Uzinfocom компанияси Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларига чипталарни онлайн харид қилиш хизматини тақдим этди.
Сенат ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Термиз шаҳрида 26 ёшли йигит Telegram’да гуруҳ очиб, 37 кишига ноқонуний диний сабоқ бериб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда 2024−2025 йилларда криптология соҳасида таълим ва илм-фанни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. ОТМ, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг тажрибали мутахассисларидан иборат Криптология соҳасида идоралараро эксперт гуруҳи ташкил этилади.
Учтепа туманида ёнғин бўлаётган уйдан 5 ва 7 ёшли бола қутқариб қолинди. Хонадон эгалари уларни ёлғиз қолдириб, эшикни қулфлаб кетган. ФВБга кўра, болаларнинг аҳволи яхши.
Азиз Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини биринчи инстанцияда очиқ судда кўриб чиқиш 5 сентябрда бошланади. Улар ЖКнинг ўзлаштириш, фирибгарлик, ваколатни суиистеъмол қилиш, пора ва бошқа моддалари бўйича айбланмоқда. Судланувчиларнинг 29 нафари қамоққа олинган.
Ўзбекистон Сенати ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид тасвирларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришларни маъқулламади. Қонун лойиҳасини такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссияси тузилади.
«Айрим ота-оналар фарзанди 6 ёшга тўлиши билан уни мактабга беришни хоҳлайди, бироқ бола ҳар қанча ақлли бўлмасин, фикрлаш қобилияти тўлиқ шаклланиб улгурмайди», — дейди ССВ. Вазирлик уларни нега 7 ёшга етгач мактабга юбориш кераклиги ҳақида тушунтириш берди.
Ўзбекистонда норасмий ишлаб келган ярим миллиондан ортиқ фуқаро (576,1 минг) йўловчи ташиш соҳасида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида расман рўйхатдан ўтган. Йил бошидан бери даромади 100 млн сўмдан ошган ҳайдовчиларнинг сони 171 нафарга етган.
«Газета.uz» илк ҳужжатли фильмини суратга олишни давом эттирмоқда — у футболчиларнинг Париждаги Олимпиададаги иштирокига бағишланади. Премьера ноябрга режалаштирилган. «Умид қиламизки, фильм бизни Парижга олиб келган йўлни унутмасликка ёрдам беради», — деди Gazeta News директори Давлат Умаров.
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 8 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди. Улар Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларидан тўпланган.
ЖССТ икки йил ичида иккинчи бор маймунчечак эпидемиясини соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Қарор Конго Демократик Республикасида инфекция авж олгани ва касаллик қўшни давлатларга ҳам тарқалгани фонида қабул қилинди.
15 августга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўн минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги маршга чиқди. Акцияга шаҳар шифохоналаридан бирида ишлаган стажёр ҳамширанинг узун иш вақтидан сўнг зўрлангани ва ўлдирилгани сабаб бўлди.
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Россиянинг Украина армияси назорати остига ўтган Курск вилояти ҳудудида «тартибни сақлаш ва аҳоли эҳтиёжларни қондириш мақсадида» ҳарбий комендатура ташкил этилганини маълум қилди.
Тошкент вилоятида яшовчи 20 ёшли йигит ўзи тенги қиз танишини катта даромад топишга ишонтириб, Дубайга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлгани аниқланди. У Тошкент аэропортида қўлга олинди, жиноят иши қўзғатилди.
Сурхондарё вилояти Денов туманида боғча тарбиячиси беодоблик қилган болани «тарбиялаш мақсадида» чизғич билан ургани аниқланди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Путин билан иттифоқчиликни чуқурлаштириш ҳақида гаплашган Мирзиёев, бир нечта қонунларни кўриб чиққан ва маъқуллаган Сенат, пиёдаларни йўлни кесиб ўтишда қўлни кўтаришга чақирган Тошкент ЙҲХБ, МОдаги йирик интернатларни ёпишни тавсия қилган ЮНИСЕФ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
ЙҲХХ ҳудудий бошқармалари «инновацион» ечимлари билан мунтазам ҳайрон қолдириб келади. Бу сафар навбат пойтахт ЙҲХБга. Улар пиёдаларга тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда қўлларини кўтаришни тавсия қилди. Муаммо шундаки, бу ҳаракат кўчаларни ҳеч қанақасига хавфсизроқ қилиб қўймайди.
Жиззахда 55 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризасини белгиланган муддатда кўриб чиқмагани аниқланди. Хусусан, мурожаатлардан бирини кўриб чиқиш 60 кунга кечиккан. Улар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Қаршида фаолият юритувчи АЁҚШ электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан алиштириб, 1 млрд 85 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг