Архив

Президент — ёшларга: Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ижодкорлик ва Ватанга меҳр билан яшанг
30 июнь 2024, 18:19

Президент — ёшларга: Ҳар бир дақиқани ғанимат билиб, ижодкорлик ва Ватанга меҳр билан яшанг

Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади, деди президент ёшларга йўллаган табригида. Давлат раҳбари ёшларни шундай тарбиялаш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга ваъда берди.

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди
30 июнь 2024, 14:40

Жиззахдаги боғда учирилиши режалаштирилган 5 мингта шар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди

Тармоқларда Жиззахдаги «Наврўз» боғида 5 мингта шар учирилиши ҳақида эълон тарқалди. Экология вазирлиги шарлар ёрилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилганини билдирди. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун вазирлик шарларни Ўзбекистонга олиб киришда божхона тўловларини 10 бараварга оширишни таклиф қилмоқда.

«Ўзбекистонда Telegram`ни севишади». Павел Дуров яна Тошкентга келишга ваъда берди
30 июнь 2024, 13:46

«Ўзбекистонда Telegram`ни севишади». Павел Дуров яна Тошкентга келишга ваъда берди

Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга қилган сафари таассуротлари билан ўртоқлашди. У мамлакатда аҳолининг 70 фоиздан ортиғи ва деярли барча корхоналар фойдаланадиган платформанинг машҳурлигидан фахрланишини таъкидлади.

БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади
30 июнь 2024, 13:25

БМТ бош котиби Ўзбекистонга ташрифини бошлади

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, қатор саноат ва ижтимоий соҳа объектларини ҳам бориб кўриш режалаштирилган.

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди
30 июнь 2024, 13:02

Ўзбекистонда оммавий тадбирларда озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

Оммавий тадбирларда фуқароларга реклама, акция кўринишида озиқ-овқат ва буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди. Қолаверса, ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам мумкин эмас. Янги қарор бўйича назоратни Миллий гвардия ва ИИВ амалга оширади.

Фарғонада фуқароларга cохта тўппонча ўқталиб, видео олган блогер 5 суткага қамалди
30 июнь 2024, 11:07

Фарғонада фуқароларга cохта тўппонча ўқталиб, видео олган блогер 5 суткага қамалди

Қўқон шаҳрида блогер фуқароларга сохта тўппонча ўқталиб, буни видеога олди. Суд унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади. Блогер йил бошида ҳам автомобиль йўлида столга ўтирганча овқатланаётгани учун жаримага тортилганди.

Германия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда
30 июнь 2024, 10:34

Германия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. У мазкур лавозимда 2021 йилдан буён ишлаб келаётганди.

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
30 июнь 2024, 10:19

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Якшанбага ўтар кечаси Қамчиқ довонида Iveco юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, машиналар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.

Журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига шифокорлар хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин — экспертиза
29 июнь 2024, 18:14

Журналист Рамина Ягафарованинг ўлимига шифокорлар хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин — экспертиза

Сентябрь ойида телебошловчи Рамина Ягафарова Тошкентдаги хусусий клиникалардан бирида вафот этди. Экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканлигини кўрсатди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишдан бош тортди. Клиника унинг синглисига ҳужжатларни топширмаган ва ССВ оиланинг сўровларига жавоб бермаган.

Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган қарийб 26 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди
29 июнь 2024, 17:14

Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган қарийб 26 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

ДХХ Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан салкам 26 килограмм гиёҳвандлик моддасини олиб келган шахслар аниқланди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
29 июнь 2024, 15:11

Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 30 июндан 1 июлгача Сурхондарё, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятининг бир қанча туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
29 июнь 2024, 12:07

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади. Улар телефон мулоқотида Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқди.

Pana Hotel Ўзбекистон тоғларида ҳашаматли дам олишни таклиф қилади
29 июнь 2024, 11:00

Pana Hotel Ўзбекистон тоғларида ҳашаматли дам олишни таклиф қилади

Меҳмонхона замонавий қулайликларга эга турли тоифадаги 20 та хонани таклиф этади. Меҳмонлар учун ёпиқ ва очиқ ҳовузлар, спа, сауналар ва швед столи ресторани мавжуд.

«Фожиа». Байден ва Трампнинг биринчи дебати қандай ўтди?
29 июнь 2024, 10:57

«Фожиа». Байден ва Трампнинг биринчи дебати қандай ўтди?

АҚШда Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги илк сайловолди дебати бўлиб ўтди. Номзодлар иқтисод, Украинадаги урушни муҳокама қилишди ва бир-бирларини «энг ёмон президентлар» деб аташди. Томошабинлар республикачини танлашини билдирди, Байденнинг «тушунарсиз» нутқи демократлар орасида ваҳима уйғотди.

БМТ бош котиби Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ташриф буюради
29 июнь 2024, 09:26

БМТ бош котиби Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига ташриф буюради

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш шанба куни Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташрифини бошлайди. 4 июль куни у Остонадаги ШҲТ саммитида нутқ сўзлайди. БМТ раҳбари бундан аввал 2017 йилда минтақага ташриф буюрган.

ДХХ тўғрисидаги қонунга унинг фаолиятида қонунларга риоя этилишини назорат қилиш масалалари бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда
29 июнь 2024, 09:25

ДХХ тўғрисидаги қонунга унинг фаолиятида қонунларга риоя этилишини назорат қилиш масалалари бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда

Давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини ташкил этишнинг усуллари, шакллари ва махсус воситалари тўғрисидаги маълумотлар унинг фаолиятида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокуратура назорати предметидан чиқариб ташланиши режалаштирилмоқда.

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
28 июнь 2024, 23:45

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилганди. Унга нисбатан ЖКнинг «Қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

28 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 июнь 2024, 23:22

28 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Газ экспорти бўйича Ўзбекистон ва Хитой маълумотларидаги тафовут, Ҳаж вақтида вафот этган ўзбекистонликлар, АЭС қурилиши бўйича ўтказиладиган жамоатчилик эшитуви, Чорсу бозорида юз берган йирик ёнғин ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди
28 июнь 2024, 23:18

Бухородаги боғчада эркак ўғли билан жанжаллашган 5 ёшли болани урди

Бухоро вилояти Олот туманида фуқаро боғчада фарзанди билан жанжаллашган 5 ёшли болани уриб, жароҳат етказди. Бола шифохонага олиб борилди, эркакка нисбатан текширув бошланди.

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди
28 июнь 2024, 22:35

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси йўловчи автобусининг орқа қисмига урилди. Оқибатда автобус ичидаги йўловчилардан бири жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг