Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек ўғлига ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилди. Спортчининг шахсий мураббийи аккредитация муаммолари сабаб Парижга боролмагани учун жангни ўз уйида экран қаршисида томоша қилди.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун матни деярли бир хил бўлган конституциялар турли мамлакатларда турлича ишлаши ҳақида фикр билдирди. «Агар элита халқ учун конституция ёзса ва ўзи учун истисно қилса, демак, бу ишламайди», — дея таъкидлади у.
Ўзбекистонда ҳафта бошида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. 8−9 августда иссиқ кучаяди ва аксарият ҳудудларда ҳаво +40…+44 даражагача исийди. Айрим кунларда тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Сирдарё дарёсининг Бекобод туманидан ўтган ҳудудида қум-шағал аралашмалари қазиб олинаётгани аниқланди. Бунинг ортидан табиатга 87 млрд сўмдан ортиқ зарар етди, 3 та юк машинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилди.
Ўзбекистонда 2024 йилда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 25−30 фоиз қисми «яшил» станциялар ҳиссасига тўғри келмоқда. 3 йилда ИЭСлар ишлаб чиқарган электр энергияси улуши 90 фоиздан 70 фоизгача тушди.
Урганч аэропортини модернизация қилиш — янги учиш-қўниш йўлаги, янги терминал ва бошқа объектларни қуриш ҳамда «Қуриш, фойдаланиш, топшириш» ((Build-Operate-Transfer — BOT) модели бўйича давлат-хусусий шериклик асосида бошқарувга ўтказиш режалаштирилмоқда.
Украина президенти Американинг F-16 қирувчи самолётлари биринчи партиясини олганини тасдиқлади. Киевга уларни олиш учун икки йилдан кўпроқ вақт керак бўлди. 2024 йил охиригача мамлакатга 20 та шундай самолёт келиши кутилмоқда.
Пайариқ тумани тез тиббий ёрдам биносининг ёнида Isuzu юк автомобилида ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса жойидаги Cobalt ёнғин таъсирида зарарланган бўлиши мумкин.
Қозоғистонда ўтаётган «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари муносабати билан Остонага борган Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани Қосим-Жомарт Тоқаев қабул қилди. Қозоғистон раҳбари икки давлат президент админстрациялари ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.
«Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Олимпиада учун таркибни шакллантиришда қийинчиликлар бўлгани ва мусобақага тайёргарлик кўриш учун вақт етарли бўлмаганини таъкидлади. У ҳеч бир футболчига эътирози йўқлигини айтиб, таътилга чиқиш режасини эълон қилди.
Шавкат Мирзиёев 10 кун давом этган меҳнат таътилидан қайтди. Жорий ҳафтада давлат раҳбари Қозоғистонда бўлиши ва «Марказий Осиё + Япония» форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония бош вазири Фумио Кисида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
Реновация тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамадан ўтказилди. Бироқ қонун мулкдорларнинг ҳуқуқларини етарлича ҳимоя қилмаслиги ва бошқа сабаблар туфайли жамоатчилик норозилигига учради. Пойтахт ҳокими қонун қабул қилинмасидан аввал жойларда реновация лойиҳалари амалга ошириш ҳақида қарор имзолади.
Хонобод шаҳрида 29−31 июль кунлари «Дунё садолари» II халқаро фестивали бўлиб ўтди, унга жами 6 млрд сўм маблағ сарфланди. Андижон вилояти ҳокимининг журналистларга «Қўлларингдан бало ҳам келмайди» деб мурожаат қилгани айтилди. Бироқ ҳокимлик буни рад этди. Батафсил.
Душанба куни тонгда Андижон туманида ҳайдовчиси ухлаб қолган юк машина темирйўл кўпригига бориб урилди. Оқибатда кўприк ва машинага зарар етди.
Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов ярим финалда тожикистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинлари финалига чиқди.
Яккасарой туманидаги уйларнинг бирида 12 нафар хорижлик ва 18 нафар Ўзбекистон фуқароси онлайн қимор ўйинларини ўтказиб келишда гумонланиб қўлга олинди. ИИББга кўра, хонадонда уч ой давомида 900 минг доллар айлантирилган.
Париж-2024 Олимпиадасининг ярим финал учрашувида ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Кабо-Верделик рақибини мағлуб этди. Ўзбекистон вакили Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди.
Кадастр палатасининг Пастдарғом тумани филиали ходими 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушгани айтилмоқда. У фуқарога ер ва уй-жойни ҳужжатлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб беришини айтган.
Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун Сингапур «мўъжизаси» сабаблари хато талқин қилиниши ҳақида гапирди. Ли Куан Ю ва унинг партияси кўп ислоҳотлар қилган, аммо китобини ўқисангиз, ўша иқтисодий ривожланиш бош вазирнинг столида яратилгандек туйилиши мумкин, дейди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг