Ўзбекистонда 1 июлдан скутер ва мопедларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат рақамларини беришни жорий этиш режалаштирилмоқда. 2025 йилдан эса уларни рўйхатдан ўтказмасдан бошқаришни тақиқлаш таклиф қилиняпти.
Бир йил аввал Ўзбекистон мадҳияси муаллифи, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти ҳақидаги бадиий фильм премьераси бўлиб ўтган эди. Санъатшунос журналист Иқбол Қўшшаеванинг ёзишича, фильм «ўзбек киноси ҳали ҳам постколониал тафаккурдан озод бўлгиси келмаётганини, бундай истакнинг ўзи йўқлигини кўрсатган».
ИШИД-Хуросон (ИШИД-К) Москва яқинидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб ёзмоқда The New York Times. Бу маълумотни АҚШ разведка хизматлари тасдиқлади. Улар Россияни март ойи бошида эҳтимолий ҳужум ҳақида огоҳлантирган, бир неча кун олдин эса Владимир Путин буни «шантаж» деб атаганди.
Москва вилоятида теракт содир этилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Москва вилоятидаги «Крокус сити ҳолл» биносида рўй берган портлаш ва отишмада жабрланган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилди. Дипломатик миссия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада, дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти Москвадаги теракт муносабати билан Россия президентига таъзия йўллади. Мактубда мамлакат тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатини кескин қоралаши қайд этилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни қоралади. «Терроризмни оқлаб бўлмайди, биз бегуноҳ фуқароларга нисбатан қилинган зўравонликни бир овоздан рад этишга чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуково халқаро аэропортларидан парвоз қиладиган йўловчиларни Москва аэропортларига белгиланган вақтдан олдинроқ келишларини сўради. Ҳозирча парвозлар жадвалида ўзгаришлар бўлгани йўқ.
Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди, камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Шунингдек, бинода бир неча портлаш ва ёнғин содир бўлди.
Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.
Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.
Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда, дея изоҳ бермоқда Қозоғистон чегара хизмати.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Жума куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри, Сирдарё (2 балл) ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.
Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.
Мусулмонлар Рамазон ойини Дубайда қандай ўтказишлари, қандай диққатга сазовор жойларга борган ва қандай таомларни татиб кўрган маъқуллиги ҳақида амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти гапириб берди.
Президент Наврўз байрами муносабати билан йўллаган табригида мамлакатдаги ўзгаришлар, инсон шаъни ва қадр-қиммати, табиатга ғамхўрлик кўрсатилаётгани, шунингдек, Ўзбекистонни тадбиркорлик учун энг қулай ва жозибадор давлатлардан бирига айлантириш борасидаги режаларни алоҳида таъкидлаб ўтди.
Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг