Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Япония ҳукумати 1 январь куни содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 126 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Яна 500 дан ортиқ одам жароҳатланган, 200 га яқин киши бедарак йўқолган. Бузилган йўллар ва ноқулай об-ҳаво туфайли қутқариш ишлари қийин кечмоқда.
Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди. Спиртли ичимликлар, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, бензин, қурилиш материалларига акциз солиғи ставкалари ўзгармоқда. Ичимликлар учун акциз солиғи, шунингдек, янги йиғимлар жорий этилмоқда. Солиқлар бўйича ўзгаришлар — «Газета.uz» шарҳида.
Сўнгги ҳафталарда кўплаб мамлакатларда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти одамларни яна ниқоб тақиш ва вакцина олишга чақирди.
Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Пианиночи Лола Астанова «Газета.uz» билан суҳбатда интернетдаги машҳурлик, ўзбекистонликларнинг хориждаги муваффақиятлари ва ўзини ўзбек миллий оҳангларида синаб кўриш истаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Маҳорат бўлмаса, ижтимоий тармоқлардаги машҳурлик сизга ёрдам беролмайди», дейди у.
Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.
Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Махмудалиев қисқа муддатли таътилда бўлгани сабабли унинг ўрнини ёшлар етакчиси Дилмурод Раҳимжонов вақтинча эгаллади. Ҳокимлик буни «ёшларга мотивация бериш» дея изоҳлади. Бундай амалиёт 2020 йилда Андижон вилоятида ҳам кузатилган.
Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича ҳеч ким жароҳатланмагани ва жамоат тартиби сақланганини билдирди. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун дўкон раҳбари 5,1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Марказий банк қўмитаси 2023 йил декабрь ойида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этмагани учун 3 та банкнинг айрим операцияларни амалга оширишига чеклов ўрнатди ва 2 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади.
Ўзбекистон Италия билан ушлаб бериш, жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди.
Тошкентда ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
«Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимига алоқадорлиги учун тўққиз йил қидирувда бўлган фуқаро 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У март ойида Туркия полицияси томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
Ўзбекистон октябрда кузатилгани каби ноябрь ойида ҳам дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди. Мамлакатнинг қимматбаҳо металлни сотиш ҳажми 11 тоннани ташкил этди, бу иккинчи ўриндаги Қозоғистоннинг кўрсаткичларидан деярли 4 баравар кўп.
Марказий банк ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларига микромолиявий хизматлар кўрсатишда таваккалчилик даражасини 100 фоиздан 75 фоизгача туширишни режа қилмоқда.
Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.
2023 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириб, ҳудудларнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда иштирок этди.
БМТга кўра, 2024 йилда глобал иқтисодиётнинг ўсиш суръати 2,4% гача секинлашади. Ҳисоботда айтилишича, тўсиқлар сирасига юқори фоиз ставкалари, конфликтларнинг кучайиши, суст халқаро савдо ва иқлим фалокатлари кабилар киради.
«Ўзбекистон шампани» акциядорлик жамиятидаги давлат улуши 72 миллиард сўмга сотилди. Шампан, газли ва кўпикланадиган винолар ишлаб чиқарувчи заводнинг харидори Euro Pack компанияси бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг