Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон ҳудудида хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назорат янада кучайтирилиши белгиланмоқда. Ҳужжат билан республикага импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.
Xotirjam тарифларига уланганлар 3 ой давомида абонент тўловига 50%, шунингдек, чиройли рақамларга чегирмалар олади.
Xalq nazorati хизмати 2024 йилдаги фаолияти натижаларини тақдим этди. Тошкент аҳолиси ўтган йилгидан 1,5 карра кўп мурожаат юборди, 89,6 фоизи кўриб чиқилди ва ёпилди. Аксарияти коммунал хўжалиги муаммолари билан боғлиқ, 20 фоизи дарахт кесиш ва чиқинди, 10 фоизга яқини йўл ва тротуар ҳолатига оид.
Наманганнинг Чуст туманида тадбиркорлар ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 2,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланди. Андижон шаҳрида таълим муассасаси 892 млн сўм зарар етказди. Икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.
Автомобиль олди-сотдисида фирибгарлик жиноятларини содир этганликда айбланиб 2015 йилдан буён қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Туркиядан депортация қилинди. Истанбулдаги бош консулхона ундан жабр кўрган фуқаролардан ИИВга мурожаат қилишни сўради.
Самарқанд шаҳрида 5 нафар эркак қўлбола усулда ясалган спиртли ичимлик ичиш оқибатида ҳалок бўлди. Маҳсулотни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда иккита ҳолатда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 800 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилди. Экология вазирлиги Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилгани сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетганини маълум қилди.
Парламентда мухолифат ҳуқуқларига оид қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш режаси, 65 млн долларга хусусийлаштирилган Humo, байрам муносабати билан мукофотланган ҳарбийлар, МТРКнинг 2025 йилда 1,6 баравар ошган бюджети ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкентда BYD ҳайдовчиси светофорнинг яшил чироғида ҳаракатланмоқчи бўлиб, Nissan машинасига бориб урилди. У эса зарбдан қарама-қарши йўлакка чиқиб кетиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни босиб кетди. Икки киши жароҳатланди.
Ўзбекистонда 2030 йилгача транспорт-логистика тизимини ривожлантириш концепцияси қабул қилинади. Транспорт вазири «муаммоли мамлакатлар» орқали ўтиш учун муқобил йўлаклар аниқланишини айтди. Хитой, Украина, Молдова ва бошқа давлатлар билан транспорт шартномалари кўриб чиқилади.
Президент 2025 йилда Тошкентга яна 1000 та янги автобус олиб келишни буюрди, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Аввалроқ ҳокимлик BYD билан K9UD eBus электробусларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганди. QR-чипта харид қилиш учун бекатларда қўшимча 675 та инфокиоск ўрнатиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан БАА пойтахти Абу Дабига етиб борди. Давлат раҳбарини аэропортда вице-президент Шайх Мансур Ол Наҳаён кутиб олди. У эртага барқарор ривожланиш ҳафталиги халқаро саммитида иштирок этади.
Пискентдаги полигонда яна импорт машиналарни синовдан ўтказишда навбат пайдо бўлди. UzTest электрон навбат олиш тартибини ўзгартирмоқчи: синов вақти 20 дан 15 дақиқага қисқаради, бу кунига 96 та машинани текшириш имконини беради. Аммо бу қувват автоимпортнинг кунлик ўртача ҳажмидан 2,3 баравар кам.
Президент Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бир қатор ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини орден ва медаллар билан тақдирлади.
Тошкент халқаро аэропортида мушуклар учун уйлар ўрнатилди. Экологик материаллардан йиғилган уйда иситиш ва совитиш тизимлари ўрнатилган. «Мамлакат ҳақидаги тасаввур аэропортдан бошланади ва бундай уйчалар бутун мамлакатнинг муносабати кўрсаткичидир», — дея қайд этди Uzbekistan Airports.
Жанубий Корея ҳукумати мамлакат аэропортларидаги радиомаёқли конструкцияларни алмаштирмоқчи. Бундай қарорга Boeing 737−800 Jeju Air самолёти ҳалокатга учрагач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, бундай тўсиққа урилгани сабаб бўлди. Ҳодисада бортдаги 181 кишидан 179 нафари ҳалок бўлган.
Жаҳон банки навбатдаги ҳисоботида Ўзбекистонни мамлакатда иқтисодиёт ўсиши, иш ўринлари яратиш ва жаҳон савдосига интеграциялашиш учун хизматлар соҳасини ислоҳ қилишга чақирди ва қатор тавсиялар берди.
13 ва 14 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб илиқ ҳаво сақланиб қолади, ҳарорат +13 даражагача исийди. Ҳафта ўртаси кўп булутли бўлиши кутилмоқда, бироқ мамлакатнинг аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати 2−3 даражага тушади.
Paynet компанияси Миллий банклараро процессинг маркази — Humo тўлов тизимининг устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини сотиб олди. Компания 3 нафар талабгордан энг юқори нарх — 65 млн доллар таклиф қилган.
Олти кундан бери Лос-Анжелес бўйлаб кенг кўламли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди, 12 мингдан ортиқ бино, жумладан, турар жой бинолари, мактаблар ва черковлар вайрон бўлди ёки зарар кўрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг