Давлат мудофаа саноати қўмитаси TARLON (4×4) русумли енгил зирҳли автомобилнинг тажриба намунасини ишлаб чиқарди. Автомобил 9 кишини сиғдириб, 7 дона ўқ отиш туйнукларига эга.
Депутат Расул Кушербаев монополистлар инқироз даврида «катта-катта маблағларга эга бўлаётганлиги»га эътибор қаратди. Энергетика вазирлиги депутатнинг гапларига эътироз билдириб, истеъмол бўйича тўловлар билан боғлиқ вазият яхшилангач, давлат томонидан соҳани қўллаб-қувватлашга ажратилган маблағлар бюджетга қайтарилишини маълум қилди.
Гулистонда 2019 йилда туғилган қизини 17 минг долларга сотаётган она қўлга олинди.
Муҳаммадзокир Маматхонов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.
Январь-июнь ойларида Ўзбекистон умумий ҳажми 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилди, бундан 3,2 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келди. Инвестициялар киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия етакчилик қилди. Иқтисодчи Беҳзод Хошимов тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ХВЖ прогнозидан 4,2 баробар юқори бўлганига эътибор қаратди.
Коронавирус беморлари сони 290 нафарга ортиб, жами 18171 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Тошкент шаҳрида, Андижон, Сурхондарё, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.
Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн кунда 16 нафар раҳбар ишдан бўшатилган, «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳасига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари тизимга рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.
Наманганда «Халқ банки» ходимлари 11 кишини хабардор қилмасдан, улар номига 200 млн сўм кредит ажратиб, ўзлаштириб юборгани аниқланди.
Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида аҳоли экинларини суғориш учун сув келмагани сабабли Нукус-Тошкент магистрал йўлини ёпиб қўйди. Туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар воқеа жойига келиб, масала қисқа вақтда ижобий ҳал этилди.
Марказий банк раисининг собиқ ўринбосари, иқтисодиёт фанлари доктори Ашур Қодиров ва таниқли олим, академик Саттор Турсунмуҳаммедов олам ўтди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалингани расман тасдиқланган беморлар сони 165 нафарга ошиб, умумий кўрсаткич 17 755 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг асосий қисми — 104 таси Тошкентда, 54 таси эса Андижонда аниқланди.
Паркент туманида карантин қоидаларини бузган 86 кишига истисно тариқасида 397,6 млн сўмлик жарималар тайинланмагани аниқланди.
2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга пасайди. Жумладан, экспорт — 22,6 фоизга, импорт — 15 фоизга камайди.
Хитойнинг Sinopharm Group компанияси коронавирус вакцинаси синовларининг якуний босқичини Ўзбекистонда ўтказиш таклифини билдирди. Янги вакцина БААда ҳам синовдан ўтказилади.
Қувайт жамғармаси Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини коронавирусга қарши курашда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн доллар ажратишни маъқуллади.
«Миллий тикланиш» партияси лидери Алишер Қодиров Исроил тажрибасига суянган ҳолда хориждан Ўзбекистон фуқароларини олиб келишни тўхтатиш, уларни турган мамлакатларида даволанишларини молиялаштиришни таклиф қилди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев хорижда қолган барчани қайтаришга ваъда берган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг