Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш учун олдиндан 800 млрд сўм талаб этилади, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Тадбир 2025−2026 йилларда ўтказилиши режа қилинган.
Мобил телефонлар юқори сифатда сурат олиш имконини берадиган ҳозирги замонда, нақадар ғалати кўринмасин, плёнкали фотография мухлислари сони ҳам кўпайяпти. «Газета.uz» фотографлар Виктор Ан, Юрий Веденин ва Эрик Музипов билан қандай қилиб ва нима учун плёнкага суратга олишлари ҳақида суҳбатлашди.
Самарқанд вилоятидаги Оқдарё дарёсидан 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағални ўзбошимчалик билан қазиб олганлар аниқланди. Улар давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни ўтказилади. Унда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, суд фаолияти юзасидан ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилади.
UzAuto Motors 29 март куни Labo автомобили учун қўшимча контрактация очилишини маълум қилди. Компания нархлар ўзгаришсиз қолишини алоҳида таъкидлади.
Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер ҳолати бўйича ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этди. Унга кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин.
Сариосиё туманида 41 ёшли аёл бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юз берди, оқибатда аёл ва унинг икки боласи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машинадаги аёлнинг қариндоши ва яна бир фарзанди шифохонага ётқизилди.
Кучли шамол туфайли Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Оқибатда Тошкент вилоятидаги 12,5 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Чилонзорда дарахт қулаб тушгани сабабли газ қувури узилиб, 768 та хонадон вақтинча газсиз қолди.
ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.
Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия гази импортини уч баравар оширишни режа қилмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».
Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасининг (ҳалқа йўли) «Локомотив» истироҳат боғи яқинидаги қисмида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 6:00 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади.
Пайшанба тонгида бошланган кучли шамол чанг бўронларини келтириб чиқарди. Жойларда дарахтлар қулаб, машина ва объектлар устига тушмоқда, электр симларига зарар етяпти. ФВВ кучли шамол вақтида кўрилиши керак бўлган хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди. Видео, фото.
Қирғизистон махсус хизматлари божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонлаб қўлга олди. Собиқ амалдор Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди. Матраимовнинг «қонундаги ўғри», марҳум Қамчи Кўлбоев билан алоқаси бўлгани даъво қилинмоқда.
Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.
Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Психолог ва иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди.
Тошкентда бўладиган «Автомобилсиз кун», АЭС қуриш бўйича «анча муваффақиятли» музокаралар, 85 минг долларлик мобил рақам, АҚШ делегатлари билан учрашган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ангор тумани ҳокими сотиб олган Captiva автомобилининг нархи туман ҳокимлари учун белгиланган лимитдан юқори эканини аниқлади. Автомобиль Сурхондарё вилояти ҳокимлиги балансига ўтказилди. Собиқ депутат Расул Кушербаев бу муаммонинг ечими эмас, деб ҳисобламоқда.
Йил бошидан буён Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 9,9 млрд долларга (+10,5 фоиз) етди. 2,66 млрд долларни ташкил этган импорт ва экспорт ўртасидаги фарқ февралда 1,3 млрд долларлик олтин сотилиши ҳисобига бироз қисқарди. Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди.
29 март, жума куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» бўлиб ўтади. Президентнинг февраль ойидаги фармонида шу куни раҳбарлар ва бошқа давлат хизматчилари ишга жамоат транспортида етиб келиши белгилаб қўйилган эди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг