Архив

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди
10 июль 2024, 10:29

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди

Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Транспорт вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Бухоро шаҳри собиқ ҳокими вилоят экобошқармасига бошлиқ бўлди
10 июль 2024, 09:36

Бухоро шаҳри собиқ ҳокими вилоят экобошқармасига бошлиқ бўлди

Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда
10 июль 2024, 09:22

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда

«Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У тадбиркорга цехни газ тармоғига улашга рухсат беришини ва электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган.

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада-2024 учун якуний таркиби маълум бўлди
10 июль 2024, 08:12

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада-2024 учун якуний таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париждаги Олимпия ўйинлари учун якуний таркибни эълон қилди. Унга 22 нафар футболчи, жумладан, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар кирди. Жамоа биринчи ўйинини 24 июлда Испанияга қарши ўтказади.

9 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
9 июль 2024, 23:01

9 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Энди халқ депутатлари кенгаши раиси бўлолмайдиган ҳокимлар, ЖБ ваколатхонаси раҳбарининг Ўзбекистонга тавсиялари, жарималар миқдорини кўриб чиқиш таклифи, Афғонистон билан юк ташувлар тўловини камайтириш бўйича музокаралар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университети ректори бўлди
9 июль 2024, 21:32

Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университети ректори бўлди

Мактабгача ва мактаб таълими вазири биринчи ўринбосари, мактабгача таълим вазири лавозимларида ишлаган Агриппина Шин Тошкентдаги Пучон университети ректори этиб тайинланди.

Бир ой Тошкентдан деярли барча поездлар Жанубий вокзал орқали жўнайди
9 июль 2024, 21:04

Бир ой Тошкентдан деярли барча поездлар Жанубий вокзал орқали жўнайди

Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан жўнайди. Олмаота, Новосибирск, Самара ва Хўжакентга рейслар — истисно.

Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қарийб 85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган
9 июль 2024, 20:39

Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қарийб 85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган

Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 80−85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган. Бу пойтахтга бир кунда узатиладиган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади. «Йўқотилган сув зарари истеъмолчилар томонидан қопланмайди», — деди «Ўзсувтаъминот» вакили.

Тошкентда ёш бола сув қувурига тушиб кетиб ҳалок бўлди
9 июль 2024, 19:48

Тошкентда ёш бола сув қувурига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Пойтахтда 6 ёшли бола сув билан тўлдирилган канализация қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, иссиқ сув қувурини таъмирлаётган ишчилар ковлаган чуқур очиқ ва тўсиқсиз қолдирилган.

Евро-2024: Жўжа «саналадиган» вақт келди
9 июль 2024, 19:07

Евро-2024: Жўжа «саналадиган» вақт келди

Осон кечмаган чорак финал баҳсларидан сўнг Европа чемпионатида энг кучли тўртта жамоа сараланиб олинди. Улар ярим финал учрашувларида қандай иштирок этади? Сиз билан «Тактика» жамоаси тахминларини бўлишамиз.

Тошкентдаги 1-шаҳар клиникаси биносига зарар етди. Беморлар бошқа тарафга кўчирилди
9 июль 2024, 18:13

Тошкентдаги 1-шаҳар клиникаси биносига зарар етди. Беморлар бошқа тарафга кўчирилди

Пойтахтдаги Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси биносининг тўсинига дарз кетди. Беморларнинг бир қисми бошқа тарафга кўчирилди. Бетон конструкциялар тушириб ташланди, бош шифокор «муассаса ўз функциясини тўлиқ бажараётганини» билдирди.

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади
9 июль 2024, 18:03

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади

Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Самарқандда айиқлар чорвага ҳужум қилиб, 4 та эчкини еб қўйди
9 июль 2024, 16:49

Самарқандда айиқлар чорвага ҳужум қилиб, 4 та эчкини еб қўйди

Ургут туманида 3 та айиқ чорвага ҳужум қилиб, 4 бош эчкини еб қўйди. Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган. Ҳолат назоратга олинган.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил июнида: Телба Макс, Тошкент суперқаҳрамони ва яна Жаҳонгир Ортиқхўжаев
9 июль 2024, 16:47

Ўзбекча YouTube — 2024 йил июнида: Телба Макс, Тошкент суперқаҳрамони ва яна Жаҳонгир Ортиқхўжаев

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июнь ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.

Маъмурий жарималарнинг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда
9 июль 2024, 15:06

Маъмурий жарималарнинг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималар миқдорининг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Масалан, автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун 8,5 млн сўм, машиналарнинг пиёдалар йўлакларида ҳаракатлангани учун 170 минг сўм жарима солинади.

Қашқадарёда маст ҳайдовчи пичоқлаган ИИБ катта инспектори вафот этди
9 июль 2024, 14:56

Қашқадарёда маст ҳайдовчи пичоқлаган ИИБ катта инспектори вафот этди

Кўкдала тумани ИИБ катта инспектори маст ҳайдовчининг пичоқ билан жароҳат етказгани оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан Жиноят иши қўзғатилди, гумонланувчи ушланди.

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги
9 июль 2024, 14:43 1

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни тўхтатилди
9 июль 2024, 14:41

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни тўхтатилди

Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди
9 июль 2024, 14:16

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди

Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифида юк ташувлар учун тўлов ва йиғимларни камайтириш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги транзит битими муҳокама қилинди. Томонлар Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартнома муддатини яна 6 ойга узайтирди.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда
9 июль 2024, 12:43

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг