Архив

Сенат раиси Бойсундаги кон авариясида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди
20 сентябрь 2024, 10:55

Сенат раиси Бойсундаги кон авариясида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Бойсундаги М-25 газ конида қайта юз берган авария оқибатида ҳалок бўлган 4 нафар фуқаро юзасидан ҳамдардлик билдирди. У вафот этганларнинг оилалари президент назоратида эканини қайд этди.

Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?
20 сентябрь 2024, 09:22

Портлаш, заҳарли газ ва бадбўй ис: Бойсун қандай яшаяпти?

Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги М-25 конида водород сульфид юқори бўлган газ чиқиши бошланган эди. «Газета.uz» таҳририятига бўлган кўплаб мурожаатлардан сўнг сайт жамоаси газ сизиб чиққандан кейин ҳақиқий ҳолат қандайлигини ўрганиш мақсадида Бойсунда бўлиб қайтди. Видеорепортаж.

Фуқаролар ва цирклар боқадиган ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади
20 сентябрь 2024, 00:13

Фуқаролар ва цирклар боқадиган ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади

Ўзбекистонда жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда цирк ва шапитоларда сақланувчи ёввойи ҳайвонлар реабилитация марказларига топширилади.

«Омонқўтон» боғида ноёб ва Қизил китобдаги дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши очилди
19 сентябрь 2024, 23:47

«Омонқўтон» боғида ноёб ва Қизил китобдаги дарахтлар кесилгани юзасидан жиноят иши очилди

Самарқанддаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида жами 2500 тупдан ортиқ ноёб ва Қизил китобга киритилган дарахтлар кесиб кетилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Тергов юзасидан Бош прокуратура назорати ўрнатилди.

Футзал ЖЧ: Тожикистон Португалияга қарши ўйинда ҳам мағлуб бўлди
19 сентябрь 2024, 23:24

Футзал ЖЧ: Тожикистон Португалияга қарши ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги ўйинлари якунига кўра, Португалия, Марокаш, Эрон ва Франция ҳам плей-офф йўлланмаси масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилиб бўлди. Тожик футзалчилари мундиалдаги иккинчи ўйинда ҳам аламли мағлубиятга учради.

Президент Тошкентда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш чора-тадбирлари билан танишди
19 сентябрь 2024, 22:52

Президент Тошкентда чанг бўронларига қарши курашиш ва ҳаво сифатини яхшилаш чора-тадбирлари билан танишди

Президентга 2030 йилгача чанг бўронларига қарши курашиш дастури, шунингдек, Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш чоралари тақдим этилди. МЖТКга қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик, дарахт кесиш ва қуритиш учун жазо чораларини кучайтириш тўғрисидаги моддани киритиш таклиф этилмоқда.

19 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 сентябрь 2024, 21:51

19 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

БМТнинг Ғазо бўйича резолюциясини ёқлаган Ўзбекистон, Германия билан миграция келишуви тафсилотлари, солиқ имтиёзларини қўллаш бўйича янгича тизим, Бойсун конида ҳалок бўлганлар оилаларининг пудратчи қарамоғига олиниши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Исроил «замонавий Троя оти» — портловчи пейжерларни қандай яратди? — NYT
19 сентябрь 2024, 21:38

Исроил «замонавий Троя оти» — портловчи пейжерларни қандай яратди? — NYT

Ливанда пейжерларнинг бир вақтда портлатилиши Исроил разведкаси томонидан амалга оширилган «мураккаб ва узоқ» операция эди, деб ёзди NYT. «Ҳизбуллоҳ» раҳбари телефондан фойдаланмасликка чақирганидан сўнг Исроил гуруҳ асосий мижозига айланган пейжер ишлаб чиқариш компаниясини яратган.

«Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш» — президент
19 сентябрь 2024, 21:04

«Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган ҳолда ривожлантириш» — президент

Президент қишлоқ хўжалигидаги режаларга оид тақдимотда уруғ импортида рақобат муҳитини яратиш, пахта етиштириш агротехникасини ривожлантириш кераклигини айтди. «Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТнинг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш», — таъкидлади у.

Тошкентда Destination: Tashkent фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади
19 сентябрь 2024, 20:42

Тошкентда Destination: Tashkent фильм ва дискурс фестивали бўлиб ўтади

26−29 сентябрь кунлари Тошкентда Destination: Tashkent кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурда тарихий фильмлар ва Марказий Осиё режиссёрларининг замонавий асарлари намойиш этилади.

Энди янги солиқ имтиёзлари кейинги йил бошидан жорий этилади
19 сентябрь 2024, 20:13

Энди янги солиқ имтиёзлари кейинги йил бошидан жорий этилади

Ўзбекистонда янги солиқ имтиёзларини жорий этиш тартиби ўзгаради. 2025 йилдан бошлаб улар жорий қилинган пайтдан бошлаб эмас, балки кейинги йилнинг бошида кучга киради. Экспортчилар ва Hyatt International учун фойда солиғи имтиёзлари ҳам бекор қилинмоқда.

Олти йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига 2,5 млрд долларлик халқаро инвестиция ва грантлар жалб этилди
19 сентябрь 2024, 18:10

Олти йилда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига 2,5 млрд долларлик халқаро инвестиция ва грантлар жалб этилди

Бош вазир Абулла Ариповга кўра, Ўзбекистон 2017−2023 йилларда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат секторига халқаро молия институтларидан 2,5 млрд доллар инвестиция ва грант маблағларини жалб этган. У, шунингдек, 2030 йилгача озиқ-овқат ишлаб чиқаришни 2 баробар кўпайтириш режалари ҳақида гапирди.

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция келишуви нималарни назарда тутади? Тафсилотлар
19 сентябрь 2024, 18:09

Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги миграция келишуви нималарни назарда тутади? Тафсилотлар

Ўзбекистон ва Германия малакали мутахассислар кириши ва ноқонуний мигрантларни чиқариб юборишни осонлаштирадиган битим имзолади. Ҳужжат хорижликларни учинчи давлатга қайтариш учун транзит имкониятини ҳам назарда тутади. ОАВлар афғонларни Тошкент орқали депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида ёзганди.

Uznetix: Билим ва малака муваффақият калитини очади
19 сентябрь 2024, 17:00

Uznetix: Билим ва малака муваффақият калитини очади

Uznetix ҳар бир мижозга индивидуал ёндашган ҳолда замонавий касбларни ўзлаштириш курсларини тақдим этади.

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади
19 сентябрь 2024, 16:50

Тошкентда иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари 15 фоизга оширилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши томонидан аҳоли ва юридик шахслар учун иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари тарифларининг 15 фоизга оширилиши маъқулланди.

Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади
19 сентябрь 2024, 16:20

Ўзбекистонда жамоат транспорти учун ҚҚС имтиёзи бекор қилинади

Президент фармони билан 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда жамоат транспорти ва шаҳар атрофи поездларида ташиш учун ҚҚС (12 фоиз) бўйича берилган имтиёзлар ва бошқа солиқ имтиёзлари бекор қилинади.

АҚШ Федерал захира тизими 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди
19 сентябрь 2024, 15:30

АҚШ Федерал захира тизими 2020 йилдан бери биринчи марта асосий ставкани пасайтирди

АҚШ Федерал захира тизими тўрт йил ичида биринчи марта асосий фоиз ставкасини пасайтирди. Ушбу қарорни регулятор юқори инфляция даражаси ортда қолганига ишонч ҳосил қилингани билан изоҳлади. Бу Ўзбекистонга қарз маблағларини пастроқ фоиз ставкасида жалб қилиш имконини беради.

ОТБ Ўзбекистонда микрокорхоналарни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади
19 сентябрь 2024, 15:13

ОТБ Ўзбекистонда микрокорхоналарни ривожлантириш учун 300 млн доллар ажратади

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар ажратади. Дастур банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарни ривожлантиришни назарда тутади.

Inbazar дўконларида 1 эмас, 44 нафар ходим расман ишлаяпти — ДСҚ
19 сентябрь 2024, 15:08

Inbazar дўконларида 1 эмас, 44 нафар ходим расман ишлаяпти — ДСҚ

Давлат солиқ қўмитаси Inbazar дўконларида ишлайдиган ходимларнинг фақат 1 нафари расмий равишда ишлаётганини рад этди. Қўмитанинг қайд этишича, мазкур савдо бренди остидаги 3 та тадбиркорлик субъектида жами 44 нафар ходим расман ишлаяпти.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 1 поғона кўтарилиб, 60-ўринга чиқди
19 сентябрь 2024, 14:52

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 1 поғона кўтарилиб, 60-ўринга чиқди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида яна 1 поғона юқорилаб, 60-ўринни эгаллади. Жамоа сентябрдаги 2 та ўйинда ғалаба қозонди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг