Қозоғистонда энди Toncoin криптовалютаси билан тегишли лицензияга эга платформаларда эркин савдо қилиш мумкин. Қарор Павел Дуровнинг мамлакатга ташрифи чоғида қабул қилинди.
«Газета.uz»даги мақоладан сўнг Бош прокуратура Чилонзор туман прокуратурасининг журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарорини ўрганишга киришди. Аввалроқ экспертиза ўлим сабаби нотўғри даволаш эканини кўрсатганди.
Июлнинг катта қисмида ҳарорат +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача бўлади, баъзи кунлари 2−3 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Жуда иссиқ (+40 ва ундан юқори) кунлар сони 2−5, шимолда 6−8 кунни ташкил этиши мумкин.
Мактаблар олдида фоторадарлар ўрнатилади, IT бўйича 1 млрд сўмгача грантлар ажратилади, фармназорат тизими ташкил этилади, 6 та шаҳарда сув таъминоти хусусий секторга берилади, айрим беморлар бепул даволанади, давлат хизматларини кўрсатишда Face ID жорий этилади — 1 июлдан нималар ўзгаради?
Душанба, сешанба кунлари Волгабўйидан келган салқин ҳаво оқими сабабли ҳарорат +30…+33 даражагача пасаяди. Чоршанбадан салқин ҳаво чекинади, аммо кучли иссиқ кутилмайди: ҳарорат +38, жанубда +41 даражагача исиши мумкин.
Эндиликда автомобилни тасарруф этиш (сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш) ишончномасини нотариусга бормасдан ҳам тасдиқлатиш мумкин. Қолаверса, яна иккита нотариал хизмат онлайн форматга ўтказилди.
Июнь охирида Ўзбекистонда сабзавот ва мевалар ҳамда деярли барча асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг мавсумий пасайиши фонида 0,2 фоизли дефляция қайд этилди. Шу билан бирга, йиллик инфляция 10,6 фоизгача тезлашди. Дори-дармонлар нархи ошишда давом этмоқда, давлат боғчалари тўлови эса ошди.
Сурхондарё вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори 10 минг доллар пора олгани айтилмоқда. У тадбиркорга сув тежовчи технологияларни ўрнатиш масалаларида кўмаклашишини билдирган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Ўзбекистонда бирламчи уй-жой учун халқаро амалиётга мувофиқ ипотека мавжуд эмас. Кредит фақат объект фойдаланишга топширилгандан кейингина ажратилади. Realting.uz кўчмас мулк платформасининг шарҳида иккиламчи уй-жой учун банклар қандай шартларда ипотека кредитларини таклиф қилиши ҳақида сўз боради.
Самарқандда фуқароларни 18 минг доллар эвазига Англияга, Андижонда 3 минг эвазига Канадага ноқонуний ишга юбормоқчи бўлганлар ушланди. Қорақалпоғистонда эса 1,5 минг долларга Сербия ёки Болгарияга виза олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди.
Самбо бўйича катталар ўртасидаги Осиё-Океания чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза медални қўлга киритди. Улар бу натижа билан иккинчи ўринни банд қилди.
Болалар мактабларда тоза сув ва муносиб санитария шароитларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Уларнинг йўқлиги болалар соғлиги ва давоматга салбий таъсир кўрсатади. Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги Натижаларга эришиш офиси муаммо юзасидан ўтказилган таҳлил натижалари билан ўртоқлашди.
Бухоро шаҳрида кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган «Ҳумо Азия» МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Шаҳарнинг Ислом Каримов ва Садриддин Айний кўчаларидаги кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган фуқаролардан Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралди.
Сирдарё туманида Isuzu юк машинаси ичида 14 нафар йўловчиси бўлган автобус билан тўқнашди. Оқибатда автобус ағанади, бир киши жароҳатланди.
Навоий вилоятида божхона хизмати ходимлари 1,2 млрд сўмлик сохта пулларни ёқиб юборди. Шунингдек, ноқонуний фаолиятдан олиб қўйилган 13,6 минг қути тамаки маҳсулотлари, 30 та электрон сигарет ва тиббий воситалар ҳам ёқиб юборилди. Фото.
Давактив агентлиги радиоэлектрон жиҳозлар учун электрон техника ва интеграл микросхемалар ишлаб чиқарувчи «Фотон» корхонасининг 85,58 фоиз давлат улуши Havvo Group МЧЖга 151 млрд сўмга сотилганини маълум қилди.
Антуан де Сент-Экзюпери таваллудига 29 июнь куни 124 йил тўлди. Аслида учувчи бўлган Экзюперини дунё ёзувчи, аниқроғи, «Кичкина шаҳзода»нинг муаллифи сифатида билади. Бу асар дунёнинг 300 дан ортиқ тилига, хусусан, ўзбекчага ҳам ўгирилган. Сана муносабати билан «Газета.uz» қиссадан парчалар улашади.
IT-тадбиркор электр таъминотининг тез-тез узилишидан шикоят қилди, шу сабабли у хорижий ҳамкорлари олдидаги мажбуриятларини бузмоқда. Тадбиркор электр тармоқлари корхоналарига нисбатан жавобгарлик жорий этишни таклиф қилди. Бизнес-омбудсман ҳозирда шундай таклиф ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда ёз ойларида 100 минг ёшни иш билан таъминлаш учун қурилиш отрядлари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб, коллеж ва техникум ўқувчиларини касбга ўргатиб, иш бераётган тадбиркорларнинг харажатлари солиқ базасидан чегириб ташланади.
Фарзандлари билимли, истеъдодли, ўзининг кучи ва салоҳиятига ишониб, олдинга интилиб яшайдиган халқ ва давлатнинг истиқболи, албатта, ёруғ бўлади, деди президент ёшларга йўллаган табригида. Давлат раҳбари ёшларни шундай тарбиялаш учун барча имкониятларни сафарбар қилишга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг