Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги «Миллий спорт мукофоти-2018» тақдирлаш кечаси ташкил этилди.
Тошкентда Сергели туманида саккизта автомобиль ойнасини синдирган икки ўсмирга жиноий иш қўзғатилди.
1 январдан йиллик тушуми 100 млн сўмдан ошган ЯТТлар 4 фоизлик ягона солиқ тўлови, 1 млрд сўмдан ошса — солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди.
GM Uzbekistan, SamAuto ва JV MAN Auto-Uzbekistan солиқ имтиёзларидан маҳрум этилди. Эндиликда улар фақат ҚҚС тўловидан озод қилинади.
Сергели туманида йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошган 430 тадбиркорлик субъекти умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.
Президент қарори билан томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашё 2021 йил 1 январгача божхона божини тўлашдан озод этилади.
Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Сурхондарёдаги «Гулбаҳор» чегара божхона пости ходимлари фуқаро Б.Д. ҳамда унинг бошқарувидаги «Nexia» автомобили текширилганда 10500 АҚШ доллари беркитилгани аниқланди.
Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Тошкентнинг Миробод туманида яшаган Т.Ғ.нинг уйида ёнғин содир бўлиши натижасида у ердан уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Фарғонада чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармоқ фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Маҳмуд Муродов XFN Fight nights доирасида польшалик Грзегорз Сивини 3-раундда мағлубиятга учратди.
Қорақалпоғистон гўшт етказиб беришга ихтисослашган 15 млрд. 400 млн. сўмлик, тухум етказиб бериш бўйича эса 20 млрд. сўмлик паррандачилик кластерлари ташкил этилади.
Президент парламентга мурожаатномасидан сўнг Янги йил байрами майдонига ташриф буюриб, одамлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев президент ҳузурида алоҳида Эксперт кенгаши ташкил этиб, унга хорижий мамлакатларнинг нуфузли олимлари ва амалиётчилари жалб қилиш зарурлигини айтди.
Шавкат Мирзиёев давлат бюджетини қабул қилиш ва унинг ижросини кўриб чиқишга алоҳида аҳамият бериш зарурлиги қайд таъкидлади.
Президент парламентга мурожаатида Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини Олий Мажлис томонидан тасдиқлаш амалиётини киритишни таклиф қилди.
Президент мурожаатномасида 2025 йилда хорижий сайёҳлар сони 7 миллион нафарга етишига, туризмдан келадиган даромад 2 миллиард доллардан зиёд бўлишига эришиш лозимлиги таъкидланди.
Мурожаатномада жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ҳақида гапирган президент ёзги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш кераклигини таъкидлади.
Президент эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг