Ўзбекистоннинг табиий сув ҳавзаларида спорт-ишқибозлик турида ҳамда саноат усулида балиқ овлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ёйма тўрлар, электр қармоқ, тузоқсимон тўрлар ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуролларидан фойдаланиш ҳамда 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланди.
Қарши шаҳрида 2026 йилгача 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро ҳоспис қурилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.
Сўнгги бир ойда Тошкент шаҳридаги IQAir ҳаво сифати датчиклари сони икки баравардан кўпроққа кўпайди. «Газета.uz»дан ташқари улар БМТТД, IMPACT.T, korzinka.uz, Safia ва бошқалар томонидан ўрнатилди. Uzum ва «Капиталбанк» йил охиригача 50 та датчикдан иборат тармоқ яратилишини маълум қилди.
Тойлоқ туманида аҳоли хонадонларига етказиб берилган суюлтирилган газ сотувидан тушган 346,9 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан ўзлаштирганликда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинди.
Ашраф Ходжаев Ўзбекистоннинг Қатардаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар ТИВ департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
Янгийўл шаҳри, Янгийўл ва Қуйи Чирчиқ туманларида 10 га яқин Cobalt`нинг шиналарини ечиб кетиб, уларни сотган 3 йигит қўлга олинди.
Фарғона вилоятининг икки ҳудудида 5 нафар фуқаро хонадонларида криптоактив ва майнинг қурилмаларини электр тармоғига ноқонуний улаб олгани аниқланди. Улар давлатга жами 7 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган.
Сенаторлар Марказий сайлов комиссиясининг 21 нафар аъзосидан 14 нафарини ўз аризаларига кўра ваколатини тугатиш ва 2 нафар янги аъзо сайлаш бўйича қарор қабул қилди. Бунинг ортидан МСК аъзолари сони 9 нафаргача тушди.
Ўзбекистонда Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси ташкил этилди. У мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
ИИВ Қашқадарёда алдов йўли билан юзлаб фуқароларнинг салкам 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилаётганини маълум қилди. Уларга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.
Ҳар йили 9 февралда давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг таваллуд куни нишонланади. Ўзбекистонда унинг шарафига ҳайкаллар ўрнатилган, номи кўчаларга ва Тошкент метросидаги бекатлардан бирига қўйилган. «Газета.uz» ушбу бекат қурилиши тарихини унинг меъмори тилидан ҳикоя қилади.
Тошкент халқаро аэропортида терминални кенгайтириш ишлари сабаб кузатувчиларнинг жўнаб кетиш залига кириши чекланди. Йўловчиларни тушириш/олиш учун терминал олдида эстакада ўрнини босувчи алоҳида йўлак ажратилди. Эстакада эса бинонинг бир қисмига айланади.
Сенат пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслигини белгиловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжат билан пенсиялар миқдорини йил давомида истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатларини инобатга олиб ошириб бориш тартиби ҳам белгиланмоқда.
Тошкент фотосуратлар уйида Фоторассомлар шуъбаси аъзоларининг ҳисобот ва ҳаваскор фотографларнинг қўшма кўргазмаси очилди. 4 хонадан иборат экспозиция залида 100 дан ортиқ ижодкорларнинг 800 га яқин ишлари қўйилган. Кўргазма 13 февралгача давом этади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги лицензияси бекор қилинган хусусий ОТМларнинг талабалари ўқишни бошқа университетга кўчириши мумкинлигини маълум қилди. Ҳозиргача 5 та хусусий университетнинг лицензияси бекор қилинган, 1 тасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.
Хитой Россияни қувиб ўтиб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди, шунга қарамай, икки давлат ҳам савдодаги улушини оширди. Россия ва Хитойдан импорт кўпайди, бироқ ушбу бозорларга Ўзбекистон маҳсулотлари камроқ етказиб берилмоқда. Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо айланмаси ҳам пасайган.
100 млн сўмга оширилган микроқарз чегараси, Амирсойда чанғи учган президентлар, тадбиркорлар учун яна бир солиқ имтиёзи, 17 фоизга ошган ўртача иш ҳақи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Аргентина парламенти аъзолари президент Хавьер Милейнинг туб ислоҳотлар пакетини қабул қилмади ва ҳужжатни кўриб чиқиш учун қайтарди. Режалаштирилган ислоҳотлар туфайли мамлакатда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланди.
Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Амирсой» тоғ дам олиш масканида бўлди. Улар биргаликда чанғи учди. Фото.
Қозоғистон ҳукумати тиббиёт муассасаларида ниқоб режимини жорий қилди, шунингдек, ундан одамлар гавжум жойларда ҳам фойдаланишни тавсия қилди. Ушбу чора мамлакатда COVID-19, қизамиқ ва бошқа ўткир респиратор вирусли инфекциялар тарқалишини тўхтатиш мақсадида кўрилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг