Рақобат қўмитаси Наманган вилоятининг 10 та тумани ҳокимлари бозорда рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари камситилишига олиб келувчи қарорлар имзолаганини аниқлади. Ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди, ҳокимликлар огоҳлантирилди.
Демонтаж қилинадиган ташқи реклама объектлари, «Ипотекабанк»ни жаримага тортган Рақобат қўмитаси, 20 йилга қамалган «Бахти Ташкентский», бутун дунё бўйлаб Microsoft`даги узилишлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президент даромади паст ҳудудларда кредит, субсидия ва бошқа қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини ўрганишни буюрди, шунингдек, режани бажариш учун бизнесни қўшимча тўловлар тўлашга мажбурлаётган масъулларни танқид қилди. Энди имтиёз ва субсидиялар мақсадли кўрсаткич билан бир йилга ажратилади.
Ҳайдовчилар ЙПХ ходимларидан ЙҲХХ автомашиналаридаги кўчма радарлар ва қурилмаларда қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари кўрсаткичларини ҳамда ушбу қурилмаларнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилиш имкониятидан маҳрум бўлди. Бу имконият судда жаримага эътироз билдириш имконини берарди.
Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Women in Tech глобал ҳамжамияти Кавказ ва Марказий Осиё вакиллари учун Women in Tech CCA мукофотига аризалар қабулини очди. Тақдирлаш илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. «Газета.uz» маросимнинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.
Тошкент вилоятида ферма мансабдорлари чорва моллари импорти учун банкдан 1 млрд 680 млн сўм кредит, давлат жамғармасидан эса 116 млн сўм субсидия олган. Улар банкка кўрсатилган бизнес режага амал қилмай, молларни сотиб юборган ва кредитни ўзлаштирган. Ферма ва банк мансабдорлари тергов қилинмоқда.
Рақобат қўмитаси «Ипотекабанк» хизматларини реклама қилишда «чалғитувчи», «номақбул» усулдан фойдаланган, деб топди. Банк ахборотда омонатнинг муҳим шартларини очиб бермаган. У жаримага тортилади.
«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалиб, ўта хавфли рецидивист деб топилди. Судланувчилар 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ягона аёл судланувчига озодликни чеклаш жазоси берилди. Батафсил.
Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров биринчи хонимлар ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди. Фото.
Ўзбекистонда қуриладиган объектлар ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон иштироки мажбурий бўлади.
Етти кинопремьера, очиқ осмон остидаги кино намойишлари, жадидлар ҳақидаги мультимедиа кўргазмаси, боғлардаги 90-йиллар дискотекаси, рақс шоуси, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, концертлар, ижодий маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
Тошкент шаҳри ҳокими ноқонуний ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Реклама конструкциялари учун жойлар «Ташқи реклама» тизими орқали ажратилади.
Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.
Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.
2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.
Суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя остида ташкил этилади. «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг