Навоий вилоятида етти киши, жумладан уч бола вафот этган ЙТҲ содир бўлган жойдан қочиб яширинган самосвал ҳайдовчиси ушланди.
Россияда қийин вазиятларга тушиб қолган 71 ўзбекистонлик Ўзбекистонга қайтди. Уларни меҳнат вазири кутиб олди.
Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббий Эктор Купер бошчилигидаги илк ғалабани қўлга киритди.
Қаршида «Бахтли оила» тўйхонаси учун уй шароитида майонезли салатлар тайёрлаган эркак прокуратура ходимига пора бераётганда ушланди.
1 ноябрдан энг кам иш ҳақи, шунингдек пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга оширилади.
Тошкентда 16 октябрдан иситиш мавсуми бошланади.
Тошкент солиқ коллежининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида учрашув ташкил этилди.
Бундан кейин ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан уй-жой бузилиши муносабати билан бадан фақат мулкдорга тўланади.
Ургут туманидаги 53-умумий ўрта таълим мактабида ўзбошимчалик билан олиб борилган қурилиш ишлари тўхтатилди.
Адлия вазирлиги қурилиш соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни санаб ўтди. Амалдаги қурилиш меъёрлари 1960−70-йилларда ишлаб чиқилган.
Президентнинг Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ўсмирлар олимпиадасида оғир атлетика бўйича баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди.
Тошкентда 155-йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu автобуси кўча чироғи устунига бориб урилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги «Валихон ота» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта теримини кўздан кечирди.
Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида давом этаётган III Параосиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси 35 та олтин, 24 та кумуш ва 18 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган МДҲга аъзо давлатлар мудофаа идоралари раҳбарларини қабул қилди.
Ўзбекистон ва Россия мудофаа вазирлари 2019 йилда ҳарбий ҳамкорлик режаси ҳамда икки давлат ҳарбий авиацияси учун ҳаво ҳудудларидан фойдаланиш тўғрисидаги битимни имзолади.
13 октябрдан бошлаб Тошкентда 2008−2009 йилларда ишлаб чиқарилган «Мерседес» русумли автобуслар йўналишга чиқарилмайди.
Тошкентда 95-автобус ёнилғи тизимидаги носозлик сабабли ёнғин содир бўлди.
Ўзбекистон, Озарбайжон ва Беларусь 2019 йилда ҳарбий ҳамкорлик режаларини имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг