СЭС бошқармаси бошлиғи Рустамжон Икромов Ўзбекистонга маймунчечакнинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, вирусология мутахассислари қайта тайёргарликдан ўтказилган, жойларга тест системалари тарқатилмоқда.
Маданият вазири Тошкент давлат циркини хусусий бошқарувга бериш ва ҳайвонларсиз ҳам томоша кўрсата оладиган механизмни ишлаб чиқиш кераклигини айтди. «Давлат учун циркдаги битта ҳайвонни боқиш бир инсонни боқишдан қимматга тушмоқда», — деган Озодбек Назарбеков циркка оид режаларни санади.
18 августдан ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш тестлари натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг апеллация аризаларини қабул қилиш бошланди. Жараён 10 кун давом этади, шикоятларни кўриб чиқиш эса 22 августдан бошланади.
Тармоқларда абонентларнинг «ўтган йиллар учун электрдан қарзи борлиги» ҳақида шикоятлар келиб тушди, бу эса уларнинг таъминотдан узилишига сабаб бўлди. «ҲЭТ»нинг хабар беришича, бу эски тизимдан янгисига архив маълумотларини ўтказиш билан боғлиқ. Компания вазиятга ойдинлик киритмоқда.
Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги Ўзбекистон фуқароларига кўчага алоҳида заруратсиз чиқмаслик ва жамоат жойларига боришни чеклаш, талабаларга эса онлайн таълимга ўтиш тавсия этилмоқда.
Қозоғистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Ўзбекистон элчиси Саидикром Ниёзхўжаев «улкан ишлар ва икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун» II даражали «Достиқ» ордени билан тақдирланди. У 2018 йилдан бери Остонада элчилик қилаётганди.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков «Овоз» телелойиҳаси учун давлат бюджетидан ажратилган салкам 2 млрд сўм ҳақида яна фикр билдириб, лойиҳа Ўзбекистон имижига хизмат қилаётганини айтди. «Агар ҳадеб маломат қилаверсаларингиз, шу пулни охири уйимни сотиб бўлса ҳам бераман», — деди у.
2024−2025 ўқув йили учун ОТМнинг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Уларни 4 усулда билиш мумкин.
Ироқ парламенти, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрича, қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёшга тушириш ва диний идораларга никоҳ масалаларини қайтадан тартибга солиш имконини берувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Бир қатор шаҳарларда норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Энди Тошкентда автобуслар 50 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатлана олмайди — тезликни дастур даражасида чеклаш бошланади. Ўтган йили алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда ўртача тезлик 23 км/соатни (бунгача — 18 км/соат) ташкил этиши айтилган эди.
Орган ходимлари видеосини тарқатишга доир қонунни қайтарган Сенат, таксичилик билан шуғулланаётган ярим миллион ўзбекистонлик, криптовалютага оид президент қарори, икки ойда 20 баравар ортган мазут импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Uzbekistan Airways’нинг Тошкент-Куала-Лумпур йўналишидаги парвози вақтида чет эл фуқаролари томонидан ўғрилик содир этилди. Самолёт Малайзияга қўнгач чақирилган полиция хизмати ёрдамида барча буюмлар топилди, гумонланувчилар қўлга олинди.
Маданият вазири Озодбек Назарбековга кўра, «Ўзбеккино» (Кинематография агентлиги) кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада силжиш бўлади. «„Ўзбеккино“ фақат буюртмачи бўлиб, хусусий ширкатларни ривожлантириши ва қўллаб-қувватлаши керак», — деган вазир агентлик фаолияти ичидан ўрганилаётганини айтди.
18−19 август кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Ўзгидромет фуқароларни эҳтиёткорликка чақирди.
Қозоғистон Ғарбнинг Россияга қарши санкцияларига ўз манфаатларига зарар келтириш орқали «кўр-кўрона эргашмайди», деди мамлакат бош вазири ўринбосари Серик Жумангарин. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иккинчи даражали санкциялар остида «қолмаслик» учун қоидаларга амал қилишда давом этади.
Йил бошидан буён Ўзбекистон 843,6 минг тонна мазут импорт қилди, бу ўтган йилнинг январь-июль ойларидаги ҳажмдан икки баравар кўп. Июнда импорт 22 баравар (2023 йил июнига нисбатан), июлда эса 19,6 баравар ошди.
Самарқандда 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали янги локация — «Боқий шаҳар» мажмуасида ўтказилиши айтилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков фестивалнинг асл бренди Регистон майдони эканини таъкидлаб, шу ҳудудда ўтказиш фикрига қайтилганини маълум қилди.
Бешта кинопремьера, «Тошкент сувенирлари» ярмаркаси, Тоҳир Содиқов ва Юлдуз Усмонова концертлари, ҳоккей ўйинлари, кўргазмалар, маҳорат дарслари ҳамда бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон кураш федерацияси раиси этиб қайта сайланди.
Дам олиш кунлари салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳарорат кундуз кунлари +27…+36, кечалари +17…+22 даражагача пасаяди. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг