Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистондаги учта музей муаммоларини ҳал этиш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни юборишни сўрамоқда.
Ўзбекистонда қурилишга замонавий технологиялар жорий этилиши кўзда тутилган ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Бўстонлиқ туманидаги 1-мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи ўқувчилар талончилик қилгани сабабли ушланди.
Тошкентдаги Халқаро савдо марказида экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Италия ташқи сиёсат маҳкамалари икки давлат раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ўзаро манфаатли барча соҳалардаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш имконини беришини қайд этди.
Тошкентдаги «Чиғатой» спорт базасида ОФК дастури асосида PRO дипломи учун халқаро мураббийлик курслари бошланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан шифокор рецептисиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати тасдиқланди.
Пойтахтдаги синтепон ишлаб чиқарувчи корхонада чиққан ёнғинни ўчириш учун уч соат сарфланди, 23 та техника иш жалб қилинди.
Каттақўрғон ИИБнинг собиқ тезкор ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, жиноятни яшириш ва ғайриинсоний муомала тўғрисидаги моддалар бўйича суд қилинмоқда.
«Ўзбеккўмир» корхонасининг 45 фоиз акцияларини Россия компанияси ишончли бошқарувига топшириш режалаштирилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида 2030 йилги ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилиш имкониятлари ўрганиб чиқилаётгани айтилди.
Яна бир партия — Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилади.
Нукусда 3 та олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди.
ТИВ махсус топшириқлар бўйича элчиси бўлиб ишлаган Илҳом Неъматов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида пиёда У.А.ни уриб, ўлимига сабабчи бўлган ва воқеа жойидан кетиб қолган номаълум ҳайдовчи қидирилмоқда.
Давлат хизматлари агентлиги томонидан 2022 йил 1 январга қадар автоматлашган «ФҲДЁ ягона электрон архиви» тизимини шакллантириш режалаштирилган.
«Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори асосида паррандачилик кластерлари ташкил этилади.
Ёшлар стартаплари дастурида 32 лойиҳа иштирок этмоқда. Э-тижорат йўналишлар қатори таълим ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳалар ҳам бор.
2019 йилда ижтимоий харажатларга 57,8 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда, унинг 5,3 трлн сўми кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Ўзбекистон Франция президенти Эмманюэл Макроннинг кибермаконда ишонч ва хавфсизлик бўйича Париж чақириғини қўллаб-қувватлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг