Қарши шаҳрида яшовчи 16 ёшли қиз болалар омбудсманига онасининг вафотидан кейин ўзи ва синглисига отасининг қилган зўравонликлари ҳақида айтди. Ўсмирлар бир неча бор уйдан ҳам қочиб кетган. Ҳозирда прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда, вазият болалар омбудсмани назоратида.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.
28 мартдан 2 апрелгача Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, 27−31 мартда тоғолди ва тоғли жойларда сел-сув тошқини ҳам юзага келиши мумкин.
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тўрт ва ундан юқори тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари, мактаблар яқини ва бошқа жойларда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камераларни ўрнатиш бошланади. Ҳукумат автоматлаштирилган тизимларни ўрнатиш тартиби ва талабларини тасдиқлади.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.
Тошкентдан Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги очиқ тендер ўтказилишини маълум қилди.
26−28 март кунлари бўлиб ўтаётган 23-халқаро UzFood 2024 кўргазмасида Made in Moscow стенди 16 та озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини тақдим қилмоқда.
2024 йилнинг илк икки ойида Ўзбекистонга газ импорти 166,7 млн долларни ташкил қилди. Бу даврда мамлакат 26,7 млн долларлик газ экспорт қилган бўлса-да, Хитой Ўзбекистондан 57,3 млн долларлик газ импорт қилганини билдирди, бу Ўзбекистон томони берган рақамлардан икки баравар кўпдир.
«Росатом» Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома юзасидан музокаралар «анча муваффақиятли» кечаётганини таъкидлади. Корпорация расмийси мутахассислар аллақачон АЭС қурилиши мумкин бўлган майдонни батафсил ўрганиб чиққани ва энг мақбул технологик ечимларни аниқлаганини айтди.
Марказий Осиёдан келган муҳожирлар Москва яқинидаги «Крокус»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда муҳожирларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олди.
Италияда 16−17 апрель кунлари «Ўзбекистон: Саҳродаги авангард» кўргазма лойиҳасининг очилиши ўтказилади. Кўргазма икки бўлим — Венецияда «Шакл ва рамз» ҳамда Флоренцияда «Нур ва ранг» номи билан бўлиб ўтади. Уларда ХХ аср биринчи ярмига оид 172 тадан ортиқ рангтасвир асарлари тақдим қилинади.
SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон тижорат банклари мобил иловаларининг якуний рейтинги»да ANORBANK 96,09 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Андижон шаҳрида қиймати 8 млрд 215 млн сўм бўлган ерости ўтиш йўли қурилиши режа қилинмоқда. Айни пайтда Хўжаобод туманида ҳам 4,9 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриляпти.
Миграция агентлиги Москвадаги теракт фонида Россияга бораётган ва у ерда яшаётган ўзбекистонликлардан кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишни сўради. Агентлик, шунингдек, «Газета.uz»га «Ўзбекистонликларга патент бермаяпти, чиқариб юборяпти, деган гапларнинг кўпи рост эмас»лигини билдирди.
ИИББ Учтепа туманида 26 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган аёлни аниқланди. Уларнинг 13 нафар ёш фарзанди ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди. Аёлларнинг айримлари пул топиш учун ўзгаларнинг ёш фарзандини ижарага олгани аниқланди. Фуқароларга профилактик тушунтириш берилди.
2020 йилдан буён Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Маниш Прабхат мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади.
Дунё бўйлаб ёшлар саратонга чалиниш эҳтимоли кўпаймоқда ва 2030 йилга келиб эрта онкология ҳолатлари яна 30 фоизга ошиши кутилмоқда. Олимлар бу тенденцияни ҳали тушунтириб бера олмайди ва энг эҳтимолий омиллар — семириш ва саратон касаллигининг эрта скрининги тўлиқ тасвирни очиб беролмайди.
17−19 апрель кунлари Остонада Automechanika Astana халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда 20 та мамлакатдан автомобиль компонентлари ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш маҳсулотлари намойиш этилади.
Учта ҳудудда археологик ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Хусусан, V-VII асрларга оид Каттатепа ёдгорлиги молхона қуриш учун бузилган, Бадахшонтепа объекти экин майдонига айлантирилган ва Толмозортепа техника ёрдамида текислаб юборилган.
Бухоро вилояти театрига кетаётиб ЙТҲга учраган мактаб ўқувчилари автобус ҳайдовчисидан тезликни оширмасликни бир неча бор сўраган. ЙТҲ оқибатида бир ўқувчи воқеа жойида, бир қиз эса шифохонада вафот этган. Шифокорларнинг таъкидлашича, болалар нима бўлганини эсларкан, кучли стрессни бошдан кечирган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг