Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади, дея таъкидлади президент. Улар оёққа туриб олгунга қадар уйда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Қолаверса, 3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат бироз пасайиб, +34…+39, энг чекка жанубда +40…+42 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонли шамол кузатилиши мумкин.
Uzum миллий рақамли экотизими ICT4Girls дастурлаш олимпиадасининг республика босқичи ҳамкорига айланди. Экотизим 12 нафар ғолибга планшет ва ноутбукларни топширди.
Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва АҚШ Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этди. У аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ходимларни тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади.
Ўзбекистоннинг АҚШ ва Бразилиядаги элчиси Фурқат Сидиқов Канада генерал-губернатори Мэри Симонга ишонч ёрлиқларини топширди. Суҳбат чоғида томонлар ўзаро иқтисодий ташрифлар ва савдо миссиялари алмашинувини йўлга қўйишни таклиф этди.
Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигидан Ёшлар ишлари агентлигига ўтказилади. Жамғарма ёшларнинг энг яхши 500 та лойиҳасини танлаб, уларга «бизнес пакет» қилиб беради. Шунингдек, 14 та туманда «тўртинчи саноат» касбларига ўқитиш маркази очилади.
Шавкат Мирзиёев эндиликда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилишини маълум қилди. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади.
Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан 75 фоиздан юқори натижа олган ёшлар ОТМга грант асосида қабул қилинади, дея маълум қилди президент. Қолаверса, 73 та академик лицейда «Халқаро бакалавриат» ва A-level дастурлари жорий қилинади, уларни битирганлар олийгоҳларга имтиҳонсиз киради.
«Газетa.uz» манбасига кўра, Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ Саудия томони вафот этганларнинг умумий сони 1300 дан ошганини билдирганди.
Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилади, деди «Ўзатом» раҳбари маслаҳатчиси Қосим Тўхтахунов. Шунингдек, у атом энергетикасини ривожлантириш ва кичик модулли реакторларни танлаш зарурлигини тушунтирди.
Бешта кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, ижодий маҳорат дарслари, дунёга машҳур футбол юлдузлари билан учрашув, кўргазмалар, спектакллар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Январь-май ойларида Ўзбекистондан Хитойга қилинган газ экспортига оид маълумотлар камида 94 млн долларга (2,6 марта) фарқ қилмоқда. «Газета.uz» бу бўйича иккала давлатнинг 2020−2024 йилларда берган маълумотларини солиштирди ва тафовут 538 млн долларга етганини аниқлади.
Reikartz меҳмонхоналар тармоғи Қўқон марказидаги камтарона меҳмонхонани меҳмондўстликнинг «олтин» стандартида қайта ишга туширишга қарор қилди ва лойиҳага тахминан 100 минг АҚШ доллари сармоя киритди.
Футбол бўйича Евро-2024 нимчорак финал босқичида қайси жамоаларнинг имконияти кўпроқ? Уларнинг қай биридан ёрқин ўйинларни кутиш мумкин? — «Тактика» назари.
1 октябрдан Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг йиллик рейтингини тузишни бошлайди. Ундаги натижаларга қараб, чекка ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичли 100 та хусусий ўқув марказига ижара харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
Ангрен шаҳрида аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш шохобчаси барпо этилди. Шохобчанинг ўзида дўкон ҳам ташкил этилган. У ерда фуқаролар чиқиндиларни сотишдан тушган пулга турли буюмлар харид қилиши мумкин.
Тойлоқ туманида эркак 6 ёшли болани камар билан калтаклаб, мушт туширди. Болада жароҳатлар аниқланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Эркак руҳиятида ўзгаришлар борлиги туфайли шифохонага ётқизилди.
ДХХ Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этганини аниқлади. Уйдан синтетик гиёҳвандлик воситалари, 7 кг яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
«Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тунда кучли ёнғин содир бўлган пойтахтдаги Чорсу бозорида бўлди. Фоторепортаж.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг