Архив

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади
1 ноябрь 2023, 09:35

Ўзбекистон ва Франция президентлари Самарқандда музокара ўтказади

1−2 ноябрь кунлари Франция президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Ташриф тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади, унда Эммануэль Макрон ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокаралар ҳамда икки давлат бизнес-форуми ўтказилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди
1 ноябрь 2023, 09:07

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Сайхунобод туманига ҳоким бўлди

Август ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари вазифасида ишлаб келган Анвар Каримов Сирдарёнинг Сайхунобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди
1 ноябрь 2023, 08:49

Муборак ва Нишон туманларига ҳокимлар тайинланди

Мухтор Ҳайитмурадов Қашқадарё вилояти Муборак туманига ҳоким бўлди. У аввал раҳбарлик қилган Нишон туманига эса қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ботир Тоғаев ҳоким этиб тайинланди.

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди
31 октябр 2023, 22:58

Суд Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун қамоқ жазосига ҳукм қилди

Юқори Чирчиқ суди Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ёлланма фаолияти учун беш йилга озодликдан маҳрум қилди. ОАВ, терговга кўра, маҳкум 2014−2015 йилларда Украинада ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР томонида жанг қилгани ҳақида хабар берди.

UNICEF: Ғазо болалар қабристонига айланди
31 октябр 2023, 21:13

UNICEF: Ғазо болалар қабристонига айланди

UNICEF Фаластиннинг Ғазо сектори болалар учун қабристонга айланганини маълум қилди. Бугунги кунгача анклавда 3,4 мингдан зиёд вояга етмаганлар ҳалок бўлди.

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди
31 октябр 2023, 20:54

Карманада ҳоким, прокурор, ИИБ ва электр тармоқлари раҳбарлари майнинг фермадаги ўғирлик туфайли ишдан олинди

Президент Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими, прокурори, ички ишлар, электр тармоқлари ва Бош прокуратура Департаменти бўлими раҳбарларини ишдан бўшатишни топширди. Сабаби — улар 10 ой давомида 452 та майнинг қурилмаси орқали 5,5 млн кВт·с электр энергиясини ноқонуний ишлатилганини пайқамаган.

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди
31 октябр 2023, 19:57

Ўзбекистон маданият вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан четга олиб чиқишга рухсат берилди
31 октябр 2023, 19:07

100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан четга олиб чиқишга рухсат берилди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини декларация тўлдирмасдан олиб чиқишга рухсат берилди. Шунингдек, ЯТТлар ўз заргарлик буюмларини декларацияни тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан четга сотиш учун олиб чиқишлари мумкин.

Тошкент жамоат транспортида йўлкира банк картасидан тўланса ҳам, 1700 сўм бўлади
31 октябр 2023, 18:20

Тошкент жамоат транспортида йўлкира банк картасидан тўланса ҳам, 1700 сўм бўлади

1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида банк карталари орқали тўлов қилинса, йўл ҳақи нархи АТТО картаси билан тўлангани каби бўлади — 1700 сўм. Бироқ бир соат ичида бошқа транспортга ўтишдаги чегирма фақат АТТО учун амал қилади.

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди
31 октябр 2023, 17:49

Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун 1,5 млн доллар ажратди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Ғазо сектори аҳолисига ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1,5 миллион доллар ажратганини маълум қилди.

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз — Шавкат Мирзиёев
31 октябр 2023, 17:46

Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Ўзбекистон Фаластин халқи билан бирдамлиги ва унинг қабул қилинган резолюцияларга мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. У, шунингдек, ёшларни ёлғон ташвиқотларга берилмасликка чақирди.

Нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш ниятимиз йўқ — Мамаризо Нурмуратов
31 октябр 2023, 17:23

Нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш ниятимиз йўқ — Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регуляторда нобанк ташкилотларга валюта айирбошлаш шохобчалари очишга рухсат бериш нияти йўқлигини маълум қилди. Шунингдек, у банклар валюта айирбошлаш шохобчалари сонини ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб кўпайтиришини таъкидлади.

Исроилдаги айрим ўзбекистонликлар ватанга қайтишни хоҳламаяпти — ТИВ вакили
31 октябр 2023, 17:09

Исроилдаги айрим ўзбекистонликлар ватанга қайтишни хоҳламаяпти — ТИВ вакили

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Исроилдаги 10,5 мингдан зиёд ўзбекистонликларнинг аксарияти кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатишини ва улар Ўзбекистонга қайтишни хоҳламаётганини билдирди. У фуқароларнинг моддий қийинчиликлар сабаб ўша шароитда қолиб ишлашга мажбур бўлаётганини айтди.

Янги йилга нима совға қилиш мумкин?
31 октябр 2023, 17:00

Янги йилга нима совға қилиш мумкин?

2023 йилнинг учта ажойиб ASUS ноутбуклари ёқимли совға бўлиши мумкин.

Макрон Ўзбекистондан уран етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун келади — Bloomberg
31 октябр 2023, 16:57

Макрон Ўзбекистондан уран етказиб бериш масаласини муҳокама қилиш учун келади — Bloomberg

Франция президенти Эммануэль Макрон Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифи чоғида уран етказиб беришни кўпайтириш масаласини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg француз етакчиси атрофидаги икки аноним манбага таяниб хабар берди.

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди
31 октябр 2023, 16:24

Мирзаобод туманига Сарвар Султонов ҳоким этиб тайинланди

Шу вақтгача Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Сарвар Султонов Мирзаобод туманига ҳоким этиб тайинланди.

«Стратегик инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда». МБ раҳбари — «Пойтахт банк»нинг сотилиши ҳақида
31 октябр 2023, 16:02

«Стратегик инвесторлар билан музокаралар олиб борилмоқда». МБ раҳбари — «Пойтахт банк»нинг сотилиши ҳақида

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов тўртта банк устав капиталини ўз вақтида талаб этилган даражагача оширмаганини маълум қилди. «Пойтахт банк» сотувга қўйилгани учун унга нисбатан санкциялар қўлланмаган, яна иккита банкка эса мажбурият қўйилган.

Хоразмдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди
31 октябр 2023, 15:55

Хоразмдаги мактабда ўқувчини калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди

Тармоқларда Боғот туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини дўппослагани акс этган видео тарқалди. Хоразм вилояти мактаб таълими бошқармаси воқеадан сўнг ўқитувчи ишдан олингани, болалар омбудсмани эса ўқувчининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилишини билдирди.

Депутатликка номзод аёллар улушини 40 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда
31 октябр 2023, 15:27

Депутатликка номзод аёллар улушини 40 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодлар кўрсатилаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоизидан 40 фоизига оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади
31 октябр 2023, 15:01

Тошкент вилояти ҳокимлиги ССБ бошлиғининг ҳашар бўйича топшириғини «мажбурий меҳнат эмас» дея атади

Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларини «ўзбекона қадриятларга ҳурмат ва она табиатга эътибор нуқтаи назаридан» ҳашарда қатнашишга чақирган, деб баёнот берди. Аввалроқ вилоят ҳокими ҳашарда қатнашиш ташаббуси ижтимоий муассаса раҳбарларининг ўзидан чиққанини таъкидлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг