Яккасарой туманида 69-сонли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб Cobalt билан, сўнгра бошқа бир автобус билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида йўловчилар бири жароҳат олди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.
ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.
Ўзбекистонда чиқинди полигонларини инвестициялар киритишга жозибадор қилиш учун уларнинг буфер ҳудудларига махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ҳамда органик усулда ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.
Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.
Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси март ойи ўрталаридан Тошкент ва Варшава орасида авиақатновларни бошлайди. У пандемиядан кейин Ўзбекистон пойтахтидан Европа шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган биринчи Европа авиакомпанияси бўлади.
Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Ўзбекистонда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди. Шунингдек, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилиши белгиланди.
Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Апрель ойидан Нукусдан Истанбулга парвозлар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, битта L-410 самолёти Қорақалпоғистонга ички рейслар учун ажратилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди, дея маълум қилди Мактаб вазирлиги бошқарма бошлиғи. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилди. 2023 йилда фарзандининг таълим-тарбиясида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она жавобгарликка тортилди.
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу йил Ўзбекистонда туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги нишонланади. «Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир», — дейилади президент қарорида.
Ўзбекистонда аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, уй-жойларни жисмоний шахсларга сотишда қурувчилар ва бошқалар учун нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва нақдсиз тўловларни жорий этиш режалаштирилмоқда. Ёғоч, шиналар ва шакар улгуржи савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш ҳам режада бор.
Шамол сабаб ёпилган метан «заправка»лар, электр таъминотидаги чекловлар, 350 минг долларни ўзлаштиргани айтилган ЎФА бухгалтери, суддан ўзини оқлашни сўраган Фармагентлик собиқ раҳбари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Андижон вилоятида Буюк ипак йўлида жойлашган давлатлар, жумладан, Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 218 гектар майдонда «Ипак йўли» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда. Аввалроқ Андижон вилояти ва Хитой инвесторлари ўртасида 3 миллиард долларлик келишувларга эришилган эди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ота-оналар билан йиғилишда кўпчилик «ҳамма яхши нарсалар меҳмонга» тамойили бўйича яшаб, «ерда ухлаб ётган» фарзандларини унутиб қўйишини айтди. Ота-оналарнинг дунёқарашини ўзгартириб, бола тарбиясига эътибор қаратиш лозим, деди у.
Бахтиёржон Салимжонов Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Бекзод Ҳамдамов йўл қўйган «хато ва камчиликлари» учун ишдан олинди.
Европа Комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича TikTok`га нисбатан иш қўзғатди. Регулятор, хусусан, платформа вояга етмаганларни зарарли контентдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилаётгани ёки йўқлигини текширади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг