Сенатда ҳисобот берган ИИВ жиноятчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хизмат интизомини бузиш даражаси ҳамда рақам сотиш ва тонировкадан тушган маблағлар ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов 56 ёшда вафот этди.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ ва Косон туманларида, шунингдек, Шаҳрисабз шаҳрида ҳам ҳоким алмаштирилди.
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юкланган вазифаларни бажариш бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, уруғчилик, балиқ етиштириш бўйича мажмуалар қурилиши — Ўзбекистон-Венгрия форуми якунлари.
«Шовот» чегара божхона пости орқали кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Ш. М. жами 2 тонна 200 литр дизель ёқилғисини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлганида тўхтатилди.
Йўл-транспорт ҳодисалари сони 882 тага ёки 9,8 фоизга, уларда ҳалок бўлганлар сони 182 нафарга ёки 8,1 фоизга, жароҳат олганлар сони 1 минг 39 нафарга ёки 12,1 фоизга камайди.
Семенар-тренингда сўзга чиққан Адлия вазири Русланбек Давлетов жиноятчилик ҳолатлари ҳақидаги материаллар баъзи ҳолатларда антиреклама бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Қарши шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Қашқадарё иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, одамларни иш билан таъминлаш йўлларини кўрсатиб ўтди.
Исроил Мадримов Осиёнинг энг яхши боксчиси, Дилшод Казаков энг яхши техник мутахассис, Александр Ҳамидов энг яхши ҳакам, Ўзбекистон бокс федерацияси энг яхши федерация деб топилди.
Қозоғистонда «Ўзбекистон йили"нинг тантанали ёпилиш маросими «Қозоғистон» марказий концерт залида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика, кимё ва физика фанлари бўйича ўтказилган олимпиадада умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритишди.
ДХХга ишга киритиб қўяман деб пул олган қамашилик ва ўзини ДХХ ходими деб таништириб, одамлардан пул олган хивалик шахс қўлга олинди.
Сенат томонидан энергетик ичимликларни ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга сотиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги «Sulton teх group» корхонаси фаолияти билан танишди.
Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини Россиянинг Краснодар шаҳрида аргентиналик Назарено Гастон Руизга қарши жанг ўтказади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилиши натижасида ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайдиган бўлди.
Президент Қаршидаги Республика ихтисослаштирилган кардиология ҳамда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиалларига ташриф буюрди.
Франция тараққиёт агентлиги Ўзбекистон бюджетини қўллаб-қувватлашга 150 млн евролик заём ажратди.
Давлат органлари, ташкилотлари, маҳаллий ҳокимиятлар ходимлари учун ҳукумат мобил алоқаси тизими ишга туширилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг