Архив

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади
8 август 2023, 11:20

«Ташаббусли бюджет»га таклиф киритиш тугади. Энди лойиҳалар сараланади

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига лойиҳалар киритиш тугатилди. 20 кун ичида порталга республика бўйлаб жами 49,4 мингта таклиф келиб тушди. Энг кўп таклиф ички йўл таъмири билан боғлиқ. Энди лойиҳалар кўриб чиқилади. 27 августдан уларга овоз бериш бошланади.

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди
8 август 2023, 11:05

Мисрдан Ўзбекистонга илк марта Интерпол қидирувидаги шахс экстрадиция қилинди

Интерпол томонидан диний экстремистик ташкилотларда иштирок этишда гумонланган эркак Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Бу ташкилот қидирувидаги шахсларни ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга олиб келиш бўйича биринчиси бўлди.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 5 та «заправка»да 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани аниқланди
8 август 2023, 10:43

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги 5 та «заправка»да 11 млрд сўмдан ортиқ табиий газ ўғирлангани аниқланди

Пойтахтнинг Сергели ва Тошкент вилоятининг Пискент ҳамда Чиноз туманларида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 11 млрд 54 млн сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди.

Аксар банкларда доллар курси 11 735 сўм этиб белгиланди
8 август 2023, 10:00

Аксар банкларда доллар курси 11 735 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 8 август куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 615−11 675 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 700−11 735 сўм.

Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб вафот этди
8 август 2023, 09:17

Андижон вилоятида 20 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб вафот этди

Олтинкўл туманидан ўтган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида боргани айтилаётган 20 ёшли йигит чўкиб кетиб вафот этди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилган.

7 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
7 август 2023, 23:43

7 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Салқин об-ҳаво прогнози, бюджет дефицитини чегарада ушлаб туролмаётган ҳукумат, «авария»га учраб вафот этган Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи, пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланаётгани, бир қатор тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 21:47

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Алишер Ҳалилов Қўрғонтепа туманига ҳоким бўлди. Туманнинг аввалги ҳокими президент Шавкат Мирзиёев топшириғи бўйича ишдан бўшатилган эди.

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди
7 август 2023, 21:44

Вазир ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл ҳокими в. б. бўлди

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов Янгийўл шаҳар ҳокими в. б. бўлди. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев энергия таъминоти ва чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш шаҳарнинг асосий муаммолари эканини айтиб, шаҳарни тозалаш бўйича кенг кўламли акция ташкил этишга ваъда берди.

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди
7 август 2023, 20:46

Давронжон Одилов «Янги Тошкент» қурилишига масъул этиб белгиланди

Президент қарори билан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Давронжон Одилов «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси» директори этиб тайинланди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
7 август 2023, 18:58

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

«Қишлоқ қурилиш банк»да департамент бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Мирзаев Тошкент вилояти Бекобод туманига ҳоким бўлди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев аввалги туман ҳокимини нима сабабдан ишдан бўшатганига изоҳ берди.

Раъно Жўраева Uzbekistan Airports раиси лавозимини тарк этди
7 август 2023, 17:57

Раъно Жўраева Uzbekistan Airports раиси лавозимини тарк этди

Uzbekistan Airports компанияси раиси Раъно Жўраеванинг 2022 йил ноябрида 3 йилга узайтирилган шартномаси бекор қилинди. «Газета.uz» бир кун аввал унинг лавозимидан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди. Компания раиси в.б. этиб Жавлонбек Умархўжаев тайинланди.

Ховос туманига ҳоким тайинланди
7 август 2023, 17:39

Ховос туманига ҳоким тайинланди

Сирдарё вилояти Ховос туманига Улуғбек Йўлдошев ҳоким этиб тайинланди. Тайинловга қадар у Сардоба тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ироқда Telegram фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш учун блокланди
7 август 2023, 17:32

Ироқда Telegram фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш учун блокланди

Ироқ расмийлари Telegram`ни миллий хавфсизлик ва «фуқароларнинг шахсий маълумотларини сақлаш» мақсадида блоклади. Уларнинг сўзларига кўра, мессенжер маълумотлар сизиб чиқаётган каналларни ёпиш ҳақидаги сўровларни эътиборсиз қолдирган.

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи
7 август 2023, 17:05

Ўзбекистонда пиёдаларни уриб юборган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Суд қарорлари шарҳи

Ўзбекистондаги ЙТҲларнинг қарийб ярми пиёдаларни уриб юбориш билан боғлиқ. Шундай қоидабузарликка йўл қўйган ҳайдовчилар қандай жазоланмоқда? Шу саволга жавоб топиш мақсадида «Газета.uz» судларнинг тасодифий 50 та қарорини ўрганди. Спойлер: пиёда ўлими учун бирор бир ҳайдовчи қамалмаган.

Qeshm Air Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
7 август 2023, 16:33

Qeshm Air Теҳрон ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Qeshm Air авиакомпанияси 9 августдан Теҳрон−Тошкент−Теҳрон йўналиши бўйича мунтазам рейсларини йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта-чоршанба кунлари амалга оширилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
7 август 2023, 16:00

Иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент фармони билан Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, Аҳадбек Ҳайдаров, Абдулазиз Ҳайдаров, Отабек Фозилкаримов, Бобур Ходжаев ва Жасур Қаршибоевлар эса вазир ўринбосарлари этиб тайинланди.

Қозоғистонда келин ўғирлаганлик учун жиноий жазо жорий этиш таклиф қилинмоқда
7 август 2023, 15:57

Қозоғистонда келин ўғирлаганлик учун жиноий жазо жорий этиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон Жиноят кодексига никоҳ учун одам ўғирлаганлик бўйича алоҳида модда киритиш таклиф қилинмоқда. Омбудсман идораси ушбу қарор аёлларга нисбатан жиноятлар сонини камайтиришга ёрдам беради, дея умид қилмоқда.

Ўзбекистонга 6 ой давомида 3,1 млн сайёҳ келди
7 август 2023, 15:24

Ўзбекистонга 6 ой давомида 3,1 млн сайёҳ келди

2023 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга 3,1 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрди. Ўтган йилнинг ушбу даврида кўрсаткич салкам 1,9 млн нафарни ташкил этганди.

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди
7 август 2023, 15:08

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди

Урганч шаҳри ИИО ФМБ бошлиғи ЙТҲ оқибатида вафот этди. Машина йўлнинг қатнов қисмидан чиқиб кетиб, бетон устунга урилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза беришни бошлади
7 август 2023, 14:33

Саудия Арабистони ўзбекистонликлар учун электрон виза беришни бошлади

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига бориш учун электрон виза олиш имкониятига эга бўлди. Ушбу виза билан йил давомида Умра ҳамда мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг