Ўзбекистон ТИВ давлат тилини тартибга солиш давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Россия ТИВ вакили Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирган эди.
Республика махсус комиссияси йўловчилар учун коронавирус тести натижалари «салбий» экани ҳақидаги маълумотнома талабини бекор қилди. Бунда карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати ҳисобга олинди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.
Осиё тараққиёт банки коронавирус тарқалишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ускуналар ва воситаларни сотиб олиш учун Ўзбекистонга 1,36 миллион доллар миқдорида грант ажратди.
Яқин икки йил ичида Хитой коронавирусдан қаттиқ зарар кўрган давлатларга, биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга, ёрдам сифатида 2 млрд доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, Хитой «Катта йигирматалик» (G-20) томонидан қашшоқ давлатларнинг қарзларини тўлашга мораторий жорий этиш ғоясини илгари суришини айтди.
Оққўрғон туманида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Саховат ва кўмак» жамғармасининг 153,2 млн сўмлик хайрия маблағларини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган йилнинг ёзида Тошкентнинг Юнусобод туманида машинасида 3 ўсмирни уриб юбориб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган аёл устидан суд жараёни якунланди. Ҳайдовчи Лариса Толмачева айбдор деб топилиб, тўрт йилга қамалди.
Ўзбекистонда ҳаво ва темир йўл алоқалари қисман очилди. Йўловчилар коронавирус йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. Қаерда тест топшириш мумкин ва нархи қанча? Санитария-эпидемиология агентлиги маълумотлари.
Коронавирус инфекциясига чалинган самарқандлик бемор юрак қон-томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда COVID-19 қурбонлари сони 13 кишига етди.
Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди. Афғонистон сиёсий етакчиларининг келишуви музокараларга ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади, дейилади вазирлик баёнотида.
Душанба ва сешанба кунлари момақалдироқли ёмғир ёғиб, шамол тезлиги сониясига 28 метргача кучайиши мумкин. Ҳафта ўртасидан эса қуёшли ҳаво кузатилади ва ҳарорат +32…+35 даражагача кўтарилади.
Молия вазирлиги I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, январь-март ойларида Давлат бюджети даромадлари 28,5 трлн сўмни, харажатлари эса 27,7 трлн сўмни ташкил этиб, давлат бюджети профицити 0,8 трлн сўмни ташкил этган. Коронавирус пандемияси иқтисодиётга катта таъсир кўрсатмади.
Долларнинг расмий курли 7,6 сўмга арзонлашди ва 10129 сўм этиб белгиланди. Хорижий валюталар курси ўтган ҳафта кўтарилган эди.
Россияда бўлиб турган биринчи 202 нафар ўзбекистонликка 1,2 млн рубллик ёрдам пули тарқатилди.
Афғонистонда сиёсий инқирозга президент Ашраф Ғани ва унинг сиёсий рақиби Абдуллоҳ Абдуллоҳ келишуви билан барҳам берилди. Унга кўра, Ашраф Ғани президент мақомини сақлаб қолади ва Абдуллоҳ Абдуллоҳ эса Афғонистон Олий миллий ярашув кенгаши раиси бўлади. Шунингдек, собиқ вице-президент генерал Абдулрашид Дўстумга маршал унвони берилиши келишилган.
Коронавирус беморлари сони 9 нафарга ортиб, жами 2762 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 494 киши даволанмоқда. Айни пайтда 49 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 502 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Кучли шамол Хоразмда ташкилотлар ва уйларнинг томларини учириб юборди. Дарахтлар ва электр тармоқларига ҳам зарар етди.
Коронавирус инфекциясига чалинган бемор юрак қон -томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Марҳум халқаро юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.
Ўзбекистонда кун давомида 52 та янги COVID-19 ҳолати қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 2738 тага етди.
Ўзбекистон сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов 1 май куни Сардоба сув омборида тўғони ўпирилиши оқибатида Қозоғистон сўровига жавобан сув омборида тезроқ сув ёпилади ва сув хавфсиз йўналтирилади деб айтилганини «Газета.uz»га тасдиқлади.
Коронавирус беморлари сони яна 28 нафарга ортиб, жами 2719 кишини ташкил этмоқда. Кун давомида аниқланган COVID-19 ҳолатлари 33 тага етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг