Архив

Эски ТошМИдаги бино бузилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. У — маданий мерос объекти (+фото)
4 январь 2024, 12:26

Эски ТошМИдаги бино бузилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. У — маданий мерос объекти (+фото)

Тармоқларда эски ТошМИ ҳудудидаги Тошкент кадетлар корпусининг собиқ босмахонаси биноси бузилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги буни рад этиб, бино маданий мерос объекти экани ва давлат томонидан муҳофаза қилинишини билдирди. Фото.

Исроил Олий суди суд ислоҳоти ҳақидаги қонунни бекор қилди
4 январь 2024, 10:48

Исроил Олий суди суд ислоҳоти ҳақидаги қонунни бекор қилди

Исроил Олий суди уни парламент ва бош вазирнинг қарорлари «оқилоналик тамойилига» зид бўлса, уларни бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни бекор қилди. Ўзгартириш Беньямин Нетаньяху ҳукумати томонидан амалга оширилган ва мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган.

«Конституцияга ўзгартиришлар киритиш энди имконсиз». Тоқаев — 2026 йилда қайта сайланиши эҳтимоли ҳақида
4 январь 2024, 09:56

«Конституцияга ўзгартиришлар киритиш энди имконсиз». Тоқаев — 2026 йилда қайта сайланиши эҳтимоли ҳақида

Қозоғистон президенти Конституцияни ўзгартириш ва 2026 йилги сайловда номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтди. Шунингдек, у Назарбоев кетганидан кейин қўшҳокимият моделини жорий этишга уринишлар бўлганини ва унинг шериклари «сиёсий ўйинлари» сабаб «мамлакатни деярли парчалаб ташлаганини» тан олди.

Тонгда Тошкент ҳавосидаги PM2,5 миқдори меъёрдан ошмади
4 январь 2024, 09:18

Тонгда Тошкент ҳавосидаги PM2,5 миқдори меъёрдан ошмади

Пайшанба тонгидан буён Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражаси нормадан ошмади. Соат 8:00 да PM2,5 заррачалари миқдори 5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу — ЖССТ тавсиясига тенг.

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди
4 январь 2024, 08:38

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона туманида асосий йўлга шошилиб чиққани айтилаётган Nexia-3 машинаси Tracker`га урилди. Оқибатда 2 йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна 3 киши шифохонага ётқизилди.

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади
4 январь 2024, 08:18

Аи-80 бензинига акциз солиғи бекор қилингани сабабли бюджет 100 млн доллар йўқотди. Аҳоли эса бу имтиёздан фойда кўрмади

Ўтган йилда Аи-80 бензинига акциз солиғи вақтинча бекор қилингани сабабли давлат бюджетига 100 млн доллар камомад етди, шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси бу имтиёздан деярли наф кўрмади. Энергетика вазирлиги бундан асосан тадбиркорлар фойда кўрганини тасдиқлади.

IT-Park резидентларининг фаолият турлари кенгайтирилди
4 январь 2024, 08:06

IT-Park резидентларининг фаолият турлари кенгайтирилди

Мультимедиа ва дизайн хизматларини кўрсатувчи, шунингдек, киберспорт, венчур молиялаштириш ва мультипликация соҳасидаги компаниялар ҳам энди Ўзбекистондаги IT-Park резиденти бўлиши мумкин.

3 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
3 январь 2024, 22:37

3 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳавоси яна ифлосланган Тошкент, сўнгги 6 йилдаги энг паст инфляция, баҳорда нархи ошадиган Аи-80 бензини, ваколат муддатлари узаяётган маҳалла раислари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

IT-Med тугатилмоқда, Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси билан UZINFOCOM шуғулланади
3 январь 2024, 21:49

IT-Med тугатилмоқда, Рақамли соғлиқни сақлаш платформаси билан UZINFOCOM шуғулланади

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш билан шуғулланган IT-Med давлат муассасаси тугатилмоқда, унинг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш бўйича мажбуриятлари UZINFOCOM ягона интеграторига ўтказилмоқда. Соҳага оид асосий ахборот тизимларини ишга тушириш 2024−2025 йилларга мўлжалланмоқда.

Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди
3 январь 2024, 21:26 1

Бир қатор амалдорлар хусусий компаниялар таъсисчилари ва бошқарувчилари рўйхатидан чиқди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.

Қишлоқларда Янги йил қандай кутиб олинди?
3 январь 2024, 18:58

Қишлоқларда Янги йил қандай кутиб олинди?

Қишлоқдаги Янги йил шаҳардаги, айниқса пойтахтдаги байрамга ўхшамайди. Унда арча атрофида сайл, концерт деган нарсалар йўқ. «Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам ва Холида Мусулмон 2024 йилни Андижон ва Жиззахдаги қадрдон қишлоқларида кутиб олди ва қишлоқдаги байрам тароватини кадрларга муҳрлади.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди
3 январь 2024, 17:47

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.

Маҳалла раисининг ваколат муддатини узайтириш режалаштирилмоқда
3 январь 2024, 17:40

Маҳалла раисининг ваколат муддатини узайтириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш режа қилинмоқда. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунда «маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш механизмлари ҳамда уларнинг коллегиал масъулияти аниқ белгилаб берилади.

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди
3 январь 2024, 17:11

Қорақалпоғистонда ичимлик ва оқова суви нархи ошди

Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди
3 январь 2024, 16:31

Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходими ва яна бир кишини уриб юборди

Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.

Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?
3 январь 2024, 16:13

Тест: Тошкентдаги туман ҳокимликларининг биноларини танийсизми?

Тошкентни қанчалик яхши биласиз? Масалан, Тошкентдаги ҳар бир туман ҳокимлигини биносига қараб ажрата оласизми? «Газета.uz»нинг навбатдаги тести — шу ҳақда.

Дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Тошкент экология бошқармаси ваколатлари вақтинча чекланди
3 январь 2024, 16:02

Дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Тошкент экология бошқармаси ваколатлари вақтинча чекланди

Пойтахтда мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани ва дарахт кесиш ҳолатлари давом этаётгани сабаб Экология вазирлиги Тошкент шаҳар экология бошқармаси раҳбар ва ходимларига хизмат текшируви тайинлади. Шунингдек, 1 февралгача бошқарма ваколатлари чекланди.

Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади
3 январь 2024, 15:45

Аи-80 бензини баҳорда қимматлайди. 1 апрелдан бензин, дизель ёнилғиси ва газга нисбатан акциз солиғи оширилади

Ўзбекистонда 1 апрелдан Аи-80 бензинига нисбатан акциз солиғи ставкаси 12 фоизга, Аи-91 ва ундан юқори бензин учун ўзгаришсиз қолади. Қарор зарарли газларнинг аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш билан изоҳланди, бироқ акциз солиғи экологик тоза ёнилғи турларига нисбатан ҳам оширилади.

Сурхондарёда ХIХ асрга оид олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди
3 январь 2024, 15:23

Сурхондарёда ХIХ асрга оид олтин тангани $100 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сурхондарёда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Танга «Петру Богданову 1899» ёзувли, оғирлиги 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди
3 январь 2024, 15:17

Тошкент вилоятидаги автобус ва микроавтобусларда йўлкира нархи ошди

Тошкент вилоятида йўловчиларни ташиш хизматлари бўйича янги тарифлар белгиланди. Эндиликда автобуслардан фойдаланганлик учун 1500 сўм, йўналишли такси (микроавтобус)лар учун 2000 сўм тўланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг