Умумхалқ ҳашари баҳона Тошкент шаҳар Яккасарой тумани аҳолиси «Дўстлик» боғида шанбалик ўтказди. «Газета.uz» улар боғни нима учун ўз ташаббуслари билан тозалаётганликларига қизиқди.
Президент топшириғига биноан Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» (М-25) конига бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов, энергетика, фавқулодда вазиятлар вазирлари ва бошқалар ташриф буюрди. «Газета.uz» икки ходим шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот олди.
Роппа-роса саккиз йил аввал Ўзбекистонни чорак асрдан зиёд бошқарган Ислом Каримовнинг вафоти эълон қилинганди. Шундан бери 2 сентябрь биринчи президентни хотирлаш куни ҳисобланади. Сана муносабати билан «Газета.uz» Каримов ҳақида унинг замондошлари ҳикоя қилган айрим хотираларни жамлашга уринди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган 14 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Уларга ўзларининг яшаш манзилига яқин «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ёрдам кўрсатиб бориш белгиланди.
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум 6 октябрь куни бўлиб ўтади, деди мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг сўзларига кўра, референдум «кенг умуммиллий мулоқотнинг яна бир кўриниши» ва «эшитувчи давлат» концепциясини амалга оширишнинг ёрқин намунаси бўлади.
Ўзбекистондаги давлат ОТМларида супер контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Табақалаштирилган тўлов контракт қийматини 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоиз чегирма берилади.
Паралимпия ўйинларининг узунликка сакраш баҳсларида Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди. Нурхон Қурбонова эса ядро улоқтиришда ўзининг мавсумдаги энг яхши натижаси — 7.75 метр билан бронза медалини қўлга киритди.
Бобур Омонов ядро улоқтириш дастурида 14,32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди ва икки карра Паралимпиада чемпиони бўлди. У бу натижаси билан 2021 йилда Токиода ўзи ўрнатган рекордни ҳам янгилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросимда иштирок этди. Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам хотира тадбирлари ўтказилди.
ССВ янги ўқув йили олдидан мактаб ошхоналарида қандай озиқ-овқатларни тайёрлаш ва сотиш тақиқлангани ҳақида эслатма берди. Рўйхат.
Президент Паралимпия чемпионлари Элбек Султонов, Ёрқинбек Одилов ва Асадбек Тоштемиров билан телефон орқали мулоқот қилди. Уларни ғалаба билан табриклаб, қолган иштирокчиларга муваффақият тилади. Аввалроқ давлат раҳбари Асила Мирзаёрова ва Қудратиллохон Маъруфхўжаев билан ҳам гаплашганди.
1 сентябрга ўтар кечаси Венгрия пойтахтининг диққатга сазовор жойларидан бири — Балиқчилар қалъаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди. Илк бор ўтказилган акция Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг бешинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 12 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида технологик жараён бузилиши сабабли олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилди. «Кон яқинидаги фуқаролар эвакуация қилинди, вазият тўлиқ назоратда, ваҳимага ўрин йўқ», — деди ФВВ. Ҳавонинг ифлосланиш даражаси ўрганилмоқда.
Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси, ТИВ департаменти директори, Ўзбекистон туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган.
«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсумида ғолиб бўлган 1772 та лойиҳа эълон қилинди. Жараёнларда Ўзбекистон бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш зали янги кўринишда очилди. Бино панжаралардан халос бўлди, энди у ерга машинада бориш мумкин. Йўловчилар ва кузатувчилар учун катта зал ва ички ҳовли пайдо бўлди. Кейинроқ учиб келиш ва кетиш заллари бирлаштирилади, бу эса аэропортнинг сиғимини оширади.
Ўзбекистон қонунчилигига суд қарорисиз ва олдиндан компенсация тўламасдан туриб уй-жойларни бузишни тақиқловчи ўзгартиришлар киритилди. Уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, қайта қуриш ёки бузиш ҳокимликларнинг рухсати бўлган ҳолда эмас, балки қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Президент маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтиришга қаратилган қонунни имзолади. Улар ўзларига инсонпарварлик билан мурожаат қилиниши ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар билан боғланиш ҳуқуқига эга бўлди. Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши тақиқланди.
Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг тўртинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси спортнинг 2 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг