Президент пайшанба куни Андижонга ташриф буюради. Давлат раҳбари саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши режа қилинган.
Чилонзор туманида уч нафар 20 ёшли йигит пиёдалар ўтиш жойидан стретч плёнкаларга ўралган ҳолда ўтгани учун 10 суткага қамалди. Йигитлар буни шарт бажариш сифатида қилгани, шунингдек, интернетга чиқиб кетиш орқали машҳур бўлмоқчи бўлганини билдирди. Уларнинг оталари ҳолат учун узр сўради.
Индонезия ҳукумати 14 февралдан бошлаб Балига ташриф буюрадиган барча хорижий сайёҳлар учун 10 доллар миқдорида йиғим жорий этди. Маблағлар орол атроф-муҳити ва маданиятини муҳофаза қилишга сарфланади.
30 йилга чўзилган ўзбек алифбоси ислоҳоти, Россия ТИВга чақирилган Ўзбекистон элчиси, Тошкентда иссиқлик тарифларини ошириш муддати, 90 минг доллар устида қўлга тушган прокурор ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Saneg нефть-газ компанияси Италиянинг мой ва мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи CGC Lubricants Italy компаниясини сотиб олди. Битим Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги мойлар учун формулалар, технологиялар ва Европа хавфсизлик сертификатларини олиш соҳаларида тажриба алмашишни ўз ичига олади.
Кўп сонли можаролар дунёда «жуда беқарор муҳит»ни юзага келтирмоқда. Бу «ҳақ кучлилар томонда бўлади» ёндашуви кенг тарқалувчи ҳозиргидан ҳам хавфли ўнйилликнинг башорати ҳисобланади, дейилади Халқаро стратегик тадқиқотлар институти ҳисоботида.
Россия ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди. Россия ТИВ журналистнинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.
2024 йилда Тошкентда ҳар бири 729 ўринли камида 4 та етти қаватли автотураргоҳ қурилади. Жой нархини автомобилнинг зарарли чиқиндилари даражасидан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилган. Шунингдек, 2022 йилдан бери муҳокама қилинаётган пуллик тўхташ жойлари қуришни бошлаш ҳам кутилмоқда.
Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Самарқанддаги анжуманда Марказий Осиёда ҳайвонлардан одамларга юқадиган касалликлар хавфини камайтиришга қаратилган «Марказий Осиёда ягона саломатлик» ташаббусини илгари сурди. Лойиҳа қиймати 11 миллион еврони ташкил этади.
Uzum Market ва Ўзбекистон селлерлар ассоциацияси томонидан «2024-трендлари» форуми ташкил қилиниб, унда соҳа мутаҳассислари бизнесни ривожлантириш бўйича тажрибалари билан бўлишадилар.
Россия Украинанинг босиб олинган ҳудудларидаги қурилиш ишлари учун қўшни давлатлардан минглаб меҳнат мигрантларини ёлламоқда, аммо уларнинг баъзилари хандақ қазиш ва фронтда жанг қилишга мажбур бўлмоқда, деб ёзди Bloomberg. Ўз мамлакатида эса улар ёлланганлик учун қамалиши хавфи мавжуд.
Шерзодхон Қудратхўжага кўра, Ўзбекистонда яшаб, ўзбек тилини билмайдиганлар «босқинчи» ёки «аҳмоқ» эканини ўзлари ҳал қилиши керак. Шунингдек, у россиялик сиёсатчиларнинг баёнотларига жим туриш мумкин эмаслигини айтди. «Россотрудничество» у ва унинг тузилмалари билан алоқаларни узишини билдирди.
Ердан пахта ҳосили учун фойдаланадиган кластерларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади. Ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошса, 2025 йилда пулнинг қолган 30 фоизи берилади. Бу ҳақда президент қарори чиқди.
Юнусобод туманида Cobalt 89-сонли электробусга тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, электробус йўловчиларга хизмат кўрсатишда давом этмоқда, дея қайд этди «Тошшаҳартрансхизмат».
Депутатлар кичик қувватдаги электр двигателли транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш, уй ҳайвонларини йўл минтақасида қаровсиз қолдирганлик ва чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликлар кўзда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилишмади. Қонун муҳокамаси тафсилоти.
Ўзбекистонда ҳавонинг кескин совиши жанубий ҳудудларда йиғиб олинадиган эрта пиёз ҳосили, шунингдек, карам ва сабзиларнинг ҳосилига таъсир қилиши мумкин, дея таъкидламоқда EastFruit экспертлари. Бундан ташқари, донли мевалар ва ёнғоқлар ҳосилининг бир қисми ҳам хавф остида қолиши эҳтимоли бор.
Бухоро вилояти Когон тумани прокурори қидирувдаги шахсга қўлланган қамоқ чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик бериш эвазига 90 минг доллар олгани ва ДХХ ходимлари томонидан ушлангани айтилмоқда.
Ўзбекистон, 30 йилдирки, лотин ёзувига тўлиқ ўтолмайди. Бир неча ҳарфнинг якуний кўриниши тасдиқланиши билан жараён тугаши кутиляпти. Бу сўнгги 85 йилда алифбо кўринишининг олтинчи ўзгартирилиши бўлади. «Газета.uz» мухбири Жаҳонгир Азимов чўзилиб кетган ўтишнинг сабаблари ва оқибатларини ўрганди.
Андижоннинг Хўжаобод туманига Жамшид Бозорбоев ҳоким этиб тайинланди. Ушбу лавозимга қадар у вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистоннинг Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида янги чегара божхона постлари қурилмоқда. Улар 2024 йилда фойдаланишга топширилиши режа қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг