Ҳокимиятни босиб олиш ёки Ўзбекистон конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштиришда айбланаётган Бобомурод Абдуллаев судда қандай қийноққа солингани ҳақида кўрсатма берди.
Каттақўрғон ҳокимияти ва вилоят Халқ таълими бошқармаси юк машинаси уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўқитувчи йўл тозалашга чиқарилмаганини маълум қилди.
Самарқандда узунлиги 5 км бўлган иккинчи «Вокзал-Сиёб бозори» трамвай тармоғи ишга тушди.
20−22 март кунлари Наврўз байрами муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатини чеклаш режалаштирилмоқда.
Zira.uz дан мазали ва байрамона таомлар жамланмаси.
Сенат 50, 100 ва 500 сўмлик тангаларнинг янги дизайни ҳамда илк бор чиқарилаётган 200 сўмлик танга намунасини тасдиқлади.
Президент матбуот котиби Комил Алламжонов магистрал йўлни тозалашга олиб чиқилган мактаб ўқитувчисининг ўлими сабаблари ўрганилаётганини маълум қилди.
20 март куни пойтахтда ёшлар марафони ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда ҳаракатланиш чекланади.
1 апрелдан аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари 10 фоизга оширилади.
1 майдан хусусий тиббиёт ташкилотлари руҳий бузилиш ҳолатларини даволаш бўйича алоҳида хизматларни кўрсатишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев вилоятни ривожлантириш бўйича вазифалар ижроси билан танишиш учун Самарқандга келди.
Ўзбекистон ва Буюк Британия мудофаа маҳкамалари ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Самарқанд аэропортига Turkish Airlines авиакомпаниясининг биринчи тижорий рейси Истанбулдан келиб қўнди. Парвозлар ҳафтасига икки мартадан амалга оширилади.
«Реал Мадрид» — «Ювентус», «Барселона» — «Рома» ва УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалининг бошқа жуфтликлари аниқланди.
Футбол бўйича Миллий терма жамоани ўртоқлик учрашувига тўрт нафар мутахассисдан иборат мураббийлар кенгаши олиб боради.
Тошкент юридик коллежининг собиқ директори Наталья Темирова Жиноят кодексининг саккиз моддаси бўйича айбланмоқда.
Тошкентда икки туп чинор дарахтини кесиб, ўсимликлар дунёсига кўп миқдорда зарар етказганлик айбланаётган фуқаролар устидан суд бўлиб ўтди.
ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасининг собиқ раҳбари полковник Абдукарим Шодиевнинг қўлга олингани ҳақидаги ахборотларни рад этди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ва АҚШ Махфий хизмати трансмиллий молиявий жиноятларга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Остонада Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилиши маросими бўлиб ўтди. Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни икки давлатнинг дўстона муносабатларини мустаҳкамлашдаги ҳиссаси учун I даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг