Архив

Тошкентда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли бола қутқариб қолинди
26 июль 2024, 11:20

Тошкентда ҳожатхонага тушиб кетган 1 ёшли бола қутқариб қолинди

Янгиҳаёт туманидаги уйларнинг бирида назоратдан четда қолган 1 ёшли бола ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни соғ-саломат олиб чиқди.

Андижонда 2 та «заправка» салкам 9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
26 июль 2024, 11:09

Андижонда 2 та «заправка» салкам 9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жалақудуқ ва Қўрғонтепа туманларидаги иккита «заправка» жами 8 млрд 921 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади
26 июль 2024, 10:34

Ўзбекистонда парламент сайловлари 27 октябрда ўтказилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов компанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.

Фарғона туманидаги сел оқими кўчаларни қум-шағалга тўлдирди
26 июль 2024, 09:43

Фарғона туманидаги сел оқими кўчаларни қум-шағалга тўлдирди

Фарғона тумани Шоҳимардон маҳалласида сел оқими қишлоқ врачлик пункти ҳамда аҳоли хонадонларини қум-шағалга тўлдирди. Вилоят ФВБга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирда махсус техникалар иш олиб бормоқда.

25 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
25 июль 2024, 22:52

25 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

7 йилдан сўнг яна 14 фоиздан пастлаган асосий ставка, «Зангиота-2» ўрнида қуриладиган янги болалар шифохонаси, Олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапирган Тимур Кападзе, «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтган Жо Байден ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Париж-2024: Ўзбекистонлик камончилар 1/32 финал босқичига чиқди
25 июль 2024, 22:40

Париж-2024: Ўзбекистонлик камончилар 1/32 финал босқичига чиқди

25 июль куни Олимпия ўйинлари камондан отиш баҳсларининг 1-саралаш босқичи бошланди. Унда Зиёдахон Абдусатторова 649 очко тўплаб, 34-ўринни банд қилди. Амирхон Содиқов эса 674 очко билан 13-натижани қайд этди. Улар 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди.

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади
25 июль 2024, 22:31

«Исроил тўлиқ ғалабагача курашади». Нетаньяҳу АҚШ Конгрессида нутқ сўзлади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШ Конгрессидаги нутқида Исроил ҲАМАС билан тўлиқ ғалабагача курашишини айтди ва Ғазодаги урушни Эрон билан курашга қиёслади. Унинг чиқиши Вашингтонда норозилик намойишларини юзага келтирди. У намойиш аъзоларини «Эроннинг фойдали аҳмоқлари» деб атади.

«Асосий ставкани пасайтириш циклига ўтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта» — МБ раиси
25 июль 2024, 21:43

«Асосий ставкани пасайтириш циклига ўтиш ҳақида гапиришга ҳали эрта» — МБ раиси

МБ асосий ставкасининг 13,5 фоизга туширилиши пул-кредит шароитларининг қатъийлик даражасига сезиларли таъсир кўрсатмайди — унинг «чекловчи» характери сақланиб қолади, деди МБ раиси. Унинг сўзларига кўра, регуляторнинг асосий мақсади жорий йил охиригача инфляция даражасини 9 фоизга туширишдир.

Заргарлик буюмларига импорт божхона божлари 20% дан 10% гача пасайтирилади
25 июль 2024, 20:20

Заргарлик буюмларига импорт божхона божлари 20% дан 10% гача пасайтирилади

1 ноябрдан бошлаб жисмоний шахсларга оғирлиги 200 граммгача бўлган кумуш, 65 граммгача бўлган тилла тайёр заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан, ундан юқори оғирликдагиларини эса декларация асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат этилади.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ
25 июль 2024, 19:33

Ўзбекистонга пул ўтказмалари 25 фоизга ошди, Россиянинг улуши камайишда давом этмоқда — МБ

2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 25 фоизга ошиб, 6,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу Марказий банкнинг дастлабки прогнозларидан икки баробар кўп. АҚШ, Германия, Жанубий Корея ва Польшадан тушумлар кескин ошди. Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда.

Суд «Навоийазот»нинг Рақобат қўмитасига даъвосини қаноатлантирмади
25 июль 2024, 19:05

Суд «Навоийазот»нинг Рақобат қўмитасига даъвосини қаноатлантирмади

Июнь ойида Рақобат қўмитаси «Навоийазот»ни ўғитлар нархини ошириб юборганликда айблаб, унинг 20,5 млрд сўм асоссиз даромадини ундиришга қарор қилган эди. Компания айбловга қўшилмади ва қўмита қарори устидан шикоят қилди, бироқ суд даъвони рад этди.

Тимур Кападзе Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида гапирди
25 июль 2024, 17:51

Тимур Кападзе Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида гапирди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мураббийи Тимур Кападзе Франциядаги Олимпия шаҳарчасида муаммолар кўплиги ҳақида маълум қилди. «Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери ҳар куни қандайдир воқеалар содир бўлмоқда. Ҳали автобус келмайди, ҳали автобуслар йўлда адашиб қолмоқда», — дейди жамоа мураббийи.

«Демократия ҳар қандай унвондан муҳимроқ». Байден сайловдан нега воз кечганини изоҳлади
25 июль 2024, 16:10

«Демократия ҳар қандай унвондан муҳимроқ». Байден сайловдан нега воз кечганини изоҳлади

Жо Байден Америка халқига мурожаатида унинг шахсий амбициялари демократия йўлига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини айтди. «Мен бу лавозимни қадрлайман. Аммо ватанимни кўпроқ севаман», — деди у сайловдан чиқиш қарорини изоҳлаб. Байден «эстафетани янги авлодга топшириш» зарурлигини айтди.

Тошкентда Lacetti бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
25 июль 2024, 15:32

Тошкентда Lacetti бетон устунга урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Миробод туманида руль бошқарувини йўқотган Lacetti бетон устунга бориб урилди. Оқибатда ҳайдовчи ва бир йўловчи вафот этди, яна 3 киши шифохонага ётқизилди.

«Зангиота-2» шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади
25 июль 2024, 15:08

«Зангиота-2» шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Коронавирус билан касалланганларни даволашга мўлжалланган «Зангиота-2» шифохонаси ўрнида 500 ўринли Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади. 1 сентябрга қадар зарур ишлар амалга оширилиб, тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди
25 июль 2024, 14:28

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови сони кўпайтирилди

Тошкентдан Чорвоққа қатновчи мавсумий автобуслар қатнови кунига 4 мартагача кўпайтирилди. Йўлкира нархи 20 000 сўм.

Польшада Ўзбекистон фуқароси украиналик ўсмирларга ҳужум қилмаган, ўзини ҳимоя қилган — элчихона
25 июль 2024, 14:00

Польшада Ўзбекистон фуқароси украиналик ўсмирларга ҳужум қилмаган, ўзини ҳимоя қилган — элчихона

Ўзбекистон фуқароси Польшада 15 ёшли украиналик ўсмирларга ҳужум қилгани йўқ, у ўзини ҳимоя қилган, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Варшавадаги элчихонаси. Йигит фирибгарлар унга босқинчилик уюштирганини айтди. Фуқарога нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинди.

«APEX INSURANCE» АЖ дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Олимпия ўйинларида қўлламоқда
25 июль 2024, 13:00

«APEX INSURANCE» АЖ дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Олимпия ўйинларида қўлламоқда

APEX INSURANCE дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватлайди ва Дзюдо федерациясига жамоани тайёрлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиради.

Исроил элчиси ҳақидаги изоҳи учун ИИБга чақирилганда жанжал кўтарган эркак 10 суткага қамалди
25 июль 2024, 12:59

Исроил элчиси ҳақидаги изоҳи учун ИИБга чақирилганда жанжал кўтарган эркак 10 суткага қамалди

Telegram каналда миссиясини якунлаётган Исроил элчиси ҳақидаги постга изоҳ ёзган эркак ИИБга чақиртирилди. У идора биноси яқинида «ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва сўкинган». Бу учун эркак 10 суткага қамалди.

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз этиб белгилади
25 июль 2024, 12:41

Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз этиб белгилади. Ушбу қарор инфляциянинг кутилаётган динамикаси ва инфляцияни оширувчи хатарларнинг камайганини инобатга олиб қабул қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг