончсизлик вотуми жорий этиш, қайта тақсимлаш орқали аҳоли даромадларини тенглаштириш, боғ ва оромгоҳлар сотувини тақиқлаш каби масалаларни киритди. Синфдаги ўқувчилар сонини оптималлаштириш, антиэкологик корхоналарни жазолаш ҳам таклиф қилинмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг