ДХХ Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этганини аниқлади. Уйдан синтетик гиёҳвандлик воситалари, 7 кг яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
«Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тунда кучли ёнғин содир бўлган пойтахтдаги Чорсу бозорида бўлди. Фоторепортаж.
Ўзбекистонда 1 июлдан парранда гўшти экспортига қўйилган барча чекловлар бекор қилинади. Янги, совитилган ёки музлатилган парранда гўшти импорти учун божхона тўлови бекор бўлади.
Журналист, Андижон вилояти Олтинкўл туманига 1990−1993 йилларда ҳокимлик қилган Назиржон Саидов 76 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.
Шавкат Мирзиёев BYD президенти Ван Чуаньфу билан компаниянинг Ўзбекистонда «яшил» транспортни ривожлантириш лойиҳасида иштирок этиш режаларини муҳокама қилди. У инновацион тадқиқот марказини яратиш, Blade батареялари ва BYD электробусларини ишлаб чиқариш кабиларни ўз ичига олади.
Тошкент шаҳри Чорсу бозори ҳудудидаги дўконларда кучли ёнғин содир бўлди. Уни 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси бартараф этди. Қурбонлар йўқ.
Гулистондаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё вилояти сув таъминоти»нинг 3 нафар ходими газдан заҳарланиб, улардан бири вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қирғизистон парламенти электрон сигареталарни олиб кириш, сотиш ва фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Қонунбузарлик маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиззахдаги BYD заводида ишлаб чиқариш бошланган автомобиллар, АЭС қурилиши шартномасига оид баённома, Ўзбекистоннинг ЖЧ саралаши 3-босқичидаги рақиблари, «Менинг боғим» лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёнлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ИИВ тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганини маълум қилди. Бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланди. Жарима қарорларининг имтиёзли даври автоматик тиклаб берилади, деб ёзди вазирлик.
Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет олтинчи савдо куни пасайиб, 12 555 сўмга етди. Бу март ойи ўрталаридан бери энг минимал кўрсаткич.
НАТО ҳозирча Украинага аъзоликни таклиф қилмайди, бироқ мамлакатга ҳарбий ёрдам етказиб бериш, украиналик аскарларни тайёрлаш ва икки томонлама хавфсизлик келишувлари реализациясини мувофиқлаштирувчи миссия тузади.
Шавкат Мирзиёев фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда алоҳида ютуққа эришган 28 нафар йигитни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.
«Менинг боғим» лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Лойиҳа доирасида аҳоли ташаббуси билан «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш бўйича қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббуслар молиялаштирилади. Овоз бериш 6 июль 10:00 гача давом этади.
Президент Зомин туманида Хитойнинг «Мингюан» компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган технопаркдаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берди. Махсус зонани инфратузилма билан таъминлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланиб, 160 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Ўзбекистонда кам қувватли АЭС қурилиши бўйича биринчи штаб иш бошлади, унда қурилиш майдони ва зарур инфратузилмани яратиш масалалари муҳокама қилинди. «Росатом» раҳбари биринчи ўринбосарининг ташрифи чоғида АЭС қурилиши шартномасининг кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.
Риштон туманидаги бозор олдида тўхтаб турган Lacetti машинасининг газ баллони портлади. ФВБ атрофдаги бир неча киши жароҳат олгани, ИИБ эса бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
CMWP консалтинг компаниясининг қурилиш бошқаруви департаменти лойиҳа директори Андрей Шмельков Ўзбекистондаги омборхона кўчмас мулки бозори, Balton Trading Asia томонидан А тоифали омбор қурилиши, унинг ўзига хослиги ва «яшил» стандартларга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 2024 йилнинг кузида мамлакатда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум ўтказилишини маълум қилди. Аниқ сана ҳукумат томонидан белгиланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг