Humo Air авиакомпанияси ички рейсларда арзон нархларни таклиф қилиб, туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда, ёзмоқда Spot.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2−3 февраль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. У президент билан учрашади ва Тошкентда вазирлар йиғилишида иштирок этади. Ташриф январь ойида режалаштирилган эди, аммо кечиктирилди.
Тошкентдаги Фарғона йўли, Аҳмад Дониш ва Янги Сирғали кўчалари бу йил реконструкция қилинади. Биринчи иккита кўчада велосипед ва пиёдалар йўлаклари барпо этилади.
Шавкат Мирзиёев олий таълимнинг педагогик йўналиши ўқиш даври камайишини айтганди. Ушбу янгилик қайси йўналишларга татбиқ этилиши маълум қилинди.
Тошкент архитектура-қурилиш институти ўқув хоналаридан бирида зилзила пайтида шифт тушиб кетган. Қурилиш вазирлиги ҳолат юзасидан ахборот берди.
Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди. Улар суҳбат давомида Ўзбекистон президентининг Россияга бўлажак ташрифини гаплашиб олган.
Навоий республикадаги илк бепул Wi-Fi тизими билан қопланадиган шаҳарга айланади. Лойиҳа аллақачон ишга туширилган.
Президент янги ҳукумат таркибини тасдиқлади. Унда учта лавозим бўш қолган, бошқа ўринларда депутатлар маъқуллаган номзодлар ўзгаришсиз тасдиқланди.
ЖССТ Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарган пневмониянинг «жиддий» равишда тарқалаётганини тан олди, аммо халқаро миқёсда фавқулодда ҳолат эълон қилмади.
Актёр Хайрулла Саъдиев Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси раисининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. У «5-студия» билан меҳнат фаолиятини давом эттиради.
Март ойидан бошлаб «Бухоро-Хива-Бухоро» йўналиши бўйича тезюрар поезд қатнови бошланади. Сафар беш соат давом этади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг биринчи босқичи якунланган.
Фуқароларнинг шикоятларидан сўнг Recruit consulting work хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши вақтинча тўхталди. Агентлик 10 кун муддатда фуқаролар олдида мажбуриятини бажариши лозим.
Томск областида юз берган ёнғинда вафот этган ўн биринчи жасад шахси ўрнатилди. Бирламчи таҳлил маълумотига кўра, у Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Дам олиш кунлари ҳавонинг совуқ бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда ёғингарчиликлар бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи 0…+5, кечаси — −5…0 даражагача пасаяди.
Бокс бўйича Олимпиада лицензиясини берувчи мусобақа хавфли вирус тарқалиши туфайли Хитойдан бошқа мамлакатда ўтказилиши мумкин. Турнир мартга кўчирилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис аъзоларига анъанавий мурожаатномани ўқиб эшиттирди. «Газета.uz» давлат раҳбари билдирган фикр ва вазифаларни қисқача мазмунда баён этади.
Президент парламентга мурожаатида тадбиркорларни кўп қийнайдиган соҳа — лицензиялаш ва рухсатномалар бериш тартибларини жиддий ўзгартирилиши таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш — иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги бош вазифа эканини айтди.
Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун жорий йилда бюджетдан қарийб 2 триллион сўм маблағ ажратилади."Рақамли Ўзбекистон — 2030″ дастурини ишлаб чиқиш икки ойда якунланиши зарур.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг