Архив

Тошкент бир муддат ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда етакчилик қилди
21 февраль 2024, 11:31

Тошкент бир муддат ҳаво ифлосланиши бўйича дунёда етакчилик қилди

Тошкент чоршанба тонгида ҳаво ифлосланиши бўйича дунё етакчилари қаторидан яна жой олди. Ичкаридаги датчиклар ҳам юқори даражадаги ифлосланишни кўрсатди. Бунинг сабаблари об-ҳаво шароити, мазутдан фойдаланишнинг кўпайиши ва қор ёғиши пайтида кўчаларга тупроқли аралашмалар сепилгани бўлиши мумкин.

Контрабанда йўли билан олиб келинган жами 6 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди — ДХХ
21 февраль 2024, 10:58

Контрабанда йўли билан олиб келинган жами 6 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди — ДХХ

Навоий, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятларида қўшни давлатлардан олиб кирилган наркотик моддалари савдоси билан шуғулланишда гумонланган шахслар қўлга олинди.

Халқаро IT сертификат олган ёшларга имтиҳон харажатларининг 60 фоизгача қисми қоплаб берилади
21 февраль 2024, 10:57

Халқаро IT сертификат олган ёшларга имтиҳон харажатларининг 60 фоизгача қисми қоплаб берилади

Ўзбекистонда халқаро IT сертификат олган ёшлар имтиҳон харажатларининг 60 фоизигача қисми миқдорида компенсация олиши мумкин. Аввал юқори даражадаги бундай сертификатга 50 фоиз компенсация тўланарди. Агар мутахассисда инглиз тилидан B2 даража бўлса, IT сертификатни олиш харажатлари тўлиқ қопланади.

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди
21 февраль 2024, 10:40

Жиззахда туман ҳокимининг собиқ ўринбосари пора олишда айбланиб, 10 йилга қамалди

Янгиобод тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. У фуқаро билан келишиб, тадбиркорга шамол электр станцияларини қуриш учун 200 гектар ер олиб беришни ваъда қилган ва бунинг учун 200 минг доллар сўраган.

ОКМК фабрикасида ўнлаб ишчиларни том босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди
21 февраль 2024, 10:29

ОКМК фабрикасида ўнлаб ишчиларни том босиб қолгани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти Олмалиқ кон-металлургия комбинати 3-сонли мисни бойитиш фабрикасида темир конструкциялар қулаб тушгани юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш моддаси бўйича жиноят иши очилди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Ўзбекистонда куздан ижтимоий карта жорий этилади
21 февраль 2024, 09:37

Ўзбекистонда куздан ижтимоий карта жорий этилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун ижтимоий карта жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ушбу карта орқали транспорт ва коммунал соҳаларда имтиёзлардан фойдаланиш мумкин бўлади.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади
21 февраль 2024, 09:22

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияда бўлади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 21 февраль куни амалий ташриф билан Россияга боради. Давлат раҳбари Қозон шаҳрида «Келажак ўйинлари» мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Қолаверса, икки давлат етакчиларининг учрашуви ҳам режа қилинган.

Қозоғистон раҳбари давлат хизматчиларининг маошларини хусусий сектор билан рақобатбардош қилишни таклиф қилди
21 февраль 2024, 01:47

Қозоғистон раҳбари давлат хизматчиларининг маошларини хусусий сектор билан рақобатбардош қилишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат хизматчиларининг маошларини хусусий секторники билан рақобатбардош қилишни ва давлат хизматига кадрлар ёллашни «эркинроқ» қилишни таклиф қилди. У давлат аппаратида аёллар сонини кўпайтиришга ҳам чақирди, чунки улар коррупцияга «мойил эмас».

Бухоро вилояти прокурори ўзгарди
21 февраль 2024, 01:21

Бухоро вилояти прокурори ўзгарди

Маҳмуд Истамов ўрнига Қўқон шаҳрининг собиқ прокурори Улуғбек Хамдамов Бухоро вилояти прокурори этиб тайинланди. Бир неча кун аввал вилоятнинг Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора олаётган вақтида қўлга олинганди.

АҚШ Ғазода ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича резолюция тайёрлади — ОАВ
21 февраль 2024, 00:25 1

АҚШ Ғазода ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича резолюция тайёрлади — ОАВ

АҚШ Ғазо секторида ўт очишни вақтинча тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини тайёрлади. Ҳужжат, шунингдек, Исроилнинг Рафаҳ шаҳрида амалга оширишни режалаштирган қуруқликдаги операцияси оқибатларидан огоҳлантиради. Вашингтон биринчи марта Исроил ва ХАМАС ўртасидаги сулҳни очиқча қўллаб-қувватламоқда.

20 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
20 февраль 2024, 22:09

20 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

МБФ қурилишида ҳалок бўлган Ҳиндистон фуқаролари, автомобиллар савдосига оид янги солиқ, Россиядан газ импортини оширишга 500 млн доллар, фарзандининг давомати сабаб жаримага тортилган ота-оналар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Озарбайжон холдинги Тошкентда Ritz-Carlton меҳмонхонасини қуриши мумкин
20 февраль 2024, 21:48

Озарбайжон холдинги Тошкентда Ritz-Carlton меҳмонхонасини қуриши мумкин

Озарбайжоннинг Pasha Holding компанияси Тошкентда беш юлдузли Ritz-Carlton меҳмонхонаси қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа қиймати 200 млн долларга баҳоланмоқда.

Ўзбекистонда 2024 йил ёзи одатдагидек бўлади — Ўзгидромет
20 февраль 2024, 20:56

Ўзбекистонда 2024 йил ёзи одатдагидек бўлади — Ўзгидромет

Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзгидромет Ўзбекистонда одатдаги иссиқ ёз фасли бўлишини маълум қилди. Шунингдек, қуруқ куз, яъни ёғингарчилик миқдори меъёрдан паст бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Россия гази импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда
20 февраль 2024, 20:20

Ўзбекистон Россия гази импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати «шимолдан» газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини 500 млн долларга модернизация қилмоқчи. Ўзбекистон ҳозирда бу йўналиш орқали Россия газини олади. Етказиб бериш ҳажмини кунига 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистонда йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлик учун солиқ жорий этилиши мумкин
20 февраль 2024, 19:03

Ўзбекистонда йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлик учун солиқ жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобиль сотганларга солиқ солиш тизими жорий этилиши мумкин. Ушбу чора автомобилларни қайта сотишда чайқовчиликнинг олдини олишга қаратилган. Шунингдек, даромад солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар сони камайтирилиши мумкин.

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ таъминотидаги чекловлар давом этади
20 февраль 2024, 17:40 1

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ таъминотидаги чекловлар давом этади

Энергетика вазирлиги куннинг тиғиз вақтларида аввалроқ электр энергияси етказиб бериш ва метан «заправкалар» фаолиятига нисбатан киритилган чекловлар давом этишини маълум қилди. Ҳолат яхши томонга ўзгаргунга қадар бугун ҳам (20 февраль) маълум чекловлар киритилиши мумкин, дея огоҳлантирди вазирлик.

«Биз нафақага чиқамиз, сиз эса ўрнимизга келасиз». Тоқаев Қозоғистоннинг ёш кадрларига мурожаат қилди
20 февраль 2024, 17:21 1

«Биз нафақага чиқамиз, сиз эса ўрнимизга келасиз». Тоқаев Қозоғистоннинг ёш кадрларига мурожаат қилди

20 февраль куни Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ёш кадрлари захирасидаги ёшларга мурожаат қилиб, авлодлар алмашинуви, давлат хизматчиларининг иш вақти ва маоши, гендер баланси масалалари ҳақида фикр билдирди. «Биз нафақага чиқамиз, сиз эса бизнинг ўрнимизни эгаллайсиз», — деди у.

Муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин жамоатчиликка эълон қилинади
20 февраль 2024, 16:36

Муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин жамоатчиликка эълон қилинади

«Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот муҳокамалар порталига жойлаштирилади. Бунда жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари ҳисобга олинади.

Япония Ўзбекистонга иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш учун 246,2 млн доллар кредит ажратади
20 февраль 2024, 15:26

Япония Ўзбекистонга иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш учун 246,2 млн доллар кредит ажратади

Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Япониядан 246,2 млн доллардан ортиқ кредит олади.

Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди
20 февраль 2024, 15:12

Тошкентда 69-йўналишдаги икки автобус ва Cobalt ўртасида ЙТҲ содир бўлди

Яккасарой туманида 69-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Cobalt билан, сўнгра бошқа бир автобус билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида йўловчилар бири жароҳат олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг