Европа парламенти ҳаво сифатининг ЖССТ тавсияларига яқинроқ бўлган янги стандартларини қабул қилди. Расмийлар бу чора Европада бевақт ўлимлар сонини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.
Ҳукумат давлат компаниялари учун валюта операцияларини амалга ошириш тартибини қаттиқлаштирди. Апрель ойидан бошлаб улар хорижий валютадаги операцияларни фақат асосий ҳисобрақам очилган банклар орқали амалга ошириши мумкин.
14 фоиз даражасида қолдирилган асосий ставка, Афғонистонга жўнатилган навбатдаги инсонпарварлик ёрдами, «Афросиёб» электропоездларидаги оширилган нархлар, Дўстлик боғи юзасидан юборилган депутатлик сўрови ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг 2023 йил биринчи чорагига нисбатан девальвацияси юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳокимликлар учун янги автомобиллар «Меҳр дафтари» жамғармасидан харид қилинмаганини тасдиқлади. Жамғарма номининг давлат харидлари лотларида кўрсатилиши СТИРни нотўғри киритиш билан боғлиқ бўлиб чиқди.
АҚШнинг етакчи университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари давом этмоқда, талабалар кампусда чодирлар лагерлари қурмоқда. Бир қатор университетлар маъмуриятлари полицияга мурожаат қилди, ўнлаб намойишчилар қамоққа олинди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиблар биринчи нигоҳлар жангини ўтказди.
Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.
2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошди. Бу ҳақда 25 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.
15 майдан бошлаб «Афросиёб» электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилади. «Ўзбекистон темир йўллари» нархлар ошишини электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсади билан изоҳлади.
Ўзбекистонда ҳам дастурчилар орасида хотин-қизлар улуши йилдан-йилга ошмоқда. «Газета.uz» АКТ соҳасидаги қизлар куни муносабати билан IT’даги ўқувчи қизлар билан суҳбатлашди. Улар ҳозирги лойиҳалари, келажак режалари, муаммо ва тўсиқлар ва жамиятдаги стереотиплар ҳақида гапирди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.
Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етиб борди. Ёрдам таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари, макарон, шакар ва бошқалар ўрин олган.
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.
«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга ташрифи чоғида қўшма иқтисодий комиссия тузиш, тезюрар темирйўл лойиҳалари ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди. Таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича дастурлар эълон қилинди.
Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9−11 фоизгача оширилди.
Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи тадбиркорлар олган 3 йиллик мувофиқлик сертификатлари амал қилиши 20 мартдан кейин тўхтатиб қўйилди. Бизнес масъул идоралар вазият бўйича асосли жавоб бермаётганини таъкидламоқда. Тадбиркорлар очиқ рақобатни сўраб, импорт чекловларини хато деб атаяпти.
ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг