«Газета.uz» чекка ҳудудлардаги мактаб ва боғчаларга транспорт қатновини йўлга қўйиш ғоясидан воз кечилгани ҳақидаги хабарда ноаниқликка йўл қўйди. «Ўзбекистон-2030» стратегиясида 715 та мактабда ўқувчилар учун бепул автобуслар ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўзгидромет Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида 5−9 январь кунлари қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.
Банк соҳасидаги йирик ўзбек ахборот тизимларининг ишлаб чиқарувчилардан бири Fido-Biznes Марказий Осиёда SWIFT бизнес ҳамкори мақомини олган биринчи IT-компаниялардан бири бўлди.
Президент фармони билан 1 майдан суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади. Шунингдек, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади.
Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, рақобатни ривожлантириш учун «Татнефть», «Лукойл», «Газпромнефть» ва Saneg компанияларини 80 дан ортиқ «заправка» қурилишига жалб этиш режалаштирилган.
Тармоқларда эски ТошМИ ҳудудидаги Тошкент кадетлар корпусининг собиқ босмахонаси биноси бузилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги буни рад этиб, бино маданий мерос объекти экани ва давлат томонидан муҳофаза қилинишини билдирди. Фото.
Исроил Олий суди уни парламент ва бош вазирнинг қарорлари «оқилоналик тамойилига» зид бўлса, уларни бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни бекор қилди. Ўзгартириш Беньямин Нетаньяху ҳукумати томонидан амалга оширилган ва мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган.
Қозоғистон президенти Конституцияни ўзгартириш ва 2026 йилги сайловда номзодини қўйиш ниятида эмаслигини айтди. Шунингдек, у Назарбоев кетганидан кейин қўшҳокимият моделини жорий этишга уринишлар бўлганини ва унинг шериклари «сиёсий ўйинлари» сабаб «мамлакатни деярли парчалаб ташлаганини» тан олди.
Пайшанба тонгидан буён Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражаси нормадан ошмади. Соат 8:00 да PM2,5 заррачалари миқдори 5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу — ЖССТ тавсиясига тенг.
Фарғона туманида асосий йўлга шошилиб чиққани айтилаётган Nexia-3 машинаси Tracker`га урилди. Оқибатда 2 йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна 3 киши шифохонага ётқизилди.
Ўтган йилда Аи-80 бензинига акциз солиғи вақтинча бекор қилингани сабабли давлат бюджетига 100 млн доллар камомад етди, шунга қарамай, Ўзбекистон аҳолиси бу имтиёздан деярли наф кўрмади. Энергетика вазирлиги бундан асосан тадбиркорлар фойда кўрганини тасдиқлади.
Мультимедиа ва дизайн хизматларини кўрсатувчи, шунингдек, киберспорт, венчур молиялаштириш ва мультипликация соҳасидаги компаниялар ҳам энди Ўзбекистондаги IT-Park резиденти бўлиши мумкин.
Ҳавоси яна ифлосланган Тошкент, сўнгги 6 йилдаги энг паст инфляция, баҳорда нархи ошадиган Аи-80 бензини, ваколат муддатлари узаяётган маҳалла раислари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш билан шуғулланган IT-Med давлат муассасаси тугатилмоқда, унинг Рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш бўйича мажбуриятлари UZINFOCOM ягона интеграторига ўтказилмоқда. Соҳага оид асосий ахборот тизимларини ишга тушириш 2024−2025 йилларга мўлжалланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мансабдор шахслар ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бартараф этилганини хабар қилди. Улар орасида икки нафар ҳоким, вазир ўринбосари, Фармацевтика агентлиги, Антидопинг маркази, Марказий депозитарий, PR-марказ ва Ахборотлашув маркази раҳбарлари бор.
Қишлоқдаги Янги йил шаҳардаги, айниқса пойтахтдаги байрамга ўхшамайди. Унда арча атрофида сайл, концерт деган нарсалар йўқ. «Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам ва Холида Мусулмон 2024 йилни Андижон ва Жиззахдаги қадрдон қишлоқларида кутиб олди ва қишлоқдаги байрам тароватини кадрларга муҳрлади.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули этиб Шерзод Абдуназаров тайинланди. Аввалроқ бу лавозимда ишлаган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди.
Ўзбекистонда маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш режа қилинмоқда. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунда «маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш механизмлари ҳамда уларнинг коллегиал масъулияти аниқ белгилаб берилади.
Қорақалпоғистонда 1 метр куб ичимлик суви нархи аҳоли учун 2900 сўм, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 5700 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, оқова суви нархи ҳам ошди.
Андижонда маст ҳайдовчи катта тезликда машина бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган автомобилга урилди. ЙПХ ходими ва яна бир ҳайдовчи жароҳатланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг