Маданият вазири Озодбек Назарбеков маҳаллий кийим брендини реклама қилгани юзасидан ўрганиш ишлари бошланди, деди Рақобатни ривожлантириш қўмитаси. Жамоатчилик вазирнинг реклама ролигидаги иштирокини қонунбузилиш ҳолати сифатида баҳоламоқда.
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашди. Томонлар қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, фармацевтика, кимё каби тармоқларда лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2025−2026 йилларга мўлжалланган Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳукумат қарори билан қишлоқ хўжалиги субъектларига экинлар ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан субсидия ажратилади.
Қонунчилик палатаси соҳадаги давлат сиёсатини, тақиқ ва чекловларни белгилаб берувчи «Космик фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Депутатлар Ўзбекистоннинг космосдан фойдаланиш бўйича халқаро шартномага қўшилиши тўғрисидаги битимни ҳам маъқуллади.
Остона шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой етакчилари стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, иккинчи Ҳудудлараро форумни ўтказиш, Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўлини тез фурсатда қуриш масалаларини муҳокама қилди.
Депутатлар кибержиноятларга қарши курашиш учун электрон (рақамли) далиллар тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Ҳужжат аввал 2 марта рад этилганди, бу қонунни парламентдан ўтказишга учинчи уриниш. Депутатлардан бири ҳужжатдаги камчиликларга тўхталиб, «фожиавий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.
30 июнь куни Тошкент халқаро аэропортида Qanot Sharq авиакомпаниясининг Тошкент-Будапешт-Тошкент янги рейслари ишга туширилиши муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг ҳовли ва ертўлалари қувур ёрилиши оқибатида сувга тўлди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин ҳодиса жойида бўлиб, фоторепортаж тайёрлади.
Апелляция суди «Док-1 Макс» иши бўйича ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фармацевтика агентлигининг судланган собиқ раҳбарининг онаси томонидан тўланган 2,5 млрд сўм пул жабрланувчилар ўртасида тақсимланади.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.
Парижда ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар делегациясини кузатиш маросимида терма жамоа байроқдорларига давлат байроғи топширилди, шунингдек, жамоанинг расмий либоси ҳам тақдим этилди. Фото.
Бағдод туманида эркак Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида тушиб, чўкиб кетди. Унинг жасади орадан 3 кун ўтиб каналнинг Ўзбекистон туманидан ўтган қисмида топилди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида сув қувуридаги носозлик ортидан сув босди. ФВВга кўра, 13 та кўп қаватли уй ертўласи ва ички йўлларга сув кирган. «Сувтаъминот» ҳолат қозонхонада электр узилгани учун юз берганини айтганди, Энергетика вазирлиги буни рад этиб, узилиш бўлмаганини таъкидлади. Фото, видео.
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида яширин туннель аниқланиб, жиноий гуруҳ аъзоларидан Ҳиндистонда чиқарилган 1 млрд сўмлик дори воситалари олиб қўйилди. Узунлиги 310 метр бўлган туннелда ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юк арава ва арқонлар борлиги аниқланди (+ видео).
Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг 6−7-даҳаларида магистраль сув қувурининг ёрилиши оқибатида кўчаларни сув босди. Ҳудуднинг бир қисми сув таъминотисиз қолмоқда. Йўл ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Ўзбекистонда 1 сентябрдан ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади.
Япония Ўзбекистонга қиймати 6 млн доллардан ортиқ бўлган яна тўртта тиббий мобил контейнер етказиб беради. Улар компьютер томографияси, ультратовуш, рентген ва бошқа ускуналар учун сканерлар билан жиҳозланган ва мамлакатнинг исталган нуқтасига жойлаштириш мумкин.
Депутатликка сайланган Тошкент ҳокими, газни субсидиялаш учун ажратилган 9,5 трлн сўм, кечаси шовқин кўтарганлик учун кучайтирилаётган чоралар, Париж олимпиадаси совриндорлари учун мукофот пуллари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Бухорода оилалари келишуви асосида 16 ёшли бола ва 17 ёшли қизнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтгани аниқланди. Болалар омбудсмани уларнинг ота-оналарини маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда илк бор ишчиларни аномал иссиқдан ҳимоя қилиш бўйича стандартларни таклиф қилди. Агар у тасдиқланса, иш берувчилардан иссиқ ҳарорат билан курашиш режаларига эга бўлиш ва ишчиларга соя ҳамда сувдан фойдаланиш имкониятини бериш талаб қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг