Тошкентдаги «Жасорат» монументи атрофидаги ҳудудни реконструкция қилиш ишлари бошланди.
Пойтахтда Матбуотчилар кўчаси ҳамда Амир Темур хиёбони ва Зарафшон кўчаси оралиғи очилади.
Мўйноқ тумани ҳокими Сайлаубай Данияровга кўра, Мўйноқда ичимлик суви таъминоти ёмонлашди, деган хабар асоссиз.
Остонада автобус ёнғинида ҳалок бўлган 52 ўзбекистонлик хотирасига 52 туп дарахт кўчати ўтқазилди.
Бекободдаги мактабда болалар пешонасига икки марта «икки» чизилган — иккинчи марта буни ҳамкасбига бўлган эски адоват сабабли қилган. Мактабда талон-тарож ҳолатлари ҳам аниқланган.
Наманган вилоятининг Косонсой туманида кучли ёғингарчиликлар сабабли 543 та ҳовли қисман сув остида қолди, жабрланганлар йўқ.
Президент 1 январдан пластик халталарни бепул тарқатишни тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ўзбекистон президенти Кубага йўловчи самолётининг ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Йил бошидан буён бозорлардаги истеъмолга яроқсиз 17,2 тонна гўшт ва 25,2 тонна сут маҳсулотлари олиб қўйилди.
Жума куни АҚШдан қайтган президент Шавкат Мирзиёев шанба куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Етти кунлик қизини 4000 долларга сотмоқчи бўлган аёл ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Бош прокуратура вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик даражаси пасайганини маълум қилди.
Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйининг собиқ директори ва ходимлари муассаса тарбияланувчилари устидан жинсий ва жисмоний зўравонлик ва пулларни ўзлаштиришда айбланмоқда.
Zira.uz`дан саҳарлик учун тайёрланиладиган таомлар жамланмаси.
Миллий авикомпаниянинг учинчи «Орзу лайнери» Ўзбекистон президенти самолёти билан деярли бир вақтда Вашингтондан Тошкентга етиб келди.
Тошкент ҳокимияти дарахтлар ҳимояси ва уларнинг ноқонуний кесилишига барҳам бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокама учун эълон қилди.
Кетма-кет 15 автомобиль пиёдалар ўтиш йўлидаги йўловчини ўтказиб юбормагани тасвирланган видео эълон қилинди. ЙҲХБ ушбу ҳолат бўйича чора кўришга ваъда берди.
Самарқанддаги 33 та йўналишда жамоат транспортида йўл кирани нақд пулсиз тўлаш тизими жорий этилди.
Ўзбекистонда ҳайдовчиларни балли тизимда баҳолаш жорий этилиши мумкин. Қоидабузарликлар натижасида ҳайдовчилик гувоҳномасидаги баллар камайиб боради.
Ўзбекистон президенти ва Жаҳон банки раҳбари учрашуви доирасида 940 млн долларлик қарз ажратиш ва IFC билан консултацион хизматлар тўғрисидаги битим имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг